Изланувчилар online илмий-амалий


«ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»НИНГ КЎРИНИШЛАРИ ВА УНИНГ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

«ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»НИНГ КЎРИНИШЛАРИ ВА УНИНГ 
ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ 
У.А.Азимов, Ахмаджонов Муроджон 
 “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси, 9-18 Арх гурух талабаси
 
Ҳозирги кунда дунё буюк емирилишлар палласида. Ким учундир ахборот 
асри, бошқа бировга компьютер даври. Америкалик келажакшунос олим 
Э.Тоффлер таъбири билан айтганда, келажак бугунги кун устига шитоб билан 
бостириб келаётган бу давр қадрият, анъана, миллий маданият дид сингари ту-
шунчаларни, бинобарин улар ҳақидаги тасаввурларни кескин ўзгартириб юбор-
моқда. Бунинг натижасида ўзлигимизга, миллий маънавиятимизга, азалий қадри-
ятларимизга ўз салбий таъсирини кўрсатаётган иллатлар шаклланмоқда. 
Бугун глобаллашув шароитида маънавиятимизга таҳдид солаётган ёт ил -
латлар ҳақида бахс тобора қизиқиб бормоқда. Улар орасида эса энг хавфлиси 
бўлган «оммавий маданият» баъзи маълумотларга кўра XIX асрнинг 50 -
йилларида бева аёлларнинг фарзанд кўриши табиий дсб қар алган Европада 
бошланган. Кейинчалик бу ҳолатлар АҚШда ҳам кузатилган. XX аср ўрталарига 
келиб Европа ва АҚШда «оммавий маданият» тушунчасига «Эркин муҳаббат» 
ғояси қўшилиб кстди. Унга кўра, ёшлар расмий никоҳга қадар бир-бирини синаш 
учун муайян муддат эр-хотиндек яшаб кўриши одат тусини олади. Агар улар бир-
бирига маъқул тушса никоҳ тузилади ва аксинча. Шу маънода «Оммавий мада-
ният» аслида зинокорликни оқлашдан бошланиб, 1989 йилга қадар турли 
ахлоқсизликларни келтириб чиқарди. Никоҳсиз яшаш, номаълум мусиқа ва 
қўшиқлар тинглаш, беҳаё фильмларни табиий равишда томоша қилиш одатий 
ҳолга айланди. Сўнг бир жинсли кишиларнинг никоҳга кириши, уларнинг жамият 
анъана ва қоидаларига зид равишда кийиниши каби иллатлар пайдо бўлди. 
Мутахассис олимлар «оммавий маданият» иллатининг мамлака-тимизга 
кириб келишидан огоҳ қилар экан, унинг қуйидаги кўринишларини ажратиб 
кўрсатади: ахлоқий бузуқлик; зўравонлик; индивидуализм; эгоцентризм. 
Агар «оммавий маданият»нинг бу каби белгиларини таҳлил қилсак: 
- Ахлоқий бузуқлик - энг тубан иллат бўлиб, аста-секин “эркин 
муҳаббат”дан «бир жинсли одамлар ўртасида никоҳ тузиш»гача бўлган 
босқичларга кўтарилади. Ахлоқий бузуқлик даставвал оилага дахл қилади, 
кейин эса насл поклигига путур стказади. Контрабанда йўли билан 
мамлакатимизга кириб келаётган ҳаёсиз фильмлар ва ёшларнинг ҳаёт йўлида 


458 
«эрмак» бўлиб улгураётган интернет сайтлари воситасида ахлоқий бузуқлик 
тарғиб қилинмоқда. Бундай «маҳсулотлар»ни тарқатишга интилаётган 
кимсаларни фақат бойлик орттириш қизиқтиради, холос. 
- Зўравонлик - инсоннинг инсон устидан тазйиқ ва ҳукм ўтказишидир. 
Зўравонлик инсон онгида ҳайвонийлик ҳиссини ҳосил қилади. У бугунги кунда 
кинолар, мультфильмлар, компьютер ўйинлари орқали кенг тарғиб қилинмоқда. 
Булар эса бутун компьютер ўйнаб суяги қотаётган болалар онгига қай даражада 
таъсир этаётгани барчага аён. 
Олимлар фикрича зўравонлик ғояларини тарқатишдан мақсад - баъзи 
давлатларнинг кучсизроқ давлатларга нисбатан ўтказадиган сиёсати учун асос 
яратишдан иборат (П.Бьюкенен, Смсрть Запада «Гардарики» 2004 г, стр. 103). Шу 
ўринда бундай зўравонликка йўғрилган фильм, мультфильмлар асосан қайси 
давлатларнинг ижодий маҳсулоти эканлигини ҳам назарда тутиш лозим. 
- Индивидуализм ғоясига кўра, шахс ўз манфаатини ўзгалариникидан устун 
қўяди. Ғарб мамлакатларида индивидуализм ғояси билан яшаш анъанага айланиб 
улгурган. Бу ғояга биноан инсон фақатўзи учун яшашни афзал билиши лозим. 
- Эгоцентрист - ўзининг хатти-ҳаракатларини, у салбийми, ижобийми мут-
лақо тўғри деб билиш унинг асосий белгиларидандир, у худбин одамга хос жиҳат 
ҳисобланади. 
«Оммавий маданият»дан мақсад: шунинг ҳисобидан бойлик орттириш; 
бошқа халқларнинг неча минг йиллик миллий урф-одат, анъана, қадриятлари, 
турмуш тарзини маънавий негизларига беписандлик ва ҳурматсизлик билан қа -
раш; уларни қўпоришга, йўққилишга қаратилган хатарли таҳдидлар туғдириш 
одамни албатта ташвишга солмай қўймайди. 
«Оммавий маданият» сохта маданиятлигига ҳеч қандай эътироз йўқ, лекин у 
барибир «оқ - қора» деган оддийгина таснифга сиғмайди. Чунки унинг кич (ту -
бан), мид (ўртамиёна) ва арт (юксак) деган босқичлари бор. 
“Оммавий маданият”нинг мазкур кўринишлари ўзбек миллий минталитети-
мизга, маънавий-ахлоқий қадриятларимизга бутунлай зид бўлиб, миллий 
маънавиятимизни йўқотишга қаратилгандир. 
Хориж олимлари, агар дунёда оммавий маданият ҳозирги ҳолда яшаб қолса, 
инсониятнинг маданий салоҳияти наинки ўсишдан тўхтайди, балки ўнгланмас 
талофат ҳам кўради. 
Ҳозирги кунда «оммавий маданият» бамисоли ўлатга айланиб, ахборот 
ҳудудидаги барча инсону жамиятларнинг соғлом ҳужайраларини еб, ўлдириб 
бормоқда. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. И. А. Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Т. – 2008 й. 


459 
2. Миллийистиқлол ғояси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим 
бакалавриат босқичи учун дарслик 2005. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish