Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Меҳнат шартномаси ва унинг томонлари



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

3-§. Меҳнат шартномаси ва унинг томонлари 
 
Меҳнат шартномаси ҳам ҳар қандай бошқа шартномалар сингари муа-
йян томонлар ўртасида тузиладиган келишувдан иборат. Унинг томонлари 
бўлиб ходим ва иш берувчи қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат 
вазирлигининг 1997 йил 6 сентябрдаги 6/1-сонли «Акциядорлик жамиятла-
рида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш тўғри-
сидаги тавсиялари»да
42
айтилишича, ходим деганда меҳнат фаолияти 
меҳнат шартномаси асосида амалга ошириладиган, муайян ёшга етган 
жисмоний шахс тушунилмоғи лозим. 
Аммо меҳнат шартномаси тарафи сифатида иштирок этиши мумкин 
бўлган жисмоний шахс муайян ёшга етган бўлишидан ташқари (16 ёш-
га, айрим ҳолларда 15 ёшга ва ҳатто 14 ёшга, қонунда махсус кўрсатиб 
қўйилган ҳолларда 18 ёшга етган бўлиши) яна бир қатор талабларга ҳам 
жавоб бериши лозим бўлади. Бу талаблар фуқаро саломатлигининг 
аҳволи, унинг касб, малака, маълумоти, фуқаролиги ва бошқа бир қатор 
омилларга боғлиқ бўлади. 
Масалан, фуқаро 1 ёки 2-гуруҳ ногирони эканлиги ёки саломатлиги 
аҳволи бўйича талабга жавоб бермаслиги (тиббий кўрикдан ўтказилиб ишга 
қабул қилиш мумкинлиги белгиланган ҳолларда) уни бир қатор касб ва вази-
фаларда ишлашлигини, яъни меҳнат шартномаси тарафи бўлишлигини ис-
тисно этади. 
Муайян касб ва лавозимда ишлаши учун фуқародан махсус билимга 
эга бўлишлик талаб этилиши мумкин (масалан, тиббиёт мутахассиси, 
юрист, транспорт воситалари ҳайдовчиси ва ҳоказо) ва ана шундай би-
лимга эгаликни тасдиқловчи ҳужжат (диплом, гувоҳнома)ни йўқлиги 
42
Қаранг
: «Налоговые и таможенные вести» ҳафтаномаси, 1997 йил, 42-сон.


ҳам бундай ҳолларда фуқаро меҳнат шартномасининг тарафи бўла ол-
маслигини англатади. 
Фуқаронинг суд айблов ҳукмига мувофиқ содир этилган ғаразли 
жинояти учун муайян касб ва лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум 
этилганлиги ҳукмда кўрсатилган муддат тамом бўлмагунга қадар шах-
сни мазкур касб ва лавозимлар бўйича меҳнат шартномаси томони 
бўлиб иштирок этишлигини истисно этади. 
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат 
фаолияти тартиблари махсус қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган 
бўлиб, ушбу тартиб-қоидаларга амал қилинмаганида улар меҳнат шартнома-
си тарафи бўлиб қатнашишлари мумкин эмас
43

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг юқорида эсла-
тилган «Акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга 
солишни такомиллаштириш тўғрисидаги тавсиялари»га кўра иш бе-
рувчи деганда меҳнат функцияларини бажариш учун жисмоний шах-
сларни ишга ёллаш ваколати берилган корхона, муассаса, ташкилотлар, 
шунингдек мустақил балансга эга бўлган таркибий тузилма раҳбарлари 
тушунилади. 
Иш берувчи сифатида мулкчилик шакли, хўжалик юритиш усули-
дан қатъи назар барча юридик шахслар, тегишли ҳолларда уларнинг 
бўлинмалари (шу жумладан, чет эл корхоналари, қўшма корхоналар)
44
қатнашадилар. 
Жисмоний шахслар ўзларининг уй-рўзғор, маиший эҳтиёжлари йўлида 
(оилавий тиббий хамшира, бола тарбияловчиси, боғбон, автоулов ҳайдов-
чиси, ошпаз ва бошқалар) ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари, иш бе-
рувчи сифатида меҳнат шартномаси тузишлари мумкин. Бундай ҳолда иш 
бераётган фуқаро ўзининг ходимига меҳнат қонунчилигида назарда ту-
тилган энг минимал даражадаги меҳнат шароитларини яратиб бериши, 
ҳуқуқлардан фойдаланишини таъминлаши лозим бўлади. 
Айрим фуқаро иш берувчи сифатида қатнашган ҳолда бошқа 
фуқарони ишга ёллаш юзасидан тузилган меҳнат шартномаси белгилан-
43
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 
408-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи 
кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон 
Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига шарҳлар, Т., 
2000, 154-179-бетлар. 
44
Чет эл корхоналари ва чет эл инвестицияси иштирокидаги қўшма корхоналар Ўзбеки-
стон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ҳуқуқий экс-
пертизадан ўтказилиб, давлат рўйхатига олинганларидан сўнг хўжалик фаолияти олиб бо-
ришлари, иш берувчи сифатида қатнашишлари мумкин. Шу ҳақдаги Низом 1997 йил 2 
июлдаги 336-сонли қарор билан тасдиқланган. 


ган тартибда давлатнинг ваколатли органларида рўёхатга олиниши, иш 
берувчи фуқаро ўз ходими учун бюджетдан ташқари пенсия жамғарма-
сига тегишли суғурта тўловларини тўлаб туриши зарур бўлади
45

Давлат корхона, муассаса ва ташкилотларининг иш берувчи сифа-
тида меҳнат бозорида ҳамда меҳнат муносабатида қатнашишларининг 
ўзига хос жиҳатлари вазирликлар, идораларнинг актларида, давлат хиз-
матчиларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат муносабатларини 
давом эттиришнинг хусусиятлари эса ушбу масалага оид махсус қонун 
ҳужжатларида (масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ 
хизмати тўғрисида»ги, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги ва 
бошқа Қонунлар) белгилаб қўйилиши мумкин. 
Тижоратчи бўлмаган юридик шахсларнинг (турли нодавлат 
жамғармалари, жамоат ва диний бирлашмалар ва ҳоказолар) иш бе-
рувчи сифатида меҳнат муносабатларида иштирок этишининг ўзига хос 
хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари 
тўғрисида»ги, «Нодавлат – нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги
46
ва 
бошқа Қонунларда, ушбу қонунлар асосида ишлаб чиқилган қонун 
ҳужжатларида, уларнинг ўз устав (низом)ларида белгилаб қўйилиши 
мумкин. 
Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш берувчи юридик ва 
жисмоний шахслар Меҳнат Кодекси ва бошқа меҳнат қонун ҳужжатла-
ри талабларига қатъий риоя қилишлари шарт ҳисобланади. 
4-

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish