Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

3-§. Хизмат сафари 
Хизмат сафари деганда – ходим томонидан хизмат вазифаларини 
иш берувчининг фармойишига мувофиқ корхона жойлашган аҳоли 
пунктидан бошқа аҳоли пунктида бажарилиши тушунилади. Хизмат са-
фари мамлакат ичкарисидаги муайян аҳоли пунктига (у ердаги корхона, 
муассаса, ташкилотларга) бўлиши ёхуд хорижий мамлакатга (у ердаги 
фирма, компания, муассаса, ташкилотга) бўлиши мумкин. 
Мамлакат ҳудуди доирасида хизмат сафарига юбориш тегишли кор-
хона, муассаса, ташкилот раҳбарининг бу ҳақда чиқарган буйруғи (фар-
мойиш) асосида амалга оширилади. Унда хизмат сафарига юборилаёт-
ган шахслар), сафарнинг муддати ва мақсади кўрсатиб қўйилади. Хиз-
мат сафарига бориш ҳақидаги иш берувчининг буйруғи (фармойиш) хо-
дим учун мажбурий бўлиб, унга бўйсунмаслик хизмат вазифаларини 
узрли сабабсиз бажармаслик деб баҳоланади. 
Аммо ходимларнинг муайян тоифалари (18 ёшга тўлмаган шахслар, 
ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бўлган аёллар, I-II гуруҳ ногиронлари ва 
бошқалар) хизмат сафарига юборилмайди. 
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи бутун 
хизмат сафари давомида сақланиб турилади, у сафарга борган корхона ходим-
лари сон таркибига киритилмайди, бироқ ўша ердаги корхона иш вақти режи-
мига риоя қилгани ҳолда ишлайди ҳамда дам олиш вақтидан фойдаланади. 
Хизмат сафарига борган ходимга белгиланган нормалар доирасида йўл-
транспорт харажатлари, иш бажариш учун шинам тураржой бепул бериб 
қўйилмаган бўлса, тураржой ижараси харажатлари, суткалик пул тўланади. 
Иш берувчининг розилиги билан хизмат сафари пайтидаги иш билан боғлиқ 
бошқа харажатлар (телефон, факс алоқа хизмати ва бошқалар) ҳам қоплаб бери-
лиши мумкин. Ходим хизмат сафари гувоҳномаси берилган ҳолда хизмат сафа-


рига юборилади ва у борган аҳоли пунктларида сафарга етиб келганлиги ва 
хизмат сафарини тамомлаб қайтаётгани ҳақида гувоҳномага белги қўйдиради. 
Хизмат сафаридан қайтган ходим узоғи билан уч кун ичида хизмат 
сафари юзасидан ёзма ҳисобот топшириши лозим. Бунда хизмат сафа-
рига кетиш пайтида олинган аванс пулининг сарфланмасдан қолган 
қисми корхона кассасига қайтариб топширилиши лозим. Хизмат сафа-
рининг энг кўп муддати, сафар муддатини узайтириш асослари ва тар-
тиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин чет эллар билан 
иқтисодий, маданий, илмий-техникавий, тижорат алоқалар бениҳоят дара-
жада кўпайди. Хорижий фирма ва компаниялар, илмий, маданий ва бошқа 
муассасалари билан алоқаларни давлат томонидан рағбатлантирилаётганлиги 
туфайли чет элларга хизмат сафарига бориш ҳам кескин ортди. Ана шунд-
ай шароитда хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш масала-
ларини махсус тарзда ҳуқуқий тартибга солиш долзарб масалалардан 
бирига айланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан 2000 йил 5 июндаги 932-тартиб рақами билан 
«Вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар ходимларини Ўзбекистон 
ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш пайтида хизмат сафари 
харажатлари учун маблағ бериш тартиби»ни давлат рўйхатидан 
ўтказди
84

Мазкур тартиб ходимларни хорижга хизмат сафарига юборишни расмий-
лаштириш, юборилаётган хорижий мамлакатнинг ёки бошқа давлатнинг қаттиқ 
валютасида хизмат сафари харажатларини қоплаш тартиби, нормаларини белги-
лаб қўйди. 
Ушбу тартибга кўра хорижий хизмат сафарига юборилган ходимга 
қуйидаги хизмат билан боғлиқ харажатлар қопланиши кўзда тутилган: 
а) суткалик харажатлар; 
б) тураржой харажатлари; 
в) транспорт харажатлари; 
г) мулозамат харажатлари; 
д) кўзда тутилмаган харажатлар; 
е) қопланиши лозим бўлган бошқа харажатлар. 
Хорижий мамлакатга қилинган хизмат сафари тамом бўлгач, ходим уч 
кун ичида сафар натижалари юзасидан ёзма ҳисобот тақдим этиши лозим. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish