Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ДЕҲҚОН НИМА ДЕГАНДИ?
Воқеа қадим-қадим замонларда юз берганди. Бир 
юртда ҳаддан ташқари золим подшоҳ яшарди. У ҳар 
куни ҳатто кўнгилхушлик учун ҳам одамларни қатл 
этишни ёқтирарди. Айнан ана шу кўнгилхушлик учун 
янги-янги усуллар, баҳоналар ўйлаб топарди. 
Подшоҳ мамлакатининг бир четидан дарё оқиб ўтар, 
бу дарё устидан одамлар ҳар куни турли мақсадларда 
ўтиб қайтишарди. Подшоҳ мамлакат бўйлаб сайр қи-
ларкан, беихтиёр ўша кўприкдан ўтиб қайтаётганларга 
кўзи тушди. 
«Нега бу одамлар бехавотир бу кўприкдан ўтиб қай-
тиб юраверишлари керак? Йўқ, буни шундай қолдириб 
бўлмайди».
Шу онда шоҳнинг миясига қизиқ бир эрмак режа-
си пайдо бўлибди. Шу онда ёнидаги вазирига фармон 
ҳозирлашни буюрибди. Фармоннинг мазмуни шундай 
экан:
«Олий ҳазратларининг амрларига биноан, ушбу дарё 
устидан ўтиб қайтиш қатъий тартибга солинсин. Кўприк-
дан ўтиб қайтишни назорат қиладиган соқчилар тайин-
лансин. Кўприкдан ўтмоқчи бўлган ҳар бир одамдан бу 
кўприкдан ўтиш сабаби суриштирилсин. Агар йўловчи 
қаерга нима мақсадда кетаётгани ҳақида ҳақиқатни айт-
са, у дарҳол сувга чўктирилсин. Бордию у ҳақда ёлғон 
айтгани маълум бўлса, дорга осилсин. Соқчилардан 
фармон талабларига қатъий риоя қилиш тайинлансин. 
Хатога йўл қўйган соқчилар ҳам қатл этилсин».
Фармон чиндан ҳам мантиқсиз ва даҳшатли эди. 
Аммо унга буюк ҳукмдор имзо чеккан. Уни бажармас-
ликнинг имкони йўқ. 
Шу кунданоқ кўприк тепасида махсус соқчилар келиб 
ўрнашди. Кўприк ортида бир қанча дор ёғочлари ҳам 
қад ростлади. Кўприкдан ўтмоқчи бўлганлар саволга ту-


41
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
тилар, алдаганлар дорга осилар, рост гапирганлар сувга 
улоқтириларди. Дастлабки кунлари бир қанча одам шу 
тахлит ўлиб кетди. Шундан сўнг ҳеч ким бу ўлим кўпри-
гига яқинлашмай ҳам қўйди. 
Аммо бу кўприк одамларга керак эди. Шу кўприк 
орқали халқ тирикчилик қилар, бир-бирларини йўқла-
шарди. Аммо жон ҳам ширин, ҳеч ким беҳуда ўлишни 
истамайди. 
Одамлар бу кўприкдан қандай қилиб омон ўтиш 
ҳақида бош қотиришар, ҳатто баҳс бойлашарди. Шунда 
бир деҳқон ўрнидан туриб, бу масалага жавоб топгани-
ни айтди:
– Мен бунинг йўлини топдим. Мен соқчиларни шун-
дай танг аҳволга солиб қўя оламан. Улар мени қандай 
ўлдиришни билолмай қолишади. Улар фармонга сўзсиз 
амал қилишмаса, ўзларининг боши кетишини яхши би-
лишади. Масала подшоҳнинг ўзига бориб тақалгач, у 
кўп рикни очиб юборишга мажбур бўлади. 
Одамлар аввал унга ишонишмади. Кейин эса деҳқон 
кўприкдан беталафот ўтиб кетган тақдирда унга жуда 
катта ютуқ белгилашди. 
Деҳқон қўрқмасдан кўприкка йўл олди. Соқчилар 
дарҳол унинг йўлини тўсишди:
– Қаёққа? Нима учун кетяпсан?
Шунда деҳқон ҳеч тутилмасдан бир гапни айтди. Бу 
шундай гап эдики, уни на дорга осишнинг, на сувга чўк-
тиришнинг иложи бор эди. Фармонни эса бехато ба-
жариш керак. Шунда улар дарҳол подшоҳга бу жумбоқ 
ҳақида хабар йўллашди. Подшоҳ ҳам бу жумбоқ олдида 
ожиз эди. Деҳқонни на сувда чўктириб, на дорга осиб 
бўлади. Ҳар икки жазони бир пайтда қўллаш фармонда 
кўрсатилмаган. Фармоннинг бузилиши эса подшоҳнинг 
обрўйига соя солади. 
Шунда деҳқонни қўйиб юбориш тўғрисида фармон 
берди. Бундан хабар топган бошқа одамлар ҳам кўп-
рикда худди шу жавобни ишлата бошлашди. Шундан 


Рустам Жабборов
42
сўнг, ўз-ўзидан фармонни бекор қилишга тўғри келди 
ва одамлар кўприкдан бемалол ўтиб-қайта бошлашди.
Ўйлаб кўринг-чи, деҳқон соқчиларга қандай жавоб 
берган бўлиши мумкин?
Йигирма учинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish