Изланувчилар online илмий-амалий


ИММАНУИЛ КАНТ ТАЪЛИМОТИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАҲЛИЛИ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 ИММАНУИЛ КАНТ ТАЪЛИМОТИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАҲЛИЛИ 
1
Ахмаджон Умурзақов, 
2
Рўзиев Сарварбек
1
Фарғона политехника институти, “Ижтимоий фанлар” кафедраси 
ассистенти, 
2
42-19 ЕСТЖ гуруҳи талабаси 
Кант ўз таълимотида объектив дунёнинг реал мавжудлигини тан олади, 
фақат уни иккига, яъни ҳодисалар дунёси билан ҳеч қачон билиб 
бўлмайдиган «нарса ўзида» дунёларига бўлади. «Нарса ўзида» деганда, Кант 
аввало бизнинг онгимиз томонидан ҳиссий ва мантиқий билиш шакллари 
ёрдамида билишга боғлиқ бўлмаган объектларни тушунади. Уларнинг 
барчаси ўзича мавжуддир. «Нарса ўзида»ни инсон билиш қобили ятига эга 
эмас. Инсон ушбу ўзида нарсаларни эмас, балки фақат ташқи 
ҳодисаларнигина била олади.
Фазо ва вақт нарсаларнинг мавжудлик шакллари эмас, балки бизнинг 
ҳиссиётимизнинг априор шакллари, холос. Худди шунингдек, субстанция, 
сабабият, алоқадорлик ҳам нарсаларнинг ўз қонунлари бўлолмайди, балки 
бизнинг идрокимизнинг априор шаклларидан бошқа нарса эмас. Демак, 
табиат ва дунё қонунлари объектив эмас, балки кишиларнинг идроки 
табиатга қонунлар тақдим этиб турувчи ҳисобланади. Фанлар томонидан 
очиладиган табиат қонунлари инсон идроки томонидан ато қилинади. 


489 
Бинобарин, инсон ақли табиатга мослашмайди, балки табиат инсон ақлига 
мослашиши лозим. Кант таъкидлашича, инсоннинг билиш қобилияти бир 
вақтнинг ўзида чекланган ва чекланмаган. Билишнинг чексизлиги субъектив 
руҳда талқин этилади, яъни ҳар қандай эмпирик Фан, табиат ҳодисаларини 
кузатиш ва таҳлил қилишда чегара билмайди. Бироқ, айни пайтда у 
чекланган ҳамдир. Чунки, Кант уқтиришича, илмий билимлар ҳар қанча 
бойигани ва чуқурлашгани билан онгимиздан ташқарида ва унга боғлиқ 
бўлмаган объектив реалликни билишнинг зарурий ва мантиқий шаклларидан 
ташқарига чиқа олмайди. Бу ҳақда Кантнинг ўзи шундай дейди: «Гарчи 
бутун табиат бизга аён бўлган тақдирда ҳам, биз табиатдан ташқарига 
чиқувчи трансцендентал саволларга ҳеч қачон жавоб бера олмаган бўлар 
эдик»
1

Кант фалсафасида «нарса ўзида»ни билиб бўлмаслик сифатида талқин 
этилиши, шубҳасиз, агностицизмнинг ёрқин ифодасидир. Бироқ унда билиб 
бўлмасликнинг бошқа бир жиҳати ҳам акс этган. Хусусан, Кант «нарса 
ўзида» тушунчаси орқали объектив дунёни билиб бўлмаслигини эътироф 
этгани билан, бироқ бу дунё ўз «жамолини» ҳамиша инсондан сир тутади 
дегани ҳам эмас, деган тушунчани ҳам илгари сурган. Шу маънода «нарса 
ўзида» тушунчасининг бироз ўзгача мазмундаги талқини Кантнинг этика, 
тарих фалсафаси, давлат ва ҳуқуқ фалсафаси тўғрисидаги қарашларида ўз 
аксини топган. Бу ўриндаги «нарса ўзида» инсон ақли билан идрок этадиган 
дунёнинг объектларидан умрбоқийлик, инсон ҳаракатларини аниқловчи 
эркинлик, ҳамда оламнинг яратувчиси худо кабиларни англатади. Уларнинг 
моҳияти билиш жараёнида инсоннинг амалий ақлига, оқилона эркига маълум 
бўла боради. Ақлни амалий деб аталишининг боиси шуки, унинг асосий 
вазифаси инсон хатти-ҳаракатларини бошқариш ва тартибга солиб 
туришдан иборатлигидир. 
Кант фикрича, Эркинлик–ҳис этилаётган дунёнинг қонуниятларига 
боғлиқ бўлмаган инсоннинг ўз хатти-харакатларини мустақил содир эта 
олишидир. Умрбоқийлик эса руҳ ва жоннинг ўлмаслигидир. Агар, инсон ўз 
онгида эркинлик, умрбоқийлик ва худонинг мавжудлигига ишонч ҳосил қила 
олса, демак, фалсафа ўзининг олий даражадаги вазифасини бажарган бўлади. 
Кантни бундай хулосага келишига ХVIII аср Европа воқелигининг умумий 
ривожи сабаб бўлди. Зеро, бу даврдаги табииётшунослик фанлари 
ютуқларидан яхшигина хабардор бўлган Кант эркинлик, умрбоқийлик ва 
1
И.Кант. Соч.,т. З.М.1964. 326-бет. 


490 
худонинг мавжудлигига фанларнинг далилларисиз ишоч ҳосил қилиш 
мумкин эмаслигини тушунар эди. Фан эса борган сари сабабсиз эрк ҳам, 
мангулик ҳам мавжуд бўлмаслигини ўрганиш ва исботлашда даво этмоқда 
эди. Ана шундай бир даврда Кант худога ишонишни янги асосда талқин 
этишга уринди. Унингча, бундан кейин ҳеч қандай илмий ва фалсафий 
танқид бу ишончга путур етказишга қодир бўла олмаслиги лозим эди. Худди 
ана шу мақсадда Кант дунёни «ҳодисалар» дунёси ва «нарсалар ўзида» 
дунёсига ажратишга ҳаракат қилди. Табиатни илмий билиш объекти 
сифатида у «ҳодисалар» дунёсига, эркинлик, мангулик ва худони «нарсалар 
ўзида» дунёсига бўлади. «Нарса ўзида»ни билиб бўлмайди. Демак, худо ҳам 
билиб бўлмайдиган «нарса ўзида»дир. Унинг мавжудлигига зид бўлган 
бирон-бир далил ҳам, даъво ҳам топиш мумкин эмас. Кант таълимотида 
«нарса ўзида»ни билиш мумкин эмаслиги қандайдир вақтинчалик ҳол эмас. 
Бундай билишни инкор этиш борлиқ предметларини нисбий маънода билиш 
мумкин эмаслигини англатмайди. Фан ўз ривожида янги-янги хосса-
хусусиятларни очгани билан, «нарса ўзида»нинг билиб бўлмаслиги 
принципиал, қатъий равишда ҳеч қандай илмий прогресс ёки фалсафий 
ўрганишга қодир бўлмаган ҳолдир.
Шундай қилиб, Кант фалсафаси ўзи яшаган зиддиятли даврнинг 
маҳсули ўлароқ, мураккаб қарашлар мажмуасидан иборат. Унинг ижодида 
материалистик, идеалистик ва дуалистик ғояларнинг бир-бирини гоҳ истисно 
этиб, гоҳ бир-бири билан уйғунликда учраб турганлигининг гувоҳи бўлиш 
мумкин. Кантнинг ўзи эса табииётшунослик илмида бир қанча рационал 
гипотезалар, илмий ғояларнинг муаллифи бўлиш билан бирга, билиш 
назариясида изчил агностик бўлиб ном қозонди. Шунингдек, у ўзини 
алоҳида бир оқим вакили сифатида қарагани ҳам йўқ ва бошқа оқимларни 
танқид қилиш йўлидан ҳам боргани йўқ. Кант фалсафаси ўз даврида ҳам, 
ўзидан кейин ҳам фалсафий фикр тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди.
Фойдаланилган адабиётлар 
1.И.Кант. Сочинения, Т.1М., 1963, стр.126 
2.Назаров Қ. таҳрири остидаги “ Фалсафа қомусий луғат” Т: “Шарқ” 
2004 йил. 


491 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish