288
V ШЎЪБА
КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ; ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИК
МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ДАСТЛАБКИ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ; ОЗИҚ-ОВҚАТ ТЕХНОЛОГИЯСИ;
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ; УМУМИЙ КИМЁ.
Раис – Ш.Ю.Усмонов
Илмий котиб – С.Ортиқова
БАЛИҚ МОЙИ АЖРАТИБ ОЛИШ УСЛУБИ ВА УНИНГ
КИМЁВИЙ ТАРКИБИНИ АНИҚЛАШ
М.Маматқулов, Р.Медатов, О.Ёқубжонова, Ф.Ёқубжонов,Ф.Кенжаев
Фарғона политехника институти, Озиқ-овқат технологияси кафедраси
Ёғлар инсон организмининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжида муҳим ўр ин
эгалловчи юқори коллорияли биологик фаол модда озиқ-овқатининг зарурий
ажралмас таркибий қисми эканлиги хеч кимга сир эмас ва бу ҳаммага
маълум. Ёғ маҳсулотларисиз инсон умр кечириши қийин, чунки унинг ҳаёт
фаолиятида, яшашига, организмини етарли минераллар, витаминлар билан
тўйинтириш ва бойитиш учун тайёрланадиган кундалик таомларни ёғ
маҳсулотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бизларга маълумки ёғлар азалдан
ёғли ўсимликлар уруғларидан турли ҳайвонлардан олинади. Инсонлар
ёғларни истеъмол қилиш баробарида организмига керакли бўлган энг зар ур
ёғда эрувчи А, Д ва Е витаминларни олади. Ёғлар инсон саломатлиги учун
тўйинмаган ёғ кислоталари манбаи сифатида муҳим аҳамият касб этади.
Ёғлар организмда оқсиллар ва углеводлар билан бир қаторда
ҳужайраларнинг асосий компонентларидан бири ҳисобланади. Инсон
танасида ёғ парчаланганда ёки ёнганда (оксидланганда) 37,7 кж ёки 7,3 ккал
иссиқлик ажралиб чиқади, яъни 1 г углевод парчаланишидан чиқадиган
энергияга нисбатан тахминан икки баробар кўпроқ иссиқлик энергияси
ажралиб чиқади. Инсонларнинг сарфлаган кундалик энергия миқдорига
қараб, ёғларнинг киши бошига ўртача кунлик эҳтиёжларини меъёри 80 -100 г
деб белгиланган. Ҳар хил мойли ўсимлик уруғлари таркибидан олинадиган
мойлар - ўсимлик мойлари, турли ҳайвонлар таркибидан ажратиб олинган ва
эритилган ёғлар мол, қўй, от, туя, чўчқа, товуқ, ғоз, ўрдак, курка, илик ёғи,
денгиз сут эмизувчи ҳайвонлари ва балиқ ёғлари ҳайвон ёғлари дейилади.
Пахта чигитининг мойдорлиги 16-29 % ни, кунгабоқар 33-57 % ни, махсар
34-46 % ни, зиғир 37-50 % ни, соя 18-25% ни, ерёнғоқ 60-74% ни ташкил
289
қилса, ҳайвонларнинг ёғдорлиги уларнинг парваришига, яшаш шароитига
озуқасининг юқори коллориялигига боғлиқ бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. ”Технология мяса и мясопродуктов” под редакцией А.А.Соколова,
М:Пищевая промышленност-1970
2. Н.Г.Прохова, Н.С.Никифорова, А.М.Новикова Озиқ-овқат моллари,
Товаршунослик Т: Ўқитувчи,1991
Do'stlaringiz bilan baham: |