“Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан
исканжага оладиган даҳшатли иллатдир”.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Коррупцияга қарши Кураш Конвенцияси.
Нью-Йорк, 2004 йил.
5
КИРИШ
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оши-
рилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва су-
веренитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот
ва жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинли-
кларини таъминлаш учун муҳим пойдеворни шакллантир-
ди ҳамда халқнинг ҳаёт кечириш даражаси ва сифатини оши-
риш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Иқтисодиётда
бошқарув
тизимининг
маъмурий-
буйруқбозлик тизимидан воз кечилиб, бозор ислоҳотлари
босқичма-босқич амалга ошириш ва пухта ўйланган бюджет-
солиқ сиёсати натижасида макроиқтисодий барқарорлик,
иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсиши, инфляцияни
прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолиш таъминла-
нишига эришилди ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
лик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг им-
коният ва қулай шароитлар яратилди.
Мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур
таҳлили ва Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Мил-
латлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши конвенцияси”га
[1] қўшилиши бу соҳадаги ишларни тубдан ўзгартиришни
талаб этмоқда. Бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктура-
си кес кин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобо-
ра куча йиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва
жадал суръатлар билан ривожлантириш учун коррупция
ҳолатларига қарши курашишга мутлақо янгича ёндашув
ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни
тақозо этмоқда.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада оши-
риш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ри-
вожлантириш, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда
ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича усту-
вор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017–2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
6
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тасдиқланди [2].
Мазкур
Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши
курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини
такомиллаштириш соҳасидаги қуйидаги масалалари:
•
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг
самарадорлигини ошириш;
•
диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчи
-
ликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташки
-
лий-амалий чораларни кучайтириш;
•
коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий ме
-
ханизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши ку
-
рашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;
•
аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш,
бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти ин
-
ститутлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро са
-
марали ҳамкорлигини ташкил этиш
устувор вазифалар си-
фатида белгилаб берилди.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ко-
декси [3] ва «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни [4] самарали ижросини
таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида
коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар-
ни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида қабул
қилинган давлат дастури [5] ижросини таъминлаш бўйича
махсус комиссия ташкил этилиб, унинг асосий йўналишлари
сифатида:
•
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастур
-
ларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда
амалга оширилишини ташкил этиш;
•
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга
оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилот
-
ларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини
таъминлаш;
•
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксал
-
тиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муно
-
сабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб
чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
7
•
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
-
га, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг
оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва
шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар
самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
•
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги
ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
•
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар
амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш,
ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий меха
-
низмларнинг самарадорлигини баҳолаш;
•
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишлар
-
ни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
•
коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралара
-
ро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш
масалалари
белгиланди.
Ушбу илмий-амалий қўлланма Ўзбекистон Республикаси-
нинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни
ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сонли қарори билан
тасдиқланган Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширил-
ган ПЗ-20170928486-рақамли грант илмий-тадқиқотлари на-
тижасида тайёрланиб чоп этилмоқда.
Илмий-амалий қўлланма студентлар, магистрлар, тин-
гловчилар, амалиётчилар ва бошқа қизиқувчилар учун на-
зарий ҳамда амалий манба бўлиб хизмат қилади. Қўлланма
соҳа билан қизиқувчи сиёсатшунослар, бошқарувчилар,
иқтисодчилар, психологлар, юристлар ва социологлар-
да коррупция тушунчаси, унинг сабаб ҳамда оқибатлари
тўғрисидаги билимларни шакллантириш учун хизмат
қилади.
Муаллифлар томонидан ушбу илмий-амалий қўлланмани
тайёрлашда меъёрий ҳужжатлар, миллий ва хорижий жино-
ий, криминалистик ва конституция, социология, философия,
психологияга оид адабиётлар, луғатлар ва энциклопедиялар-
дан фойдаланилди [6-27].
8
Do'stlaringiz bilan baham: |