ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ
ИСТЕЭМОЛИДАГИ АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШДАГИ
ЭКАЛОГИК МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШ
1
Нажмитдинова Г.К., Қодиров З.З.,
2
Буранова Д.Я.
1
Фарғона политехника институти, “Озиқ-овқат технолгияси
кафедраси”асистенти,
2
Фарғона политехника институти, “Озиқ-овқат
технолгияси кафедраси” лаборанти
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат
бошқаруви самарадорлигини таъминлаш, қулай экологик ҳолатни барқарор
сақлаш, ҳудудий тузилмалар самарадорлигини ошириш мақсадида,
шунингдек
2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг 2018 йил 3 октябрь, ПҚ-3956-сон қарорига биноан
Ўзбекистондаги озиқ-овқат истеъмоли ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилишдаги экалогик муаммоларни ўрганишга қаратилган.
Қишлоқ хўжалик секторида барқарор ривожланиш қишлоқ жойлардан
миграциянинг олдини олиш, жамиятда тангликни юмшатиш ва ижтимоий
барқарорликни сақлаш учун юқори даражада устувор вазифа ҳисобланади.
Пахта мамлакатнинг энг муҳим товар зироати ҳисобланади. Ўзбекистон ҳали
ҳам пахта экспорти бўйича Америка Қўшма Штатларидан кейин дунёда
иккинчи ўринда туради. Пахтани суғориш учун керак бўлган сув, етиштириш
учун керак бўлган пестицид ва ўғит миқдори юқори ва ғалла учун керак
бўлган миқдорлардан сезиларли даражада юқори. Пахта ва ғалла етказиб
беришга бевосита давлат аралашуви даражаси юқори бўлиб келди,
шунингдек асосий ресурслардан, хусусан сувдан оқилона фойдаланишни
нарх-наво билан рағбатлантириш қўлланилмади. Ер ресурсларини
бошқаришда ер шўрланиши, тупроқ эрозияси ва тупроқнинг хавфли
моддалар билан ифлосланиши каби муаммолар юзага келмоқда. Орол
денгизининг сатҳи ҳам қисқаришда давом этмоқда ва қолган сув ҳозирги
пайтда уч алоҳида-алоҳида кўлни ташкил қилади. Ўзбекистонда ўсимликлар
ресурслар Ўзбекистон ресурсга бой мамлакат, бунга қишлоқ хўжалик
маҳсулоти – асосан пахта, табиий газ, нефть ва кўмир каби углеводородлар,
олтин, уран, кумуш, мис, қўрғошин, цинк, вольфрам ва молибден каби
фойдали қазилмалар киради. Бироқ, Ўзбекистон пахта экспорти бўйича
жаҳонда иккинчи ўринда туради ва Марказий Осиёнинг барча бошқа
мамлакатлари биргаликда олингандан кўра уч баробар кўп пахта
етиштиради. Тез ўсиб бораётган аҳоли учун озиқ-овқат хавфсизлигига
интилиш қишлоқ хўжаликдаги устун вазифаларда ўз аксини топди. Буғдой
экин майдони ортди, пахта экин майдонлари эса қисқарди. Буғдой экин
310
майдонлари охирги 25 йил мобайнида 60 фоизга ошди. Буғдойдан юқори
ҳосил олишга қўшимча равишда Ўзбекистон Марказий Осиёда энг кўп жут
етиштиради; шунингдек, салмоқли миқдорда ипак, мева ва сабзавот
етиштирилади. Ер шўрланиши, ер ости сувнинг сатҳи кўратилиши, тупроқ
сурилиши, суғориш туфайли ва жарлар ҳосил бўлиш туфайли эрозия
суғориладиган ерлар учун асосий хавф ҳисобланади. Яйловларда ортиқча
мол боқиш 16,4 миллионга ёки 73 фоиз яйловларнинг дегр адациясига олиб
келди. Яйлов ердан қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланишнинг энг кенг
тарқалган туридир. Ўтлоқ ва яйловлар мамлакат ҳудудининг 54 фоизини
ташкил қилади, ҳолбуки ҳайдаладиган ер 11 фоизни ташкил қилади. Устига
устак, ўсимликни ёнилғи ва ўтин учун олиш эрозияга, жумладан қияликларда
сув эрозиясига сабаб бўлмоқда. Барқарор бўлмаган бошқарув амаллари кенг
тарқалган бўлиб, ернинг янада деградацияси хавфини туғдирмоқда. Экин
алмашуви қўлланилмаслиги ва катта миқёсда пахта ва ғалла етиштириш
органик ўғитлардан чекланган миқёсда фойдаланиш билан биргаликда
тупроқ юқори қатламлари таркибида органик моддалар етишмаслиги ва
тупроқ ҳосилдорлиги пасайишига олиб келади. Энергетика ва атр оф-муҳит
2000 йилда Ўзбекистонда энергия интенсивлиги (ЯИМ бирлигига
солиштирма
бирламчи
энергия
истеъмоли)
Хитойдаги
энергия
интенсивлигидан 4 баробар юқори эди. Энергетика самарадорлигини 6
оширишга қаратилган ҳаракатини янада кучайтириш мақсадида 2002 йилда
Вазирлар Маҳкамаси 2010 йилгача мўлжалланган Энергетика самарадорлиги
дастурини қабул қилди. Сув ва иситиш ўлчов асбобларни ўрнатиш тобора
кенгайиб бориши дастурни бажариш йўлида қилинган биринчи ва ижобий
қадам бўлди. Қайта тикланувчи энергия салоҳияти катта бўлишига қар амай,
тикланадиган энергия манбалари, айниқса қуёш энергиясидан фойдаланиш
режалари мавжуд эмас.
Институциявий ва сиёсий поғоналарда қайта тикланувчи энергия
манбаларидан оқилона фойдаланишга оид умумий мақсадлар белгиланмаган.
Ҳозирги пайтда ўрнатилган қувватларнинг 10 фоизини ташкил қилувчи
гидроэнергетика ривожлантирилмоқда. Бошқа томондан, Ўзбекистонда
кейинги беш йил давомида кўмирнинг улуши 5 фоиздан 10 фоизгача ўсиши
назарда тутилмоқда. Бу эса эмиссия анча ўсишига олиб боради. Бир оқ ушбу
2017 йилга белгиланган мақсад биринчи АҚШда айтиб ўтилган бўлса ҳам
ҳали амалга оширилмади. Нефть ва газни қайта ишлаш саноати мамлакатда
ҳаво ифлосланишининг иккинчи ўриндаги кўчмас манбаидир. Нефть
таркибида олтингугурт кўплиги (2,7фоизгача) ва десульфуризация
қўлланилмаслиги иссиқлик электр станциялар, қозонхоналар ва нефтни қайта
ишлаш заводларидан олтингугурт диоксиди эмиссияси юқорилигига олиб
311
келди (саноатдаги эмиссиянинг 58,8 фоизи ва мамлакатдаги олтингугурт
эмиссиясининг 30,7 фоизи). Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит Ўзбекистон
Тоза ривожланиш механизми (ТРМ) да қатнашади. Мамлакат бунда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича асосий
конвенция (БМТИЎАК) нинг I-иловасига киритилмаган иштирокчи ва Киото
Протоколининг B-иловасига киритилмаган иштирокчи сифатида қатнашади.
Шарҳ пайтида Ўзбекистон олтита, барчаси азот чала оксиди (N
2
O) ни
камайтиришга оид ва БМТИЎАК нинг Ижроия Кенгаши рўйхатга олган
лойиҳага эга Марказий Осиёдаги ягона давлат эди. Углерод дио ксиди (CO
2
)
ва метан (CH
4
) ни камайтиришга қаратилган бошқа лойиҳалар танланмади.
N
2
O эмиссияси ҳиссаси мамлакатдаги эмиссиянинг тахминан 5 фоизини
ташкил қилади, ҳолбуки аксарият эмиссия CO
2
ва CH
4
дан келиб чиқади.
Бунинг устига, мамлакатнинг электр энер гия ишлаб чиқишда газдан кўмирга
ўтиш мақбул қўрилган сиёсати оқибатида иссиқхона гази (ИГ) эмиссияси
ортиб боради. Бироқ айни пайтда мамлакат энергетика сиёсатида катта
ўзгариш рўй бермоқда, энергия ишлаб чиқишда қўнғир кўмирга
қайтилмоқда. Хусусан, кўмир қазиб олишни уч баробар ошириб тахминан 10
миллион тоннага етказиш ва кўмир ёқиб ҳосил қилинган энергия улушини
3,9 фоиздан 15 фоизга етказиш режалари амалга оширилмоқда. Газдан
кўмирга ўтиш оқибатида ИГ эмиссиясига тегишли расмий маълумот йўқ.
Шунга қарамай, энергетика сиёсатини иқлим ўзгариши тақозо этган янги
воқеликка мослашга қаратилган жиддий қадамлар ташланди, жумладан
тариф асосидаги ва тарифга асосланмаган чоралар кўрилди. Эриётган музлик
ва қор захиралари, Орол денгизининг қуриб бориши ва буғланиш орқали
сувнинг йўқотилиши белгилари, эскирган суғориш амалиёти ва
инфратузилмаси иқлим ўзгариши, сув хавфсизлиги ва Марказий Осиё,
айниқса Ўзбекистонда ривожланиш орасида яқиндан боғлиқлик борлигини
бўрттириб кўрсатади. Вазият сув ва энергияни исроф қилишни камайтиришга
қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб бажаришни тезлаштириш ҳамда
мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва барқарорликни таъминлаш
мақсадида қишлоқ хўжалик ривожланишининг барқарор шаклларини
рағбатлантиришни тақозо этади.
Хулоса қилинадиган бўлса иқтисодий фаолият таркиби қишлоқ
хўжаликдан хизмат кўрсатишга ўтгани равшан кўринади. Охирги давр
иқтисодий ўсишнинг салмоқли улуши асосий экспорт маҳсулотлари энергия,
пахта, минерал хом ашё нархининг ошганлиги туфайли юзага келди. Айни
пайтда, мамлакатнинг бир нечагина экспорт товарларига боғлиқлиги
иқтисодни экспорт даромади ўзгариб туриш қалтислигига боғланиб қолиш
эҳтимолини оширади.
312
Фойдаланилган адабиётлар
1.“Экология” дарслик И.Ҳ.Ҳамдамов., З.С.Бобомуродов.,Э.И.Ҳамдамова
Тошкент-2010.
2.“Экалогия, биосфера ва табиатни муҳофаза қилиш. А.Эргашев.,Т.Эргашев.
Янги аср нашриёти. Тошкент-2005.
Do'stlaringiz bilan baham: |