Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 2. Таълим жараёнинг вазифалари ва босқичлари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 2. Таълим жараёнинг вазифалари ва босқичлари 
Ўқитувчи ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил қилиш мақсадида ўқув 
ишларини олиб борар экан, аввало, таълим жараѐни орқали уч вазифани, яъни билим бериш 
орқали уч мақсадни ҳал қилиши лозимлигини унутмаслиги керак. Бу мақсадлар ўқитувчи ва 
ўқувчилар фаолиятини бирлаштиради. 


135 
1.
Таълимий мақсад - ўқув материалларининг мазмунини билиш, яъни ушбу 
фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва амалиѐтга татбиқ қила 
олишдир. 
2.
Тарбиявий мақсад - фан асосларини ўзлаштириш орқали унинг мазмунида 
ѐтган ўоялар, дунѐқарашлар таъсирида ўзининг шахсий сифатларини, ий-
мон-эътиқодларини шакллантиришдир. 
3.
Ривожлантирувчи мақсад - таълим жараѐни таъсирида шахснинг ақлий камо-
лотини билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини риво-
жлантиришдан иборат. 
Бу мақсадларни амалга ошириш натижасида ўқувчи-талабада мустақил ишлаш ис-
теъдоди пайдо бўлади, уни ўйлашга ўргатади, таълим жараѐнида тафаккур ҳукмронлик қилади. 
Умуман, таълим жараѐни 4 та асосий босқичдан ташкил топади: 
1.
Ўзлаштирилиши лозим бўлган материални идрок этиш. 
2.
Уни танлаб олиш тушунчаларини ҳосил бўлиши: 
3.
Билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлиши: 
4.
Ҳосил қилинган кўникма ва малакаларни амалда қўллаш. 
Ҳар бир босқич учун ўқувчиларнинг муайян тавсифдаги билиш фаолияти характерлидир. 
Бу фаолият ўқитувчи томонидан алоҳида раҳбарликни талаб этади. 
Таълим жараѐнининг бошланўич босқичида ўзлаштирадиган билимлар моҳияти анализ 
ва синтез методлари ѐрдамида англанади. 
Анализ (бўлакларига ажратиш) - нарса, воқеа ва ҳодисаларни таркибий қисмларга, 
бўлакларга ажратишдир. Масалан, анорни қаттиқ пўст, қат-қат парда ва доначаларга ажратиш. 
Синтез (бирикиш, қўшилиш)- анализга қарама-қарши бўлган фикрлаш жараѐнидир. Унда 
ўрганилаѐтган нарса, воқеа ва ҳодисаларнинг алоҳида қисмларини, бўлаклари бир бутун қилиб 
бирлаштириш. 
Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини таққослашларда ҳам намоѐн бўлади. 
Таққослаш –
нарса ва ҳодисалардаги тафовут ҳамда ўхшашликни, тенглик ва но-
тенгликни топа олишга йўналтирилган фикрлаш операцияси демакдир. 
Индуктив ва дедуктив тафаккур ўқув материалини тушуниб олишда муҳим аҳамиятга 
эга. 
Индуктив тафаккур (келтириб чиқариш) - жузъий ѐки якка ҳоллардан умумийга, айрим 
далиллардан умумлашмаларга қараб борадиган, хулоса чиқаришга асосланган мантиқий билиш 
методи, тафаккур шаклларидан биридир. 
Дедуктив хулоса (иккига ажратиш, келтириб чиқариш), умумий ҳукмлардан якка ҳук-
мларга қараб бориш орқали мантиқий хулоса чиқаришдан иборат метод, тафаккур шаклларидан 
биридир. 


136 
Анализ, синтез, таққослаш, индуктив тафаккур ва дедуктив хулоса методларидан фой-
даланиш асосида ўқувчиларда тушунчалар ҳосил бўлади. 
Тушунча - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белги ва хусусиятларини бир сўз 
ѐки сўзлар бирикмаси билан ифодалашдан иборат тафаккур шакли. Таълим жараѐнининг диа-
лектик характерга эгалиги боис, тушунчалар аста-секин чуқурлашиб ва мураккаблашиб боради. 
Маълумотларнинг ўзлаштирилиши, тушунчаларнинг таркиб топиши, билимларнинг 
ўзлаштириб олиниши умумий жараѐндаги муҳим вазият ҳисобланади, ўрганилган материални 
мулоҳаза қила олмаслик, уни таълим ва меҳнат фаолиятида мустақил бўла олмаслик, уларга 
нисбатан ижодий ѐндашмаслик билимларнинг юзаки ўзлаштирилишига олиб келади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish