Jahongir Muhammad Tarixiy roman Qotil birinchi bob



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#189740
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
1 5165658931854311881

ЎН БЕШИНЧИ БОБ 
1992 йил эди. Талабалар шаҳарчасида амалга оширилган амалиёт натижалари 
ҳақида гаплашиб ўтирар экан Каримов маслаҳатчиси Алимовдан ׃ 
-Янги ташкилотни тузиш қандай кетаяпти,-деб сўради. 
-Тошкентда битган, биласиз. Самарқандда ҳам тузиб бўлдик. Ҳозир 
Наманганда ҳам ишлар ниҳоялаб қолди. Йил охирига қадар Жиззахда ҳам 
битади… 


-Тезлаштирларинг. Номини ҳам ўйлаларинг. Ҳалиги муфти билан Қози айтган 
гапларни қараб чиқдингми? Тарихда тасдиғи бор эканми? 
-Қараб чиқдим. Бор экан. 
-Ассасин деган сўз қаердан келган экан? 
-Бу ҳашшошийлар дегани экан. Ҳашшошийлар арабчада ҳашиш чекувчилар 
дегани. Бугунги иборамиз билан гиёҳвандлардир. Бу сўз дунёда ассассинга 
айланиб, одам ўлдирувчи, суиқасдчи, қотил маъносига келиб қолган. Чунки 
тарихда исмоилийлар оқимига мансуб яширин тарзда иш олиб борган гуруҳ 
ҳам Ҳашшошийлар оқими деб билинган. Бу оқим ўн биринчи аср охирларида 
Эронда исмоилий ҳаракати орасида чиққан низолар ва бўлиниш туфайли 
пайдо бўлган. Бу оқимнинг асосчиси деб Ҳасан ибн Саббоҳ билинади. У 
Эроннинг шимолий қисмида Аламут қалъасини бунёд этиб, ўша ерда одам 
ўлдирувчиларни етиштирган. Уларни “фидойилар” деб атаган. Бугун ҳам 
худкушлар, қатлиомчилар, одам ўлдирувчи суиқасдчиларни кўпгина 
мамлакатларда фидойилар дейишади. Ироқда Саддам Ҳусайн пайтида ҳато 
давлат тизимида фидойилар бошқармаси тузилган… 
-Саддамдан бошқаси қўлламаган-ми? 
-Қўллаган. Ҳашшошийлар ҳаракати Ливан, Суриядан бошлаб Ҳиндистонга 
қадар узанган кенгликда сиёсий рақибларни ўлдиришда ҳокимиятлар 
томонидан қўлланилиб келинган. Ўрта Осиёда қарматлар ҳаракати билан 
биргаликда иш кўришган. 
-Қарматларинг нимаси? 
-Бу ҳам исмоилийларнинг битта оқими. Бу деҳқонлар, ҳунармандлар 
томонидан тузилган. Улар аббосийларга қарши курашишга қадар 
кўтарилганлар. Улар тенгликни тарғиб қилишган. Ислом одатларига риоя 
қилмаганлар. Шариатни тан олишмаган. Биз мусулмонмиз, дейишган, аммо 
мачитлари бўлмаган. Ҳатто Каъбаи мукаррамани, у ердаги тошни ҳам бидъат 
деб билишган. Улар ҳажга борганларни ушлаб ўлдирганлар. Маккага ҳужум 
қилиб туришган. Баҳрайнда ўз давлатларини ҳам тузишган. Ҳатто Маккага 
ҳужум қилиб, у ерги Қора тошни парчалаб, олиб кетганлар. Шундан кейин 


халқнинг ихлоси қайтган, улардан. Йигирма йилдан кейин қайтариб 
беришган… 
Бизда ҳам бир қатор дин пешволари оддий қашшоқ халқ орасидан 
етиштирилган ассассинлар орқали ҳукмдорларни назорат қилиб турганлар ёки 
йўқотганлар. Сарбадорлар қўзғолони ортида ҳам қарматлар тургани айтилади. 
-Қарматларингни бир четга қўй. Ассассинлардан гапир! 
-Нафақат мусулмон мамлакатлари, балки Авропадаги бир қатор мамлакат 
раҳбарлари ҳам ҳашшошийлардан қўрқиб, уларга бож тўлаб турганлар. 13-
асрда мўғулларнинг юриши пайтида Ҳашшошийлар ҳаракати Эронда 
бошқарувдан туширилган бўлса-да, кейинчалик ҳам турли мамлакатларда 
турли кўринишларда яшаган. Ҳатто бугунга қадар ҳам бир қатор 
давлатларнинг махфий хизматлари бу тажрибани ўзларига курашнинг йўли 
сифатида қабул қилиб, махфий хизматлар таркибида суиқасдчилар 
гуруҳларини тузганлар 
-Буни СССР пайтида ҳам қўлланишган, шекилли,-деди Каримов. 
Маслаҳатчи қўлидаги дафтарни варақлаб, нутқ ирод қилган каби давом этди ׃ 
-1927 йилда Сталин махсус қарор қабул қилган. ОГПУ таркибида шундай 
гуруҳ тузилган. Дастлаб хорижга қочган машҳур разведкачилар Игнатий Рейс, 
Валтер Кривицкий ва Георгий Агабеков шу билан йўқотилган. Бу эса мазкур 
ҳаракатнинг икинчи йўлини очди. Сиёсий душманларни йўқотиш ҳам шу 
ҳаракатнинг гарданига юкланган. Қочиб кетган генераллар Александр 
Кутепов ва Евгений Миллерни ушлаб келиб, ўлдиргандан кейин Сталин 
шахсий рақибларини йўқотиш учун ҳам ассассинларни ишга солган. Украина 
милллиятчилари Евгений Коновалц, Лев Ребет ва Степан Бандералардан сўнг 
Троцкий билан давом этган бу иш Ҳафизулло Аминни йўқотишга қадар етиб 
келди. Эсингизда бўлса бу гуруҳга “Алфа” деб ном беришган. 
-“Алфа”… “Ассассин”… бир-бирига яқин номлар… 
-Айни усулни Исроил ва Туркия махсус хизматлари ҳам қўлланишган. 


-Ленин ва Кировни отишда ҳам шу тажрибага бош урилган бўлиши мумкин,-
деди Каримов.-Биз барибир ҳали расмийлаштирмай турайлик. Кейинчалик 
расмий тус берамиз. Номини топишимиз керак. Балки ҳуқуқ тартибот 
идораларининг ҳамма ишини шу йўналишда қайта ташкил этармиз. Биз 
бошқаларнинг тажрибасини ўрганиш билан бирга, ўз шароитимиздан келиб 
чиқиб, иш қилишимиз керак. Туркиянинг расмий тажрибаси ва миллиятчи 
ҳаракатларининг узоқ йиллик суиқасд амалиётларини ҳам ўрганиш керак. 
Туркияга талабаларни ўқишга юборайлик, ёшларнинг зеҳни ўткир бўлади, 
миллиятчи ҳаракатларга яқинлашиб, бу усулларнинг қандай бажарилишини 
ўргансинлар. Хуллас, шундай бўлиши керак-ки, бу борада фақат менинг 
амрим билан иш қилиниши шарт. Ҳатто сен ҳам ташқарида туришинг керак. 
-Албатта, биз сизнинг хизматкорингиз ва фақат ишни ташкил қилиб, ўзимиз 
четда турамиз. 
-Четда туриш бўлмайди. Ичида бўласан, аммо амр мендан бўлмагунча 
ўзбошимчалик қилмайсанлар! Майда-чуйда ишларга аралашмасдан, катта 
нарсаларни режалаш керак. Беш йилда бир марта бўлса ҳам таъсири ўн йилга 
қадар фойда берадиган ишлар учун амалиётлар қилиш мумкин. 
Орадан йиллар ўтди. Каримов Ҳамидхонни ўз гвардиясига раҳбар қилиб олди.
Бир кун тўсатдан унинг ёзувига кўзи тушди. Жуда таниш ҳуснихат. Дарров 
Алматовни қидирди ва ўзи саккиз йил асраган хат билан Ҳамидхоннинг 
ёзувини солиштиришни буюрди. 
Ҳамидхон қочиб кетибди, деган гап тарқалди. Каримов ғазаб отига минди. 
Аммо Алматов яна ҳам муҳимроқ ишни бажараётгани учун унга индамади. 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish