7-Амалий машғулот.
Нефть ва газ ҳақида тушунча. Нефть ва газни пайдо бўлиши. Нефть ва газнинг таркиби. Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари, уларнинг турлари
Изоҳ: Талабалар нефть ва газ ва нефть ва газни қайта ишлаш жараёнларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари ҳақида умумий тушунча олади
Ҳозирги вақтда нефть — асосий энергия манба ҳисобланади. Шу билан бирга нефть ва ундан олинадиган маҳсулотлар пластмасса, каучук, сунъий тола, сирт —актив моддалар, минерал ўғитлар, хаттоки оқсиллар ва бошқа сунъий буюмлар олиш учун ишлатилади. Шу сабабли нефтнинг таркибини ва ундан олинадиган маҳсулотларни хоссаларини ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Нефтни энг кўп қисми яқин ва ўрта шарқда, Шимолий Америка, Жанубий Американи баъзи районларида, Шимолий ва ғарбий Африка, Шарқий — Жанубий Осиё мамлакатларида жойлашган.
Волга ва Урал районларида, ғарбий Сибиръ, Шимолий Кавказ, Закавказе, ғарбий Украинада, Туркменистон, Ўзбекистон, Қозоғистон районларида жойлашган.
ХIХ асрни охирида Баку районида, кейинчалик Краснодар ўлкасида, Грознийда, Доғистонда, Сахалин ва бошқа районларда нефт олина бошланди.
ХХ асрни биринчи ярмида Волга —Урал районида нефть олина бошлади, кейинчалик ғарбий Сибирда нефт бойликлари топилди.
Асримизнинг бошидан бошлаб ўрта Осиё ва қозоғистон районларида нефть конлари топилиб, ишга туширилди.
Газ ҳам табиий бойликка киради. У анчадан бери одамларга маълум. Уни ёқилғи сифатида ишлатиб келинган.
50 инчи йилларга келиб ўрта Осиёда, кейинчалик ғарбий Сибирда ва бошқа районларда газни йирик конлари ишга туширилди.
Нефть эр қобиғида 500 — 5000м чуқурликда жойлашган бўлиб, асосий қисми 800 — 2500м чуқурликда, баъзан ундан ҳам чуқурроқда учрайди. Илгари эр юзасига чиққан нефтдан фойдаланишган. Россияда биринчи нефть ҳудуди 1864 йилда Кубанда қазилди.
Нефть эр остидан уч хил усул: фонтан, компрессор (газлифт) ва насослар ёрдамида олинади.
Нефть қудуғи қазилганда биринчи навбатда нефть газлар босими таъсирида фонтан холида эр юзига чиқади, кейинчалик эр қобиғидаги босимнинг кучи пасаяди ва нефтни компрессор ёрдамида олинади. Бунинг учун иккита труба (бирини иккинчисининг ичига олиб) туширилади. Иккала трубани ораси орқали компрессор ёрдамида газ берилади. Газ билан нефт аралашмаси ички труба орқали эр юзига чиқади. Шу усулда маълум вақтгача нефт олинади. Кейинчалик бу усул хам этарли самара бермайди. Нихоят учинчи усул плунжерли насос ёрдамида нефт чиқарилади. Охирги вақтда қудуқ ичига тушириладиган cетробежний насослар кенг қўлланилмоқда.
Қазиб олинаётган нефтни 1 тоннаси ўзи билан 50—100 м3 газ, 200 — 300 кг сув, 10 — 15 кг минерал туз ва минерал чиқиндилар олиб чиқади.
20 — 25 баъзан 80 гача қудуқлардан чиққан нефть бир эрга йиғилиб, аралашманинг ичидаги нефтни миқдорини топилади. Кейин нефтни жўнатишга тайёрловчи қурилмаларга узатилади. Бу қурилмаларда аралашмадан газ ажратиб олиниб, газни қайта ишлаш қурилмаларига берилади. Нефть эса кейинги қурилмаларда сув ва тузлардан тозаланади. Нефтда сув 0,2 — 0,8 % гача, туз эса 1т нефтда 0,8—1 кг гача камаяди. Нефтдан ажратилган сув яна қудуққа қайтиб берилади. Сув ва туздан тозаланган нефть қайта ишлаш заводларига юборилади.
Нефтнинг кимёвий таркиби асосан қуйидаги элементлардан ташкил топган :
С = 83–87 %
Н = 12–14 %
S = 0,3–3 %
О = 0,1–1,0 %
N = 0,001–0,4 %
Табиий газдан дастлаб фақат энергия манбаи сифатида фойдаланиб келинган. Табиий газни кимёвий қайта ишлаш эса фан ва техниканинг улуғвор ютуқларидан бири ҳисобланади. Табиий газларнинг кимёвий хом ашё сифатида қиймати шундаки, уларнинг таркибида кўп миқдорда метан–углеводород бор. Масалан, Бухоро конидан олинадиган табиий газ таркибида 98 % га яқин метан борлиги аниқланган. Яқин вақтларгача табиий газлар инерт бирикмалар ҳисобланиб келингани учун улардан кимё саноатга фойдаланилмас эди. Метан ва унинг гомологларининг реакция xоссаси яхши эмас деб ҳисобланарди. Бироқ катализаторлардан кенг чуқур ва ҳар тарафлама фойдаланиш уларни оксидлаш парчалаш, хлорлаш, нитридлаш ва бошқа реакция натижасида мажбур қилиш имконини берди.
Ер остидаги газ бойликлари икки хилда учрайди: а) баъзи конларда фақат газ бўлади; б) газ ва газ конденсати бўлади. Ҳар иккала холда хам газ юқори босим остида бўлиб, қудуқдан босим таъсирида фонтан холида чиқади. Кондан чиққан газ конденсат ва бошқа чиқиндилардан тозаланиб кейин трубалар орқали газни қайта ишлаш заводига юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |