Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 3. Миллий мафкурамизнинг бош ўояси ва асосий ўоялари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 3. Миллий мафкурамизнинг бош ўояси ва асосий ўоялари 
 
Ўзбекистон халқининг миллий тараққиѐт йўлидаги бош ўояси озод ва обод Ватан, эркин 
ва фаровон ҳаѐт барпо этишдир. Бу ўоя халқимизнинг азалий эзгу интилишлари, бунѐдкорлик 
фаолиятининг маъно мазмунини белгилайди. Ҳар бир инсон учун муқаддас бўлган юксак ин-
сонпарвар қадриятларни ўзида мужассам этади. 


85 
Миллий истиқлол мафкурасининг бош ўоясида озодлик тушунчасининг устувор ва 
етакчи ўринда туриши Ватан мустақиллиги барча орзу-интилишларимиз, амалий фаолиятимиз 
ва ѐруў келажагимизнинг асоси эканидан далолат беради. 
Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ўоялари халқимизнинг мустақил тараққиѐт 
йўлидаги бош ўоясидан келиб чиқади ва ўзининг маъно-моҳияти, фалсафаси, жозибаси билан 
уни халқимизнинг қалби ва онгига янади чуқурроқ сингдиришга хизмат қилади. 
Миллий истиқлол мафкураси ўзининг туб моҳиятига кўра Ватанимиз озодлиги ва му-
стақиллигини мустаҳкамлашни, Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини 
таъминлашни кўзда тутади. Бундай улуўвор вазифани бажариш ҳар бир фуқародан эркин 
фикрлаш, Ватан тақдири, истиқболи учун масъулликни ҳис қилишни талаб этади. Эркинлик 
бўлмаган жойда масъулиятсизлик, лоқайдлик вужудга келади. 
Ватан равнақи - Ватан инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, уни камол топтиради-
ган, ҳаѐтига маъно-мазмун бахш этадиган табаррук маскандир. 
Ватаннинг равнақи, аввало, унинг фарзандларига ва уларнинг аҳволига боўлиқ. Бу эса 
ҳар бир юртдошимизни ўзининг маънавий камолоти учун юксак масъулиятини ҳис этишга, ўз 
манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари билан уйўунллаштриб яшашга даъват этади. 
Милий ўоя ҳеч қачон ватандан ташқарида илдиз отмайди ва ривожланмайди. Ватаннинг 
равнақига хизмат қилмайдиган ўоя ҳеч қачон миллий ўоя бўлолмайди. Бугунги кунда жамия-
тимизда тадбиркорлик, эркин иқтисодий фаолият кенг ривожланаѐтгани, давлатимизнинг 
иқтисодий қудрати ортаѐтгани, халқимизнинг маънавияти бойиб, илм-зиѐ салоҳияти юксала-
ѐтгани ватан равнақининг асоси бўлади.
Юрт тинчлиги-бебаҳо неъмат, улуў саодатдир. Юрт тинчлиги- барқарор тараққиѐт га-
ровидир. 
Ўзбек халқи тинчликни юксак қадрлайди, уни ўз орзу интилишлари, мақсад-муддаолари 
рўѐбга чиқишининг кафолати деб билади. 
Юрт тинчлиги-Ватан озодлиги ва мустақиллиги билан чамбарчас боўлиқдир. Бировга 
қарам бўлган халқ ҳеч қачон эркин ва фаровон яшай олмайди. Шунинг учун мустақиллик ва 
тинчликни асраш, мамлакатимизни тажовузкор кучлардан ҳимоя қилишга доимо тайѐр тури-
шимиз лозим. Юксак маънавият, сиѐсий маданият, миллатнинг ўоявий ва мафкуравий етукли-
ги-юрт тинчлигини сақлашнинг муҳим омилидир. 
Халқ фаровонлиги - мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг олий 
мақсади-халқимизга муносиб турмуш шароити яратишдан иборат. Яъни ислоҳот инсон учун 
унинг фаровон ҳаѐти учун хизмат қилиши керак. Жамиятимиздаги ҳар қандай янгиланиш, ҳар 
қандай ўзгариш моҳиятида ана шу эзгу мақсад мужассамдир. Миллий истиқлол мафкураси 
моҳият-эътибори билан фуқароларимизда ҳар қайси инсон ва оила бадавлат бўлса, жамият ва 
давлат ҳам кучли ва қудратли бўлади деган тушунчани тарбиялашга хизмат қилмоўи лозим. 
Миллий истиқлол ўзининг ўояси энг олий мақсади, вазифалари ва хусусиятларига эга. 


86 
Унинг олий мақсад юртимизда обод ва озод Ватан эркин ва фаровон ҳаѐт, ҳуқуқий де-
мократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида халқимизни жипслаштириш, 
кишилар онгида мустақил дунѐқараш ва огоҳлик ҳиссини камол топтириш, комил инсонни вояга 
етказиш, фуқароларимизда мафкуравий иммунитетни тарбиялаш билан узвий боўлиқ бўлиб 
қолаверади. 
Комил инсон - эркин фуқаролик жамиятини маънавий баркамол, эзгу ўоялар ҳаѐтий 
эътиқоди бўлган инсонларгина бунѐд эта олади. Шуннг учун янгиланаѐтган жамиятимизда 
соўлом авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, маънавий-маърифий 
ишларни юксак даражага кўтариш орқали баркамол инсонларни вояга етказишга муҳим эътибор 
берилмоқда. 
Миллатлараро тотувлик. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиѐд миллат ва элат 
вакиллари истиқомат қилади. Миллатлараро тотувлик ўояси умумбашарий қадрият бўлиб, 
турли хил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиѐтини 
белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолоти бўлиб хизмат қилади. 
Бу ўоя бир жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаѐтган турли миллат ва 
элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш ис-
тиқлол мафкурасининг асосий мақсадларидан биридир. 
Хулоса қилиб айтганда миллий истиқлол мафкураси халқнинг, жамиятнинг ўз олдига 
қўйган эзгу мақсад-муддаолари амалга оша боргани, тараққиѐт тажрибалари ортгани сари 
бойиб, такомиллашаверади. 
Бу мафкура эркин фуқаролик жамияти, фаровон ҳаѐт барпо этишга азму қарор қилган, бу 
йўлда собитқадамлик билан олўа бораѐтган халқ мафкурасидир. Мафкура эса инсон руҳияти, 
тафаккури ва дунѐқарашини ўзгартирадиган кучли воситадир. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish