VII. БОБ. МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МЕТОДЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ
§ 1. Маънавий-ахлоўий тарбия методлари уларнинг тарбиявий жараёндаги роли
Ўқувчилар маънавий-ахлоқий тарбияси доирасида ўтказилувчи тадбирлар қуйидаги
шакл ва методлар ѐрдамида амалга оширилади:
Маънавий-ахлоқий тарбия методлари:
74
1.
Ўқувчилар онгига таъсир этувчи методлар: ҳикоя, тушунтириш, маъруза ва семинар ташкил
этиш, маънавий-ахлоқий мавзудаги суҳбат, ишонтириш, намуна кўрсатиш, баҳс, мунозара,
учрашув, матбуот конференцияси, танловлар ўтказиш, матбуот материаллари, ўқув ва ѐр-
дамчи адабиѐтлар билан ишлаш.
2.
Маънавий-ахлоқий хулқ, бу борадаги ҳаѐтий тажрибаларни ҳосил қилишга кўмаклашувчи
методлар-расмий ва ишчанлик ўйинлари, мусобақа ва деворий газета, маънавий-аҳлоқий
мавзулардаги журнал, альбом тайѐрлаш. ахлоқий муаммоли вазиятларни ҳал этиш ва
бошқалар.
Маънавий-аҳлоқий тарбияни ташкил этишда қуйидаги воситаларга таяниб иш кўриш
самарали натижалар беради: ўқувчиларнинг шахсий ѐндошуви, жамоатчилик фикри, оммавий
ахборот воситалари, бадиий адабиѐтлар, намуна кўрсатиш, кўргазмали қуроллар,
маънавий-ахлоқий муносабатлар жараѐни.
Маънавий-ахлоқий тарбия тизимида маънавий-аҳлоқий мавзудаги суҳбатлар алоҳида
аҳамиятга эгадир. Бундай суҳбатлар мазмун жиҳатидан ранг-баранг бўлиши мумкин.
Маънавий-аҳлоқий мазмундаги суҳбатларни ўтказишнинг бош вазифаси ижтимоий-аҳлоқий
муносабатлар, турли ҳодисаларга нисбатан ўқувчиларда муайян муносабатни қарор топтириш,
уларнинг мазмунига тўўри баҳо беришга ўргатишдан иборатдир.
Маънавий-ахлоқий суҳбатлар ўқувчиларда ахлоқий тасаввур, тушунча, билимларни
чуқурлаштирувчи, аниқлаштирувчи, янги маълумотларга оид ахборот берувчи ҳамда уларни
мустаҳкамловчи восита бўлиб хизмат қилади.
Маънавий-ахлоқий мазмундаги суҳбатлар мавзуси шахс маънавияти-ахлоқининг уму-
мий ўоясидан, ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражаси, шунингдек, уларнинг қизиқиш ва
эҳтиѐжларидан келиб чиқиб белгиланади. Айрим ҳолларда муайян воқеа-ҳодисалар суҳбат учун
мавзу бўлиши мумкин. Суҳбатни олиб борувчи унинг режаси ѐки асосий масалаларини ишлаб
чиқади, бу ҳақида суҳбат иштирокчиларига олдиндан айтади, айрим масалалар бўйича сўзга
чиқувчиларни белгилаб, сўзга чиқишни тайѐрлайди. Суҳбат учун тегишли адабиѐтлар тавсия
этилади. Суҳбат учун ўқувчилар ҳаѐти ва бадиий адабиѐтларда баѐн этилган мисоллар асосида
далиллар тўпланади.
Суҳбат олиб борувчининг кириш сўзи билан бошланади, суҳбат иштирокчиларининг
мулоҳазалари тингланади. Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида суҳбат материали тўлди-
рилади, умумлаштирилади ҳамда якун ясалади.
Маънавий-ахлоқий мазмундаги суҳбатлар. “Шахс маънавияти нима ва у қандай ша-
клланади?”, “Ўқувчи жамоа ўртасида ўзини қандай тутиши керак?”, “Жамоа транспортидан
фойдаланиш қоидалари”, “Она табиатни омон сақлаш бизнинг бурчимиз”, “Ватан-муқаддас
гўша”, “Фарзанд–камоли, Ватан-жамоли”, “Она-мўътабар зот”, “Нон-табиатнинг бебаҳо
неъмати”, “Мардлар қўриқлайди, Ватанни” ва ҳоказо каби мавзуларда ташкил этилиши мумкин.
Маънавий-ахлоқий суҳбатлар жараѐнида ибратли ҳикоят, ривоятларни жамоа иштирокида
75
амалга ошириш ѐки маълум мавзуга доир театрлаштирилган кўринишларни намойиш этиш,
унинг таъсир кучини янада оширади.
Суҳбат хайрихоҳлик ва ижобий эмоционал вазиятда ўтказилиши керак. Суҳбатни олиб
борувчи ўқувчиларнинг жавобларини диққат билан тинглаши, маъқул бўлган жавобларни
раўбатлантириб бориши, номақбул жавобларни эса одоб доирасида тузатиши лозим.
Ўқувчилар маънавий-ахлоқий камолотини таъминлашда мунозаралар ҳам муҳим
аҳамият касб этади. Маънавий-ахлоқий мавзулардаги мунозаралар ўқувчиларда муайян ҳолат,
ҳодисаларга нисбатан тўўри баҳо беришга, бу борада фикр юритишга ўргатиш ҳамда эътиқодни
шакллантиришга хизмат қилади.
Мунозара ўй-фикрларни тартибга солади, ўқувчиларни мустақил фикрлашга, баҳс
юритишни ташкил этишга, ўртоўини тинглашга, ўз фикрини илгари суриш ва уни образли
тарзда ҳимоя қилишга, айни чоўида ўз хатоларини тан олишга ўргатади.
Мунозара учун гуруҳ, синф фаоллари билан ҳамкорликда 5-6 та масала ишлаб чиқилади.
Иштирокчиларга олдиндан маълум қилинади. Мунозара жараѐнида сўзнинг ѐрқин, жонли
бўлиши талаб этилади. Тайѐр матнни ўқиб беришга йўл қўйилмайди. Мунозара якунида фикр-
лар умумлаштирилади, тузатишлар киритилади, якунланади. Аудиторияни билиш, гуруҳ, синф
фаоллари билан иш олиб бориш, мунозарага мутахассисларни таклиф этиш-мунозаранинг
муваффақияти ва тарбиявий таъсирини таъминлайди. Мунозара аниқ ва сўнгги ечимни талаб
қилмайди.
Ишонтириш тарбия методи-ўқувчилар маънавий-аҲлоқий дунѐқарашини шаклланти-
ришдаги асосий методларидан бири ҳисобланади. Ишонтириш методида тарбиячи ўқувчилар
онгига, руҳига, ориятига, иродасига таъсир этиш йўли билан уларнинг характеридаги ахлоқий
интеллектуал ва бошқа ижобий хислатларини шакллантиради, иллатларни камайтиради. Салбий
хислатлардан сақлайди. Ишонтириш шаклланаѐтган шахсга умуминсоний қадриятларга, мил-
лий удум ва анъаналарга, фалсафий дунѐқарашга асосланиб, миллий истиқлол мафкурамизни
асл моҳиятини чуқур тушунтиришга таянадиган метод ҳисобланади.
Ижобий шахсий намуна-ўқувчилар шахсини шакллантиришда алоҳида ўрин эгаллаши
мумкин бўлган метод бўлиб, у шахсга шахс орқали таъсир этишнинг энг объектив йўли ҳисо-
бланади.
Ёшлар то балоўат ѐшига етиб, мустақил ҳаѐтни бошлагунлари қадар кўпчилик шароит-
ларда билиш, ўрганиш жараѐнида асосан ўқитувчи-тарбиячига, ота-онага, қўни-қўшнига, до-
стон, драма ѐки адабий асарлар қахрамонларига тақлид қилишади.
Ўқувчилар ўзлари ѐқтирадиган одамга тақлид қилиш натижасида ўзларини маўрур ту-
тадилар, хатти-харакатлари худди катталарникидай туюлади. Я.Н.Коменскийнинг фикрича
"Бола ўқишни ўрганишдан олдин тақлид қилишни ўрганади".
76
Тақлид қилиш орқали ѐшларнинг ўз тажрибаси қўшилиб кетиб уларда янги шахсий
хислатлар пайдо бўла бошлайди. Иккинчи томондан ѐшлар етуклаша бориши билан тақлид
қилиш жараѐни ҳам ўзгара боради. энди тақлид қилинаѐтган хислатлар танланади.
Умуман, таълим-тарбия жараѐнида ўқитувчи одоби, аъло ўқийдиган ўқувчиларни
бошқаларга намуна қилиб кўрсатиши орқали ҳам синф ўқувчиларининг тарбиясига ижобий
таъсир кўрсатиш мумкин. Бироқ, намуна қилиб кўрсатувчи ўқувчини шахсини ҳаддан зиѐд
мақтамаслик ва ўзгаларнинг шахсиятига тегмасликка алоҳида эътибор бериш лозим.
Интизомлиликни шакллантиришнинг классик методларидан бири раўбатлантириш ва
жазолаш методи ҳисобланади.
Раўбатлантириш ва жазолаш методида ўқувчи шахси эмас, балки айни вақтдаги хат-
ти-ҳаракати, қилиқлари, ўқувчининг индивидуал хуcусияти, ҳодиса юз бераѐтган вазият, са-
баб-оқибатлар назарда тутилади. Раўбатлантириш ва жазолар ѐлўиз ўқувчига ѐки синфга ѐҳуд
мактаб жамоасига қўлланиши мумкин. Бироқ, раўбатлантиришни ҳам жазолашни ҳам, хоҳ
алоҳида шахсга бўлсин, хоҳ жамоага тез-тез ва такрорий берилса ўз тарбия кучини йўқотади.
Раўбатлантиришнинг ѐзма, оўзаки ва имо-ишоравий шакллари қўлланилади. Мақташ,
ташаккур билдириш, мукофотларнинг хилма-хил тури раўбатлантиришнинг ѐзма ва оўзаки
турига киради. Имо-ишоралар билан бошни қимирлатиб, табассум ва юз-қўл ҳаракатлари билан
маъқуллаш, "баракалла", "кўп яша", "раҳмат", "маъқуллаш", раўбатлантиришнинг иккинчи ту-
рига киради.
Мукофотнинг моддий шакллари: китоб, ўқув қуроллари, театр ѐки кинога билет, дам
олиш уйларига, сайѐҳатларга йўлланмалар, пул мукофоти, мақтов қоўози ва бошқалар.
Жазо ўқувчиларни ѐмон салбий қилиқлар салбий ҳаракатлар, одобсизликлардан
сақлайдиган усуллардан ҳисобланади. Аммо, болани йўл қўйган хатоси учун жеркиш ҳаддан
зиѐд қоралаш, бемаҳал унга қараб бақириш салбий оқибатларга олиб келади.
Мактабларда жазо чоралари ўқувчилар ва мактаб маъмуриятининг оўзаки танбеҳи, синф
ўқувчиларининг ўртасида огоҳлантириш, уй вазифасини бажартириш учун дарсдан кейин олиб
қолиш, мактаб бўйича буйруқ билан хайфсан эълон қилиш, бир синфдан иккинчисига, бир
мактабдан бошқасига ўтказиш чоралари кўрилиши мумкин.
Ўқувчиларнинг салбий ҳаракатлари, тартиб бузганликлари учун уларни койиб туриш
зарур. Танбеҳ бераман деб ўқувчиларнинг хақ-ҳуқуқини поймол қилиб, қарўаб сўкиш ўрнига
панд-насиҳат қилган маъқул бўлади.
Иложи борича уялтириш, танбеҳ беришни алоҳида, юзма-юз, якка тартибда ўтказилгани
мақсадга мувофиқдир. Юқори синф болалари ва қизларини ўртоқлари олдида камроқ уялтириш
мақсадга мувофиқдир.
Умуман, уялтириш ва танбеҳ бериш тадбир сифатида ишлатилганда иложи борича
ўқувчилар характерини ва ѐш хусусиятларини ҳисобга олгани маъқул.
77
Do'stlaringiz bilan baham: |