Мақола муаллифи
————-
Жаъфар Муҳаммад (Холмўминов) 1968 йилнинг 20 сентябрида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида туғилган. 1993 йили Тожикистон Давлат университети (Тожикистон Миллий университети) филология факултети форс-тожик классик адабиёти йилда ўз таҳсилини тугатди. У фалсафа фанлари номзоди.
Ҳозиргача Жаъфар Муҳаммаднинг тожик тилидаги «Чашми борон» [Ёмғирнинг нигоҳи] (Термиз, «Жайҳун», 1997), «Мижгони офтоб» [Қуёш киприклари] (Душанбе, «Оли Сомон», 1999), «Тулуъи сабзи ранг», [Рангнинг яшил чиқиши] (Тошкент, Абдулла Қодирий номидаги «Халқ мероси» нашриёти, 2003), «Тажаллий» (Тошкент, ЎзМЭ Дав. илмий нашриёти, 2008), ўзбек тилидаги «Кўзгу ҳайрати» (Тошкент,»Тамаддун», 2010) шеърий тўпламлари дунё юзини кўрди. Жаъфар Муҳаммаднинг форс-тожикча шеърлари Тожикистон, Эрон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистондаги турли матбуот нашрларида, ўзбек тилидаги шеърлари эса Ўзбекистондаги газета ва журналларда эълон қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |