Ж арро ҳ ли к стоматологияси пропедевтикаси



Download 5,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/155
Sana25.02.2022
Hajmi5,69 Mb.
#273552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   155
Bog'liq
Жарроҳ стом пропед Азимов М И 2009

Пайпаслаш - бу услубда юз териси, юмшоқ тўкималар ва 
суякнинг ҳолатига баҳо берилади. Терини ушлаб унинг зичлиги, 
чўзилувчанлиги, остидаги мушак ва суякларга ёпишганлигини 
аниқлаш мумкин. Ю зда чандиқлар бўлса уларни пайпаслаганда 
қанчалик чуқур, тагидаги тўқималар билан ёпишганлигини аниқлаш 
мумкин.
Пайпаслаганда юмшоқ тўқималардан ҳосил бўлган ўсма, ёки 
катталашган сўлак бези, ёки лимфатик тугун аниқланиши мумкин. 
Пайпаслаб 
яллигланиш жараённининг катта-кичиклиги, тўқима 
каттиқлашгани, ёки юмшаш аломатлари (флюктуация - билқиллаш) 
аниқланади.
Ташҳис 
кўйишда 
юз-жағ 
ва 
бўйин 
соҳасида 
лимфатик 
тугунларга эътибор берилади. Уларни катталашиши яллигланиш 
жараёни билан боглиқ бўлиши мумкин.
Катталашган, 
зич 
лимфатик 
безлар 
ҳавфли 
ўсманинг 
метастазаси бўлиб чиқишини унутмаслик керак. Бу белги ўсма 
касаллиги даврини аниқлаш имконини бериши мумкин.
Ташқи кўринишга баҳо бергандан сўнг огиз бушлиги аъзолари 
курикдан ўтказилади. Бунинг учун шпатель, стоматологик кўзгу, сто­
матологик пинцет ва бурчак шаклидаги зонд ишлатилади. Алоҳида 
эътибор огиз очилишига берилади, очаётганда огриқ борми, катта 
очиладими ёки чегараланганми. Огиз очилиши чекланган бўлса чак- 
ка-пастки жаг бўгими фаолиятига аҳамият бериш керак. Бўғим бош- 
часини экскурсияси иккала томонда баробарлигига, қирсиллаш ёки 
оғриқ борлигига, лунж ва лабларни суриб огиз ўтув бурмаси 
холатига, огиз шиллиқ кавати ҳолатига баҳо берилади. Тишлар 
ҳолати, атрофидаги парадонт ҳолати, тил ости ва жаг тил тарновчаси 
ҳолатига, юмшок ва қаттиқ танглай тузилишига эътибор берилади.
Огиз бўшлиги намлиги, сўлак кўп-камлиги ҳам эътиборсиз 
қолмаслиги керак. Сўлак бези найчаларидан сўлак чиқишига эътибор 
берилади. Кам ёки умуман сўлак ажралмаса, у бездаги яллигланиш, 
ўсма ёки тош касаллик ҳисобига бўлиши мумкин. Сўлак йўлларида
12


тош борлигини икки қўл бармоқлари билан огиз ичидан ва 
ташқаридан пайпаслаб аниқлаш мумкин.
Агарда альвеоляр ўсиқца оқма йўл аниқланса унинг йўналиши, даво- 
мийлиги ва қаерга бориб тугашини зонд киритиб аниқланади.
Айрим ҳолларда юкори жаг тишлари олингандан сўнг оқма 
ҳосил бўлади, оқма йўл юқори жағ бўшлиғига туташган бўлиши мум­
кин. Уни аниклаш учун зонд киритиб, ёки шприцда окма йўлга сув 
юбориб, уни бурундан чиқишини кузатиш, бурунни сиқиб пуфлаган- 
да ҳавонинг оғизга кетишидан ёки тескариси оғиздан бурунга ҳаво 
ўтишидан аниқлаш мумкин.
Катта ахамият тиш ва милкларга берилади: оғизнинг гигиёник 
ҳолатига (тишлар шиллиқ кават ҳолати терапевтик стоматологияда 
ўтилади, шунинг учун биз уни ёритмадик) Ж арроҳ-стоматолог огиз 
даҳлизи бурмасининг ҳолатига алоҳида эътибор бериши керак. Бур- 
манинг саёзланиши, унда шиш ҳосил бўлиши ва бу шиш тишлар ва 
атрофдаги парадонт касалликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Тишларининг бир гуруҳи қимирлаши ва милк-тиш чўнтақларидан 
йиринг ажралиши жағ суягинииг оғир яллиғлаииш касаллигидан да- 
лолат беради.
Оғиз бўшлиғини текшираётганда прикусни (тишларини жипсла- 
ниш ҳолатига) эътибор берилади (бу масала ортопедик стоматология­
да батафсил ўтилгани учун тўхтамадик). Дастлабки текширувда 
аниқланган касалликнинг маҳаллий ва умумий белгилардан шифокор 
таҳминий ташҳис кўйибдайси гуруҳ касаллигига (яллиғланиш, 
жароҳат, ўсма, туғма нуқсон) мансублигини аниқлайди ва қўшимча 
текширув ўтказади.

Download 5,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish