Фойдаланилган адабиётлар
1. Aбу Рaйхoн Беруний. Тaнлaнгaн aсaрлaр. II жилд. – Тoшкент, Дaвлaт
нaшриёти, 1965. – 125-бет.
2. Ўзбек педaгoгикaси aнтoлoгияси //Тузувчи-муaллифлaр: Хoшимoв К.,
Сaфo Oчил. – Тoшкент, Ўқитувчи, 1995. – 137-бет.
ҲУСАЙН ВОИЗ КОШИФИЙНИНГ “ФУТУВАТНОМАИ
СУЛТОНИЙ ЁХУД ЖУВОНМАРДЛИК ТАРИҚАТИ” АСАРИДА
АХЛОҚИЙЛИК МАСАЛАЛАРИ.
1
Ахмаджон Умурзақов,
2
Эргашев Бобурмирзо
1
ФарПИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси ассистенти,
2
43-19
ЕСТЖ гуруҳи талабаси
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг машҳур асарларидан бири бу-
“Футуватномаи Султоний ёхуд жувонмардлик тариқати” асар и бўлиб, бу
асарда ҳам унинг ахлоқий қарашлари мукаммал тар зда ёр итиб б ер ишга
ҳаракат қилинган. Асар футуват аҳлининг ва илмининг нимада намоён
бўлиши билан бошланиб, жами етти бобдан иборат ҳар бир бобнинг ўзига
хос фаслларга бўлинганлиги асарнининг мантиқий изчилликда давом
этганлигини кўрсатади.
Асарнинг бешинчи бобидаги илк фаслида тариқат аҳлининг одоби
ҳақида сўз юритилади. Унда айтиладики, улуғлар дарвешликнинг ҳар
қандай кўриниши одобдир. Яъни, ҳар бир вақтнинг, ҳар бир ҳолатнинг,
ҳар бир мақомнинг ўз одоби бор. Шундай экан кимки одобни сақласа,
мардлар мақомига ета олади. Ҳаким Абулмажид Саноий “Ҳадиқатул
ҳақиқат” (Ҳақиқат боғчалари) асарида дебдурким, суҳбат одоб
натижасидир ва одоб ҳурмат натижаси ва ҳурмат савфат (соф, покиза)
натижаси ва савфат кўнгил натижаси ва кўнгил ақл хазинаси ва ақл эса
сир хазинаси, сир маърифат хазинасидир… Ва дебдурларки, зоҳирий адаб
ботиний адабнинг белгисидир. Ҳар биро дам бирор бир мартабага эр ишса
одобидан эришади. Мавлоно Жалолиддин Румий буюрмишлар:
487
Ҳам адабдин нурга тўлмиш бу фалак,
Ҳам адабдин маъсуму покдир малак.
Ва яна:
Адаб тождир, илоҳий нурдан ул,
Бу тожни кий, санга очиқ ҳамма йўл.
Авваламбор тариқат аҳли бу йўлга киргандан сўнг кўнглини ва ети
аъзосини:- кўз, қулоқ, тил, қорин, оғиз, қўл, ва фарж(таносил аъзо) ни
сақлаши лозим.
Агар кўнгилни сақлаш қандай бўлади деб сўрасалар, айтгинки: бу-
кўнгил маъсиятидан ҳазар қилмоқ, яъни тангри таоло амрига, шариатга
хилоф ишлардан, гуноҳдан парҳез қилмоқдир ва кўнгил маъсиятларининг
асли ҳасад, такаббурлик, калондимоғлик, риё, ғафлат, бахиллик, ҳир с ва
шунга ўхшаган ёмон иллатлардир. Яна шуки, кўнгил оинасини пок тутгил
ва бу илоҳий хилватхона хас-хашакни сафо супургиси билан тозалаб
тургин.
Дил уйин сафо супургиси ила супурмагунча,
Ҳазрати жонон жамоли унда жилва этмагай.
Агар кўзнинг одоби нечта деб сўрасалар, иккита деб айт. Биринчидан
кўзни тўрт нарса кўришдан сақлаш керак. Иккинчидан тўрт нарсани
кўришга кўзни очиш керак. Агар кўз кўриши лозим бўлган тўрт нарса
нима деб сўрасалар, айтгил: йўлни кўриб, қадамни қўйишни мулоҳаза
қилиш учун аввал йўлга қараш керак. Иккинчидан, ер ва о смонга қараш
керак… Учинчидан, ибратли нарсаларга кўзни очиб қараш керак, токи
фойдали сабоқ бўлсин…
Агар кўзни беркитиш зарур бўлган нарсалар қайси деб сўрасалар,
айтгил: биринчидан кўзни номаҳрамни кўришдан ман этмоқ керак. Чунки
номаҳрамга назар шундай бир заҳарли ўқки, у қайси дилга бор иб тегса,
уни шайтон заҳри билан заҳарлайди ва хароб этади. Иккинчидан, кўзни
шаҳват қўзғатувчи суратлардан асраш керак, аммо агар биров поклик
юзасидан бошқа бировга ва ё яхши суратга қараса, бунда ҳеч зиён
йўқдир…
Учинчидан, кўзни ўзгалар айбини кўришдан асраш керак, зеро
бировлардан айб излаш энг ёмон хислатдир:
Ўзгалар айбига боқма, ўзинга боқ,
Кўзни ёқага беркит, дил шаъмини йўқ.
Тўртинчидан, кўзни бировга ҳақорат назари билан қарашдан асрагил.
Ўзгаларни камситиш, мазах қилиш, ожизлар устидан кулишдан сақлан.
Чунки ҳеч ким нуқсондан холи эмас. Хожа Имомиддин Фақиҳ ёзганидек:
Мамлакат шоҳи бўларсан ё илоҳинг сояси,
488
Лек боқма сен ҳақорат кўзи-ла бир бандага.
Асарнинг қолган боб ва фаслларида ҳам бундай одоб ахлоқ
қоидаларини жуда кўп учратиш мумкин. Чунки Ҳусайн Воиз
Кошифийнинг барча асарларида юксак ахлоқий қонун қоидалар тақдим
қилинган. Албатта бу қонун қоидалар шарқона менталитетни ҳисобга
олган холда ёритиб берилган. Шунинг учун ҳам унинг асар лари асрлар
давомида ўлмай ўз мухлисларига эга бўлиб келмоқда.
Адабиётлар рўйхати
1.Назаров Қ. таҳрири остидаги “ Фалсафа қомусий луғат” Т: “Шар қ”
2004 йил.
2.Ҳусайн Воиз Кошифий “Ахллоқи Муҳсиний” Т: “Абдулла
Қодирий” 1994 йил.
3.Ҳусайн Воиз Кошифий “Футуватномаи Султоний ёхуд
жувонмардлик тариқати” Т: “Абдулла Қодирий” 1994 йил.
4.
www.ziyouz.com
;
5.
www.literature.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |