сўрғичсим он қатламга ва бириктирувчи тўқим ага ўтади. Соч
фолликули ва ёғ
бези некрозга учрайди, атрофида йирингли газак
ҳосил бўлади. А ста секин газак эпидерм исни ёриб чиқади.
Н екрозга учраган соч ф олликули билан атрофидаги йиринг
аж ралади. Ҳосил бўлган бўш лиқни грануляцион тўкима тўлдиради,
етилиб чандиқ ҳосил қилади.
Х ўппозда-ю корида келтирилган йирингли некротик жараён
бир нечта соч фолликули ва ёг безларида кечади, натиж ада катта
соҳани
эгаллайди.
Тарқалган
йирингли
ж араён
ш аклланиб,
атроф даги клетчатка мимик, кам ҳолларда
чайнов муш акларига
ўтади.
Я ллигланиш
қон томирлар
атрофидан
томирларга,
қовоқларга таркалади, флебит ва тром боф лебит ю зага келиш и
мумкин.
К л и н и к к е ч и ш и . Ю зда чипқон одатда кўирок лаб, дахдн,
бурун ва ёнокда, кам рок - лунж , пеш она соҳаларида учрайди.
Ривож ланиш ида уч боскич ажратилади. Биринчи боскичда-дастлаб,
чегараланган, кичкина,
усти кизарган,
тегса оғрийдиган шиш
ҳосил бўлади. Бир икки кун ичида соч ўзагига кириш жойида,
кичкина дум боқча ҳосил бўлади, остидаги тўкималарда газак
ш аклланади, устидаги тери қизаради, огрик кучаяди. Ён атрофдаги
тўқималардаги шиш катталаш ади, яллигланиш қўлами кенгаяди.
Иккинчи боскичда 3-4 кўнга келиб, газак марказида некрозга
учраган тўқималар ҳисобига ю мш аш аникланади. П айпаслаганда,
билқиллаш ни сезиш мумкин. Эпидермис ёрилиб,
некрозга учраган
соч фолликули ва ёг бези ажралиб чикади (пинцет ёрдам ида олса
бўлади). Бу клиник амалиётда «Й И РИ Н ГЛИ - Н Е К РО ТИ К ўЗАК»
деб юритилади.
Ш ундан сўнг,
яра тозаланиб, аста секин иккиламчи (per
secunda) битади. Одатда, юзда чипкон ривож ланиш ининг иккинчи
босқичи
огирроқ
ўтади,
яллигланиш
ж араёни
тери
билан
чегараланмайди, тери ости клетчаткасига ўтиб, абсцесс ҳосил
килади, айрим ҳолларда бу жараён кенг таркалиб, ф легмонага
ўтиш и мумкин.
Ч ипқон
ривож ланиш и
регионар
лимф а
тугунлар
яллигланиш ини чақириш мумкин. Ш ундай ҳолларда беморда бош
огриш и, холсизлик,
калтираш , эт увиш иш и каби интоксикацияга
хос белгилар ҳам кузатилади. А йниқса, юқори лаб ва бурун-лаб
бурмаси атроф ида касаллик огиррок кечади. Ю з веналари флебити,
207
говаксим он синус тромбози сепсис, менинго-энцефалит билан
кечадиган чипқон «ҳавфли» деб аталади.
Ҳавфли кечадиган чипқонни даволаш да
консерватив чоралар
кам наф беради. Биринчи навбатда, абсцесс ёки флегмона
жарроҳлик йўли билан очилади ва йирингли ярани даволаш прин-
циплари асосида даво ўтказилади.
Учинчи боскичда, йирингли - некротик яра тозаланиб, ўрни
иккиламчи битиш даврига ўтади. Аммо, юздаги чипкон хўппозга
ҳам ўтиш и мумкин. Касаллик тез ривожланади. Д астлаб каттагина
газак ҳосил бўлиб, қисқа вақт ичида тери
барча катламлари ва тери
ости ёг клетчаткасига тарқалади.
Бир
вақтда,
терида
бир
нечта
йирингли
-
некротик
ўзакчаларни ш аклланганлигини кузатиш мумкин. Регионар лимфа
тугунлари катталаш ади. Бемор аҳволи ёмонлаш ади. Йирингли
резорбтив лихорадка (безгак) белгилари намоён бўлади. Тана
харорати 39-40°С
кўтарилади эт увиш иб, титроқ тутади. Қонда
лейкоцитоз, ЭЧТ тезлаш ади. Я ллигланиш жараёни қисқа вақт
ичида атрофдаги кенг соҳаларга ўтади. Ю қори лабдаги хўппоз
лунж, кўз ости соҳасига, бурўнга тарқалади. Пастки лаб ва даҳан
соҳасидаги чипкон ва хўппоз даҳан ости, ж аг ости соҳаларидаги
флегмона билан асоратланади.У з вактида, адекват ўтказилган
жарроҳлик ва медикамёнтоз даво натижасида яралар тозаланиб,
секин аста биттади.
Do'stlaringiz bilan baham: