Изланувчилар online илмий-амалий


ҚОРА БЎЛМАГАН ЖИСМЛАРНИНГ НУРЛАНИШИ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

ҚОРА БЎЛМАГАН ЖИСМЛАРНИНГ НУРЛАНИШИ 
Раҳматов О.Р., Мамасадикова У.Ю. 
М3-19 “ЭТЖ” гуруҳ магистрлари e-mail: 
faresso93@mail.ru
,
manzura.chkam@yandex.ru
 
Тўлқин узунлиги хар қандай бўлган электромагнитик нурланиш модда 
таркибидаги электр зарядларининг, яъни электрон ва ионларнинг 
тебранишлари оқибатида вужудга келади. Моддани ташкил этган ионларнинг 
тебранишларидан паст частотали (инфрақизил) нурланиш пайдо бўлади, 
чунки уларнинг массаси катта. Агар электронлар атом ёки молекулалар 
таркибида турган бўлса ва, бинобарин, уларни анча катта кучлар уз 
мувозанат вазиятида тутиб турган бўлса, бу электронларнинг ҳаракати 
натижасида вужудга келадиган нурланиш юкори частотали (кўринадиган ва 
ультрабинафша нурланиш) бўлади. Эркин электронлар кўп бўладиган 
металларда электронларнинг нурланиши бошқача типдаги ҳаракатга мос 
келади; бундай ҳолда электронлар мувозанат вазияти атрофида тебранади, 
деб бўлмайди; ҳаракатга келтирилган эркин электронлар номунтазам равишда 
тормозланади ва уларнинг нурланиши импуьслар характерида бўлади, яъни 
турли тўлқин узун-ликли спектрга эга бўлади, унинг таркибида паст 
частотали тўлқинлар ҳам бўлиши мумкин. 
Жисм нурланганида энергия йўқотади. Узоқ вақт энергия нурлантириб 
(чиқариб) туриш мумкин бўлиши учун энергия сарфи ўрнини тўлдириб 
туриш керак: акс ҳолда нурланиш билан бир вақтда жисм ичида кандайдир 
ўзгаришлар содир бўлади ва нур чиқа-раётган системанинг ҳолати узлуксиз 
ўзгариб боради. Кўрсатиб ўтилган процесслар жуда турлича бўлиши мумкин 
ва бинобарин, ёруғланиш характери ҳам турлича бўлиши мумкин. 
Жисм ичидаги химиявий ўзгаришлар билан биргаликда юз бер адиган 
нурланиш процесслари маълум; улар хемилюминесценция деб аталади. 
Чириётган ёғочнинг ёки ҳавода аста-секин оксидланаётган фосфорнинг 
нурланиши бундай процессларга мисол бўлади. Бу ҳолда нур энергняси 
чиқариш билан бирга модданинг химиявий таркиби ўзгаради ва унинг ички 
энергия запаси камаяди. 


213 
Mувозанатли нурланиш хамма вақт иссиқлик нурланиши характерига 
эга бўлади, нурланиш билан модда ўртасидаги бундай мувозанатли ҳолат 
ҳар қандай (қаттиқ суюқ газсимон) жисмда бўла олади. Бу иссиқлик 
нурланиши (мувозанатли нурланиш) термодинамика принципларидан келиб 
чиқадиган баъзи умумий қонуниятларга бўйсунади, термодинамика 
принципларига асосан, яккаланган системанинг барқарор иссиқлик 
мувозанатини бу системанинг бирор қисмларининг нурланиши ёки 
қандайдир бошқа иссиқлик алмашинишлар буза олмайди. Иссиқлик нур ла-
ниши баъзан температуравий нурланиш дейилади. 
Ютиш қобилияти бирдан кичик бўлган жисмлар қора жисмлардан 
фарқли ўлароқ қора бўлмаган жисмлар дейилади. Ютиш коэффициенти 0,99 га 
яқин бўлган қора куядан бошлаб то ютиш коэффициенти бир неча процентдан 
ортиқ бўлмайдиган яхши силлиқланган металларгача бўлган барча жисмлар 
амалда қора бўлмаган жисмлардир. 
Кирхгофнинг асосий формуласига мувофиқ 
,
,
,
.
v T
v T
v T
Е
A

=
Демак хар қандай тўлқин 
,
,
,
v T
v T
Е


узунлик учун қора бўлмаган жисмнинг 
нурлантириш 
қобилияти 
ўшаникидек 
температурали 
қора 
жисмнинг 
нурлантириш кобилиятидан катта бўлолмайди. A
v
j ютиш қобилияти v га 
боғлиқ бўлганидан, яъни ютиш қобилияти селективлик (танловчанлик)
хоссасига эга бўлганидан 
функциянинг куриниши e
v/r
функциядан фарқ 
қилиши мумкин.
1. Расм. Қора жисм ва вольфрамнинг нурланиш қобиляти. 
Шунга мувофиқ равишда қора бўлмаган жисмнинг нурланиши селектив 
характерли бўлишитмумкин. 
Амалий ахамияти катта бўлган бундай селектив нурланувчи моддага 
вольфрам мисол бўлади. Т = 2450 К температурадаги вольфрамнинг Е

нурлантириш қобилиятининг тўлкин узунликка боғланиши 1.- расмда 
кўрсатилган. Шу расмнинг ўзида ўша температурадаги қор а жисм учун Е

нинг  га боғланиш эгри чизиғи берилган. Пунктир эгри чизиқ иккала эгри 


214 
чизиқ ординаталарининг Е

% нисбатини кўрсатади. Пунктир чизиқ, 
биринчидан, барча тўлқин узунликлар учун вольфрамнинг нур ланиши қора 
жисмникидан кичик 
(
)
E




бўлишини ва, иккинчидан, епектрнинг кўзга
кўринадиган қисмида вольфрам сезиларли селектив нурланишга эга (к камая 
борган сари 
a
E



=
нисбат тез ўсади) эканлигини кўрсатади. Бу кейинги 
хол туфайли вольфрам ёритувчи чўғланма л ампалар учун қулай материал 
бўлади. Кирхгофнинг қонуни фақат иссиқлик нурланишига дахлли 
эканлигини ва у бошқа сабаб туфайли юз берган нурланишда ўз кучини 
йуқотишини яна эслатиб ўтамиз. Масалан, фотолюминесценция ёки 
хемилюминесценцияда бир қатор спектрал сохаларда нурланиш интенсивлиги 
люминесценцияловчи 
жисм 
(люминофор) 
температурасига 
тенг 
температурадаги қора жисмнинг иссиқлик нурланишининг интенсивлигидан 
анча юқори бўлади. Кирхгоф, қонуни иссиқлик нурланиши учун жуда 
характерли бўлганидан, нурланиш табиатини аниқлашнинг энг ишончли 
критерийси бўла олади: Кирхгоф қонунига бўйсунмайдиган нурланиш 
албатта иссиқлик нурланишидан бошка нурланиш бўлади. 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Фозилов В.Р. Мамасодиқова У.Ю.,Алиев Х.М.,Мирзажонов М.М. 
Объектларнинг периметри бўйича қўриқлашнинг замонавий тизими. «Янги 
композицион материаллар ва конструкция - лар» II-Республика илмий-
техникавий конференциясининг материаллари тўплами. (Фарғона, 25 - 26 
май 2007 й ) – Фарғона.2007 
2. Эргашев С.Ф.,Мамадиева Д.Т., Мамасодиқова У.Ю. Оптоэлектронное 
устройство для контроля освещенности в солнечной энергетических 
установки. Материалы международной конференции по фотоэлектр ическим 
и оптическим явлениям в полупроводниковых структурах. ( Фергана, 2-3 
октября 2006 г.) – Фергана. 2006. С.79-80 
3.
 
https://uz.denemetr.com/
 
4.
 
https://arxiv.uz/ru/documents/referatlar/

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish