Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Ходимларни ишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

3-§. Ходимларни ишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш 
 
Ишонтириш – меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларни унумли ва 
самарали ишлашга ундаш, меҳнатга ижодий муносабатда бўлишга ўргатишнинг 
энг оқилона усулидан саналади. 
Рағбатлантириш чораларини ўз вақтида, ўринли ва тўғри қўллаш ходи-
мларни меҳнат азоб-уқубат эмас, балки моддий ҳамда маънавий қониқиш 
ҳосил қилиш манбаи эканлигига, ҳалол ва виждонан қилинган меҳнатдан 
роҳат топиш мумкинлигига, ўз ақлий-ижодий имкониятлари туфайли 
меҳнат жараёнида шахснинг жамиятдаги мавқеи, обрў-эътибори ортиши, 
мустаҳкамланишига ишонч ҳосил қилинишига ёрдам беради.
Ишдаги ютуқлар учун рағбатлантириш деганда унинг корхона олдида-
ги хизматларини оммавий тан олиниши тушунилади. Намунавий ички 
меҳнат тартиби қоидаларининг 3.2-бандида айтилишича, «Корхона ходи-
мларига уларнинг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилган-
ликлари, меҳнатда эришган юксак ютуқлари, корхонада узоқ вақт ҳалол 
ишлаганлари ва бошқа ютуқларга эришганлари учун уларга қуйидаги 
рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин»: 

ташаккурнома; 

пул мукофотлари билан тақдирлаш; 

қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш. 
Рағбатлантириш чораларининг ушбу рўйхати тахминий бўлиб, махсус 
актларда (Интизом уставлари ва бошқалар), корхоналарнинг локал меъёрий 
85
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 5-
сон, 118-модда. 


ҳужжатларида (жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидаларида ва 
бошқаларда) рағбатлантиришнинг бошқача турлари ҳам (масалан, хизмат 
поғонасидан кўтарилиш, махсус унвонлар бериш ва бошқалар) назарда тути-
лиши мумкин. 
Ходимларни рағбатлантириш корхона иш берувчиси томонидан ка-
саба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ёки келишилгани ҳолда 
қўлланилади. Бир неча рағбатлантириш чоралари, шу жумладан моддий 
ва маънавий рағбатлантириш чоралари билан биргаликда қўлланиши мум-
кин. Ходим интизомий жазога тортилган даврда унга нисбатан рағбатланти-
риш чораси қўлланилмайди, аммо қўлланилган жазо рағбатлантириш 
чораси сифатида муддатидан аввал олиб ташланиши мумкин. 
Ходимнинг рағбатлантирилганлиги ҳақида корхона бўйича бўйруқ 
чиқарилади, бу ҳақда меҳнат жамоасига эълон қилинади ва бу тўғрида 
ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Ходимни рағбатланти-
риш муддатсиз бўлиб, вақт ўтиши билан ўз аҳамиятини йўқотмайди. 
Ходим алоҳида меҳнат муваффақиятлари, давлат ва жамият олдидаги 
улкан ютуқлари учун белгиланган тартибда давлат мукофотларига 
тақдим этилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги «Давлат му-
кофотлари тўғрисида»ги Қонунида
1
фуқароларни давлат мукофотлари-
га, орден ва медалларга тавсия этиш, тақдирлаш тартиблари, шартлари 
баён этилган. 
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Ўзбекистон 
Республикасининг Фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги 
Қонунига мувафиқ иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳалари-
да фаолият юритиб, улкан ютуқларга эришган шахсларга фахрий ун-
вонлар бериш тартиблари кўзда тутилган
86
. Бугунги кунга келиб ишлаб 
чиқариш, фан, адабиёт, санъат, давлат ва жамият фаолияти соҳаларида 
сермаҳсул хизматлари учун фуқароларга 50 тага яқин турли фахрий унвон-
лар берилиши, уларнинг фан, санъат олдидаги, давлат-жамият олдидаги 
улкан хизматлари тан олиниши, шарафланиши кўзда тутилгандир. Ходим-
ни давлат мукофотлари, фахрий унвонлар билан мукофотланганликлари 
тегишли тарзда давлат йўли билан расмийлаштирилишидан ташқари, бу 
ҳақда унинг меҳнат дафтарчасига ҳам ёзиб қўйилади.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish