Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Меҳнат шартномаси мазмуни деганда



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Меҳнат шартномаси мазмуни деганда 
унга кўра томонлар қўлга 
киритаётган ҳуқуқлар, ўз зиммаларига олаётган мажбуриятлар мажмуи 
тушунилади. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида (73-модда) ҳамда Ўзбе-
кистон Республикаси ҳукумати қарори билан тасдиқланган «Ёзма ҳолдаги 
меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар»да кўрсатилга-
нидек меҳнат шартномаси (контракт) зарур шартлар ва қўшимча шартлар-
ни ўз ичига олади. 
Қуйидагилар меҳнат шартномаси (контракт)нинг зарур шартлари 
ҳисобланади: 
47
М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти). Биринчи, ик-
кинчи китоб. Т., 1996, 299-бет. 


1) 
иш жойи
– ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, 
ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси)нинг номи; 
2)
меҳнат функцияси – 
мазмуни лавозим йўриқномалари, малака 
мажбуриятлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган муа-
йян мутахассислик, малака ёхуд лавозим бўйича иш (раҳбарлар, мута-
хассислар ва хизматчиларнинг ҳамда бошқаларнинг ягона тариф-малака 
маълумотномаси, малака маълумотномаларига мувофиқ); 
3) 
иш бошланадиган кун
– қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган 
меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, агар иш-
нинг бошланиши санаси қайд этилмаган бўлса, ходим шартнома имзо-
ланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай ишга тушиши 
шарт; 
4) 
меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа шартлар. 
Меҳнатга ҳақ 
тўлаш миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва қонун 
ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўли-
ши ва энг кўп миқдор билан чегараланиши мумкин эмас. 
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим меҳнат 
шартномалари (контракт)ни тузишда зарур шартлар рўйхати кенгайти-
рилиши мумкин. Масалан, муддатли меҳнат шартномаси (контракт) ту-
зишда ишнинг бошланиши санасигина эмас, балки унинг тамом бўлиш 
санаси ҳам қайд этилади. Ходимни муайян ишни бажариш даврига ишга 
қабул қилишда ходим амалга ошириши учун қабул қилинаётган аниқ 
иш кўрсатилади. Ўриндошлар билан меҳнат шартномаси (контракт) ту-
зишда қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган энг кўп муддат дои-
расида кундалик ишнинг аниқ муддати белгиланади. Томонларнинг ке-
лишувига кўра меҳнат шартномаси (контракт)да қўшимча шартлар 
назарда тутилиши мумкин. Улар томонларнинг мажбуриятларини 
аниқлаш, уларни тўлдириш, ходимга қўшимча имтиёз ва афзалликлар бери-
лишини назарда тутиши мумкин. 
Қўшимча шартларга қуйидагилар киритилиши мумкин:
ходимга меҳнат шароитлари белгиланган ҳолда ЯТММ (ягона та-
риф-малака маълумотномаси) ва ММ (мансаб маълумотномаси)да наза-
рда тутилган қўшимча меҳнат мажбуриятлари юклаш
бир неча касбда ишлаш тартиби ва шартлари кўрсатилган ҳолда 
меҳнат шартномаси (контракт)нинг мустақил шарти сифатида бир неча 
касб (лавозим)да ишлаш; 
агар ходим синов муддати билан ишга қабул қилинаётган бўлса, си-
новнинг аниқ муддати (қачондан қачонгача), ходимнинг юқори малака-
си, агар бу амалдаги қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида (барча 
даражадаги битимларда) ёки корхона, ташкилот, муассасада амал 


қилувчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда му-
раккаброқ ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш (та-
риф ставкалари, лавозим маошлари, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар 
ва бошқа хилдаги тақдирлашлар)нинг юқорироқ миқдорларини якка тар-
тибда белгилаш; 
ходим учун белгиланган иш вақти режими (тўлиқсиз иш куни, 
тўлиқсиз иш ҳафтаси, қисқартирилган иш вақти, соатбай иш, иш куни-
нинг бошланиши ва тамом бўлиши ва бошқалар); қўшимча (ҳақи тўла-
надиган ва ҳақи тўланмайдиган) дам олиш кунлари, таътиллар бериш; 
ижтимоий-маиший тусдаги шароитлар (болалар боғчасида ўрин, са-
наторий-курортда даволанишга йўлланма таъминланиши, транспорт 
хизмати, марказлаштирилган тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
таъминлаш, уй-жой бериш ва бошқалар); 
муддатли меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида назарда ту-
тилган ҳоллари муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш. 
Ходимларнинг алоҳида тоифалари учун шартноманинг қўшимча шарт-
лари: пул ёки моддий бойликларга хизмат кўрсатувчи шахслар учун тўлиқ 
моддий жавобгарлик шарти; корхона раҳбарлари учун меҳнат шартно-
масини тўхтатишнинг қонунчиликда назарда тутилган қўшимча асослари 
ва ҳ.к. шартлар. Ходим аҳволини қонунлардагидан ёмонлаштирадиган ҳо-
латлар меҳнат шартномасига киритилиши мумкин эмас. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish