Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

«ОРТИҚЧА» НОН
Иккинчи жаҳон уруши йиллари. Мамлакат ичкари-
сида ҳам озиқ-овқат тақчиллиги авжига чиққан пайт-
лар. Бу пайтларда нон дўконлари олдида одам айниқса 
тирбанд бўлади. Ҳар бир одам учун белгиланган миқ-
дордагина нон тарқатилган.
Чекка бир шаҳарчадаги дўконда ҳар куни эрталаб 
нон тарқатилади. Дўконнинг олдидан эрталабдан тур-
нақатор навбат вужудга келади. Нон граммлаб сотила-
ди. Нон олувчиларнинг ҳар бири махсус рўйхатга ту-
ширилган. «Юқори»дан ноннинг ҳар мисқоли назорат 
қилиб борилади. 
Нон сотувчи ҳам ноннинг граммини юқори аниқлик-
да ишловчи тарозида ўлчаб сотарди. Бир грамм уриб 
қолишга ҳақи йўқ. У ҳам ўз оиласига бошқалар билан 
тенг миқдорда нон олиб боради. Агар одамларнинг 
ҳақидан бир грамм уриб қоладиган бўлса, жавобгарлик-
ка тортилади. «Халқ мулки»ни талон-торож қиладиган 
бундай хоинни эса аяб ўтиришмайди. 
Сотувчи бу ҳолатни яхши тушунарди. Ҳар бир хари-
дорнинг кўзи ўнгида кесиб, тарозига қўйиб, ўраб берар-
ди. Унинг ҳалоллигига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Увала-
ниб кетмаслиги учун ҳар бир буханкани эҳтиёткорлик 
билан ушлаб, ҳўлланган пичоқда бўлакларга ажратар, 
тўкилиб қолган сўнгги нон увоғини ҳам териб, эгасига 
тутқазарди.
– Болаларингиз тузукми? – энг охирида қолган ха-
ридор ён қўшнисининг «заборний карта»сига бир қур 
кўз ташлаб олди-да, кесилган нон бўлакларини тарозига 
қўйди. 
– Яхши, – деди қўшни чол тарози устида турган нон 
бўлакларидан кўз узмай. 
Сотувчи пичоқни ҳўллаб бир бўлак нон кесди ва та-
рози кўрсаткичига қаради. 


23
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Мана, қўшни, расо бўлди, – у шундай дея ортиб қол-
ган анча-мунча нон бўлакларини елимхалтага солиб, 
ўзи ҳам кетишга чоғланди. – Мен ҳам уйга боришим ке-
рак, болаларим оч қолиб кетишганди. 
Сотувчи қўшниси билан ёнма-ён йўлга тушди. Қўшни 
чолнинг фикри-зикрини сотувчининг қўлтиғидаги оғир-
гина халта эгаллаганди. 
Сотувчи ҳам ҳамма қатор одам, унинг оиласига, бо-
лаларига бир мисқол ҳам ортиқча нон берилмаслигини 
яхши тушунади. Бор-йўғи иккита боласи, хотини билан 
яшайди. Лекин қўлтиғидаги нон камида ўн кишини тўй-
диришга етади-ку? 
Қўшни чол ҳар қанча шубҳаланмасин, сир бой бер-
мади. Ҳар қалай бу сотувчи қандайдир қинғирлик қи-
лаётган бўлиши керак. Фронтда одамлар жон олиб жон 
беришяпти, қанчадан-қанча болалар қорни нонга тўй-
маяпти. Бу эса... 
Чол шу куниёқ бу маълумотни тегишли жойга етказ-
ди. Эртаси куниёқ масъул ходимлар уни зимдан текшира 
бошлашди. 
Сотувчи ўта аниқликда ишларди: ҳар бир харидор-
нинг ҳужжатини обдан текширар, керакли миқдордаги 
нонни сўнгги граммигача ўлчаб берарди. У ишлатадиган 
тарозини текшириб кўришди – тарози аниқ ишларди. 
Лекин савдо тугагач, сотувчининг ёнида ўзига ажратил-
ганидан анча кўпроқ нон қоляпти...
Қонунан олиб қаралганда, унинг ишидан бирор 
ноўрин ҳаракатни сезишмади. Ахир нон таъминот идо-
расидан одам сонига қараб ўлчаб берилса, ҳар бир ҳа-
ридорга сўнгги граммигача ўлчаб сотилса, сотувчини 
умуман айблаб бўлмасди. Фақат охирида қоладиган ор-
тиқча нон қаердан келишини ҳеч ким тушунолмасди. 
Одамлар ҳам ундан заррача шубҳа қилишмас, но-
лишмасди. Ахир ҳамма қонунан белгиланган улушини 
олиб кетяпти-ку? Сотувчига ҳалоллиги сабаб ғойибдан 
барака ато этилаётган бўлса не ажаб?


Рустам Жабборов
24
Хуллас, ҳар қанча текширсалар ҳам сотувчидан айб 
топа олмадилар. У эса ҳар куни кечқурун оиласининг 
улушидан икки-уч ҳисса кўп нон билан уйига кириб бо-
раверарди. Аниқ бир исбот бўлмагани сабаб, сотувчига 
ҳеч қандай жазо қўлланмади. 
Уруш ҳам тугади. Дориламон замонлар келди. Дўкон-
лар ҳам, дастурхонлар ҳам нозу неъматларга тўлиб тошди. 
Сотувчининг ҳалоллигию, устомонлиги ҳақидаги 
жумбоқли ҳодиса ҳамон одамларнинг оғзидан тушмас-
ди. Кунларнинг бирида ҳалиги сотувчини таниш-билиш-
лар ўртага олишди.
– Ноннинг ҳар ушоғи тиллага тенг пайтларда ҳам 
сизнинг оилангиз нонга зор бўлмасдан яшади. Сиз би-
ровнинг нонига хиёнат қилмай туриб, ўз оилангизни зо-
риқтирмай келдингиз. Бунинг сирини энди очарсиз.
Анча кексайиб, кучдан қолган сотувчи хўрсиниб қўйди: 
– Ҳа, очлик одамни не куйларга солмайди. Сиртдан 
қараганда мен ҳеч кимнинг ҳақини еганим йўқ. Ҳатто 
қилни қирқ ёрадиган текширувчилар ҳам менинг си-
римни оча олишмади. Аслида мен жуда оддий усулда 
одамларнинг ҳақидан уриб қолардим...
Сиз ҳам ўйлаб кўринг-чи, сотувчи қандай усул қўлла-
ган бўлиши мумкин?
Ўн учинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish