Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги


«ЗОР» БИЛАН ТУГАЙДИГАН ТЎҚҚИЗ ҲАРФЛИ СЎЗ



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

«ЗОР» БИЛАН ТУГАЙДИГАН ТЎҚҚИЗ ҲАРФЛИ СЎЗ
Воқеа ўттиз – қирқ йиллар бурун Россиянинг чекка 
ўлкаларидан бирида юз берганди...
У жуда пихини ёрган, илоннинг ёғини ялаган фириб-
гар эди. Ҳар қандай мушкул вазиятдан осонликча чиқа 
оларди. Гарчи унинг жиноятлари маълум ва машҳур 
бўлса-да, ўз ортидан из қолдирмасликнинг уддасидан 
чиқар, изқуварлар унинг жиноятини бўйнига қўёл-
масдан хуноб бўлишарди. 
Аммо кўза кундамас, кунида синаркан. Уни фириб-
гарлик йўли билан ўзганинг катта миқдордаги мол-мул-
кини талон-тарож қилишда айблаб, тўққиз йил муддатга 
озодликдан маҳрум этишди. 
Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи жуда ақлли, 
айни пайтда ҳазилкаш одам эди. У қўл остига жўнатилган 
янги маҳкум ҳақида анча нарсани биларди. Қамоқхона-
га келган куннинг ўзида уни ўз ҳузурига чақиртирди. 
– Шунақа бўп қолдими? – деди унга истеҳзоли тиржа-
йиб қамоқхона бошлиғи. – Сени илинтиришнинг иложи 
йўқ, дейишарди-ку?
– Тақдир экан, – деди фирибгар кўзлари йилтираб. – 
Пешонада борини кўрамиз.
– Биласанми? – қамоқхона нозири ўрнидан туриб, 
хонани кезина бошлади. – Сенга тўққиз йил беришди, 
тўғрими? Мен сенга бир яхшилик қилмоқчиман. Битта 
топишмоқ айтаман. Жавобини топишинг билан қамоқ-
хонадан озод қиламан.
– Ол-а, – маҳбуснинг энсаси қотди. – Мени ёш бола 
деб ўйлаяпсизми? Ҳамма айбларим исботланган, суд 
ҳукм чиқарган. Мени озод қилиш сизнинг қўлингиздан 
келмайди, барибир.
– Келади, – деди бошлиқ қатъият билан. 
– Хўш, нима топишмоқ экан? – Маҳбуснинг ичида 
умид шуъласи липиллади.


Рустам Жабборов
190
– Мана эшит, – бошлиқнинг юзига ҳийла табассум 
югурди. – Бу нарса деярли ҳар бир хонадонда учрайди. 
Рус тилидаги сўз. Тўққиз ҳарфдан иборат. Охирги учта 
ҳарфи «зор». Лекин телевизор эмас. Хўш, бу қайси сўз?
Фирибгарга бу савол жуда жўн туйилди. 
– Бўпти, камерада ўйлаб, сизга жавобини айтаман
бўладими?
– Бемалол, – деди бошлиқ. – Олдингда тўққиз йил 
бор. Истаганингча ўйлайвер.
Фирибгар камерасига бориб роса ўйлади. Бошида 
жуда осон туйилган саволнинг жавоби анча мураккаб 
кўринади. Рус тилида «зор» билан тугайдиган тўққиз 
ҳарфли сўзлар унча кўп эмаскан. «Технадзор», «рибнад-
зор», «ветнадзор»... Лекин буларнинг ҳеч бири тўғри 
жавобга ўхшамаяпти. Балки, бошқа тилдаги сўздир: 
масалан ўзбекча «буғдойзор», «жўхоризор»; арманча 
«цахкадзор»... Йўқ, аниқ рус тилидаги сўз деди-ку?
Шу тариқа фирибгар фақат шу ҳақида ўйлайдиган 
бўлди. «Тўққиз ҳарфли русча сўз, «зор» билан тугайди, 
лекин телевизор эмас». У ҳатто ўз-ўзича шу жумбоқни 
такрорлаб юрадиган одат чиқарди. Қамоқхона бошлиғи 
ҳар замонда уни ёнига чақириб, жавобини сўрар, аммо 
фирибгарнинг бирорта жавоби тўғри чиқмасди. 
Шу тариқа орада тўққиз йил ўтди. Маҳкум шу тўққиз 
йилнинг ҳар дақиқасини мана шу жумбоқ жавобини из-
лаб ўтказди. «Тўққиз ҳарфли сўз, ҳар бир уйда бор, ле-
кин телевизор эмас...»
Ниҳоят, у қамоқ муддатини тугатиб уйга йўл олди. 
Ўз уйига кириши билан бир нарсага кўзи тушди-ю, кўз 
олди қоронғилашиб, юраги хуруж қилди. Дарҳол «Тез 
ёрдам» чақиришди. Бироқ, собиқ маҳбус касалхонага 
етмай омонатини топширди. 
Ўйлаб кўринг-чи, у уйида нимани кўрган бўлиши 
мумкин? 


191
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Тўқсон тўққизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish