Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
98
Сенга бир кимса этарса лутфини, 
Аслига йўл изла, маҳкам тут уни
262
.
Шу қаторда суҳбат борасида Ҳусайн Воиз Кошифийнинг 
“Футувватномаи султоний”
асарида “Ҳаким Абдулмажид Са-
ноий 
“Ҳадиқатул ҳақиқат”
(“Ҳақиқат боғчалари”
) асарида 
дебдурким, суҳбат адаб натижасидир ва адаб ҳурмат натижа-
си ва ҳурмат савфат (
соф, покиза
) натижаси ва савфат кўнгил 
натижаси ва кўнгил ақл хазинаси ва ақл эса сир хазинаси, сир 
маърифат хазинасидир. Ҳар бир одам бирор мартабага эриш-
са, одобдан эришади”, деган фикрни келтиради. 
“Мавлоно Жалолиддин Румий буюрмишлар:
Ҳам адабдин нурга тўлмиш бу фалак,
Ҳам адабдин маъсума покдир малак
263
.
Ва яна:
Адаб тождир, илоҳий нурдан ул, 
Бу тожни кий санга очиқ ҳамма йўл”
264
.
Румий адабни нурга ўхшатиб, адаб орқали инсон малак-
лар каби маъсума, покликка эришади, дейди. Адаб (арабча – 
адабиёт; яхши тарбия, маъқул ҳаракат) ижтимоий ва шахсий 
ҳаётдаги яхши ахлоқ, тарбия, хушмуомалалик маъносини 
билдиради. Румий таълимотида маҳорат билан ишланган сўз 
бойлигидан асрлар давомида барча алломалар илҳомланиб, 
олим ва ёзувчилар ўз ижодларида фойдаланиб келадилар. 
Аслида инсондаги тарбиянинг бир кўриниши суҳбат, сўз ас-
носида англанади. Шоир: “Сўз айтмоқдан мақсад бир фойда 
бермоқ, қалбга таъсир этмоқ, ахлоқни ўзгартирмоқ ва ҳоказо 
яхшилик лар қилмоқдир”, – дейди. Румий яна сўз моҳиятини 
кўрсатиб берар: “Инсонни танимоқчи бўлсанг, уни гапга сол 
сўзидан унинг ким эканлигини билиб оласан”, – дейди
265
.
Шоир ижодида сўз борасида кўплаб фикрларни кузатиш 
мумкин: “Сўзнинг фойдаси шуки, сени истамакка йўллайди, 
илҳом беради... Барча сўзлар, билимлар ҳунарлар ва санъат-
262
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 274.
263
Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний. Ахлоқи муҳсиний / На
-
шрга тайёрловчилар М.Аминов, Ф.Ҳасанов. –Т.: “Ўзбекистон миллий энци
-
клопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2011. –Б. 10.
264
Ўша жойда. –Б. 62.
265
Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.: 
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 46.


2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни
99
лар бу сўздан лаззат оладилар... Дунёнинг бутун ҳунарлари, 
илмлари ва ҳоказо – ҳамма нарсалари ҳаётни, завқни ҳамда 
ҳароратни орифнинг нуридан оладилар”
266
. Демак, сўз 
орқали инсонга таъсир этса, тарбияласа, инсонни ўрганса 
бўлади. Ориф, доно кишиларнинг нури, файзи албатта улар-
нинг сўзларидадир. Румий сўз моҳиятини чуқур англайди ва 
сўз орқали тингловчиси қалбига чуқур кириб боради. Шоир 
ўзининг тингловчиларига ваъз ўқишдан олдин жиддий 
тайёргарлик кўради ва уларга инсондаги маъно-моҳиятни 
“Амал амал орқали, илм илм билан, маъно маъно воситаси-
да, шакл эса шакл ёрдамида англашилади. Амал инсондаги 
маънодир”, – деган таъриф орқали тушунтиришга ҳаракат 
қилади. Шоир фикрича, “ҳар бир нарсанинг асли сўздир. Сўз 
амал дарахтининг мевасидир. Чунки у амалдан туғилади”, – 
дейди
267

Мутафаккир “Тамиз, яъни иймон қалбдадир. Бироқ уни сўз 
билан ифода қилмасанг, фойдаси бўлмайди”, – деб ёзади ва 
шу пайтнинг ўзида тингловчиларининг ички кечинмаларини 
билган ҳолда уларни қийин аҳволга солувчи мулоҳазага чор-
лайди: “Сен ҳозир “Сўзнинг аҳамияти йўқ” дейишинг билан ўз-
ўзингни инкор этаяпсан. Чунки сен шу фикрни ҳам сўз билан 
ифода қилмоқдасан.” “Сўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир. 
Сўз – идрок қилишда сўзга муҳтож бўлганлар учундир”
268

“Бутун дунёнинг зулмати ва туни ўтади. Унда қолажак 
нарса сўзнинг нуридир”
269
ва “Ёмонликни энг гўзал сўзлар би-
лан даф қил”, – дейди шоир
270

Айни пайтда таълимни ташкил қилишда кўпроқ кўргазмали 
методга эътибор кучайган. Масалан, визуал кўргазмалар, орга-
найзерлар орқали маълумот тингловчига етказилади. Лекин бу 
метод орқали таълим мақсадига тўла қонли эришиб бўлмайди. 
Чунки, таълимни ташкил қилишнинг бош мақсади ўқитувчи 
ва ўқувчи фаолиятининг тенглиги деб белгиланган. Бу жа-
раённи ташкил қилишда эса ўқувчига “сўз” моҳияти, аҳамияти, 
мақсадини тушунтирмай туриб амалга ошириб бўлмайди. 
266
Ўша жойда. –Б. 53.
267
Ўша жойда. –Б. 75.
268
Ўша жойда. –Б. 107.
269
Ўша жойда. –Б. 157.
270
Қуръони Карим (маънолар таржимаси) / Таржима ва изоҳлар муаллифи 
Абдулазиз Мансур. –Т.: Тошкент ислом университети, 2001. –Б. 342. 



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish