меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи шартнома ва ке-
лишувлар шартларини бажариш;
ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг мала-
касини ошириш учун шароит яратиш;
иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига моли-
явий ажратмалар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан бел-
гиланадиган тартибда миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органла-
ри белгилайдиган иш жойларига ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрса-
тилган фуқароларни ишга жойлаштириш
35
.
Бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълу-
мотларни ҳар ойда, мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисида ҳар
бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини
кўрсатиб ахборотларни олдиндан (икки ой аввал) маҳаллий меҳнат ор-
ганларига тақдим қилиш
36
кабилар орқали кўмаклашадилар.
Бўш иш жойлари, мўлжалланаётган ходимларни ишдан бўшатиб
олиш ҳақида ўз вақтида ахборотлар тақдим этмаганлиги,
ижтимоий
ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун иш жойларини яратмаганлик,
бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни яширганлик ёки нотўғри ахбо-
рот берганлик учун, шунингдек иш билан таъминлашга кўмаклашувчи
давлат жамғармасига маблағлар ажратмаганлиги учун корхонага нисба-
тан молиявий санкциялар қўллаш, корхона мансабдор шахсларни эса те-
гишли ҳуқуқий (маъмурий, жиноий) жавобгарликларга тортиш назарда
тутилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг иш жойларини қисқартириш
ёки тугатиш пайтида иш берувчи зиммасига бир қатор қўшимча мажбури-
ятлар юклатилган. Меҳнат қонунчилиги аҳолини иш
билан таъминлаш
соҳасида маҳаллий меҳнат бўлимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади-
ган иш берувчилар учун бир қатор имтиёзларни белгилаш йўли билан
уларни рағбатлантирувчи чораларни назарда тутган. Жумладан, қуйидаги
енгилликлар берилиши кўзда тутилган:
35
Қаранг
: «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари-
ни энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Аҳолини иш билан
таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори.
36
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 102-моддаси Т., «Адолат»,
1999. Шунингдек қаранг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил
22 декабрда 858-тартиб рақами билан давлат руйхатига олинган «Меҳнат органларига бўш
иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисида маълумотларни ва бўшати-
лиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақида ахборот тақдим қилиш тартиби тўғрисида Ни-
зом».
1) ишловчилари умумий сонининг камида 50% ногиронлар, 1941-1945 йил-
лардаги уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, камида 75%ни ўрта
мактаблар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари ташкил этадиган юри-
дик шахслар даромад (фойда) солиғидан (Ўзбекистон Солиқ Кодексининг 31-
моддаси) ишловчиларнинг умумий сони 50%дан ортиғи ногиронлар бўлган кор-
хоналар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, мол-мулк солиғидан ва бошқа бир
қатор солиқлардан озод қилинадилар.
Ишловчиларнинг умумий сони уч фоиздан кўпроғини
ногиронлар
ташкил этадиган юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғи сумма-
си қуйидаги тарзда, белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлашти-
рилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига даромад (фойда) солиғи 1%га
камайтирилади. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 32-
моддаси)
37
;
2)
иш берувчилар маҳаллий меҳнат органларидан меҳнат бозори-
нинг аҳволи ҳақида бепул ахборотлар олишлари мумкин;
3)
маҳаллий меҳнат органлари ишдан озод қилинган ходимлар учун
қўшимча иш жойлари яратиш учун белгиланган нормадан ортиқча
сарфланган маблағларнинг ишга жойлаштиришга кўмаклашиш давлат
жамғармаси ҳисобидан, маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб берилиши
мумкин
38
.
4)
иш берувчи меҳнат
органларининг, бу органлар мансабдор шах-
сларни ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан белгиланган
тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этилишида иш берувчилар билан
бир қаторда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ҳам
фаол иштирок этадилар. Ушбу фаолиятда улар иштироки шакллари Ўзбекистон
Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва
фаолиятининг ка-
фолатлари тўғрисида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ва бошқа
бир қатор қонун ҳужжатларида назарда тутилган.
Жумладан, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-
моддасида айтилишича: «Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик ор-
ганлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати масалала-
ри бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оши-
ришда иштирок этиш;
37
Do'stlaringiz bilan baham: