ҚОПҚОНГА ТУШГАН БОСҚИНЧИ
Туман жиноят қидирув бўлими бошлиғи қўлидаги
ҳужжатлар, суратларга тикилганча, ўйга толганди.
«Бир ойда учинчи худди шу тахлит жиноят, – ўйга бе-
рилди бошлиқ. – Бу Тўлаган деганлари жуда пихини ёр-
ган экан, худди балиққа ўхшайди, сирғалиб чиқиб кета-
веради. Йўқ, балиқни ҳам илинтирса бўлади, фақат уни
қармоққа тушмуғидан илиб олиш мумкин. Фақат яхши-
гина хўрак топиш керак».
Тўлаган ўғри шаҳарда пайдо бўлганига унча кўп бўлга-
ни йўқ. Унинг ҳақиқий қиёфасини ҳатто кўз билан кўриш
ҳам қийин. Кўрганларнинг ҳам кўрсатмалари бир-би-
рига тўғри келмайди. Чунки Тўлаган деганлари қиёфа-
193
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
сини ўзгартиришда устаси фаранг. Кимдир уни боши-
га шляпасини бостириб кийиб юрадиган, ёши элликка
яқинлашган, лекин жуда эпчил эркак, деса, яна кимдир
ҳали ўттизга бормаган, соқол қўйиб юрадиган йигитча
тимсолида тасвирлайди. Қаердадир уни башанг, сўнгги
урфга монанд кийимда кўришган бўлса, яна аллақаерда
шалвираган, ранги униққан либосда намоён бўлган. Ле-
кин буларнинг ҳаммаси битта одам эканига шубҳа йўқ.
У шунчаки қиёфасини тез-тез ўзгартириб туради. Аммо
юриши, бўй-басти, қадам ташлаши ўзгармайди. Бироқ
қаерни тўнаса, ўзидан из қолдирмасликка уринади.
Оғилдаги буқани ҳам, сандиқдаги пулни ўта устомонлик
билан ўғирлаб чиқиб кета олади. У ҳатто қонун посбон-
ларини ҳам менсимай қўйган. Қаерники шип-шийдам
қиладиган бўлса, «Тўлагандан салом», дея бир энлик
қоғоз ташлаб кетган. Гоҳида босқинчилик ҳам содир
этиб туради. Бирор уйга кириб, эгаларига қурол билан
таҳдид қилиб, оладиганини олиб, чиқиб кетиш олдидан
«Тўлагандан салом» айтишни унутмайди.
...Кўп ўтмай қиш кунларининг бирида туман марка-
зида яна бир ўғирлик содир этилди. Машинасини сот-
ган бир одамнинг уйига ярим кечаси ўғирликка тушган
Тўлаган ниқоб тақиб ухлаб ётган уй эгасининг бўғзига
пичоқ тираган, «Пулни чиқар, бўлмаса ўлдираман», деб
қўрқитган. Кейин пулни олган-у, «Тўлагандан салом», де-
ганча, худди осмонга учгандек ғойиб бўлган.
Уй эгаси саноқли сонияларда Ички ишлар бўлими-
га хабар берган. Изқуварлар ўша заҳоти воқеа жойига
етиб келишган.
Жабрланувчининг фикрларини сўраб олишди: бос-
қинчи ниқобда бўлгани учун унинг афтини кўра олма-
ган. Фақат овозидан 30 – 40 ёшлардаги эркак эканини
тусмоллаган, холос.
Кеча ёққан қор изқуварларнинг ишини анча осон
қилди: кўчадаги янги пиёда излари уларнинг эътибо-
рини тортди. Яқин орада бу кўчадан бошқа биров юр-
Рустам Жабборов
194
маган. Бегона машина излари ҳам кўринмайди. Демак,
у пиёда келган. Жабрланувчи ҳам ҳеч қандай машина
шовқинини эшитмаган.
Излар бир кўча наридаги меҳмонхонага бошларди.
Тезкор гуруҳ раҳбари икки нафар ходим билан меҳмон-
хонага кириб, ҳужжат кўрсатди ва хизматчидан шовқин
солмасликни сўради.
– Ярим кечаси кимдир меҳмонхонага келиб жойлаш-
дими? – сўради тезкор гуруҳ раҳбари меҳмонхона маъ-
муридан.
– Йўқ, ярим тунда ҳеч ким келмади. Лекин кеча соат
сакизларда меҳмонхонага келиб жойлашган бир мижоз
ярим кечаси қаергадир чиқиб кетди ва ярим соатлар
чамаси вақт ўтгач, яна қайтиб келди.
– У қайси хонада? – сўради изқуварлар бошлиғи жи-
ноятчини тутганига ишонч билан.
Ходим унга тегишли хона рақамини айтиб, қўшиб қўйди:
– У хонада ёлғиз эмас, шериклари ҳам бор.
Изқувар ходим қуролини текшириб кўрди ва икки
шериги билан айтилган хона томонга йўналди. Хонада
тўрт киши қарта ўйнаб ўтирарди.
– Жойингиздан қимирламанг! – деди тезкор гуруҳ
бош лиғи тўппонча ўқталиб.
Хонадаги тўртовлон шу заҳоти ўрнидан туриб қўлини
кўтарди.
– Тўлаган деганлари ана шу бўлади, – деди гуруҳ раҳ-
бари қатъият билан тўрда ўтирган эркакка имо қилиб,
– Дарҳол унинг қўлига кишан солиб олиб чиқинг!
Ходимлар унинг айтганини қилишди.
Айтинг-чи, тезкор гуруҳ раҳбари тўрт кишининг
орасидан Тўлаганнинг қай бири эканини бир қарашда
қандай аниқлаган бўлиши мумкин?
195
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Do'stlaringiz bilan baham: |