Ж
алолиддин
Р
умий
асаРлаРида
юксак
маънавиятли
шахс
таРбияси
26
Олимнинг яна “Илоҳий ишқ куйчиси” (“Маснавий”га
муқаддима) китоби чуқур илмий мулоҳазалар, қиёсий таҳлил,
далил-исботларга изчил асосланганлиги билан Румий ил-
мий таржимаи ҳолини яратишда алоҳида ажралиб туради.
Н.Комиловнинг таъкидлашича, “... ушбу тадқиқотни Жало-
лиддин Румийнинг таржимаи ҳоли пухта ёзилган асар дейиш
мумкин. Айни вақтда Муҳаммад Истеъломий Румий асарлари
ҳақида ўз қарашларини баён этади, янги ва муҳим фикрларни
билдиради”
59
.
Ушбу китобда олим Румийнинг ҳаёт йўли ва ижодига, ярат-
ган асарларига кенг тўхталиб ўтади ва мутафаккирнинг шах-
си, маънавий-руҳий олами ҳақида “У мадрасани хонақоҳга,
ваъз мажлисларини самоъ йиғилишларига, мутаассибларча
фикр юритишни сўфиёна ишққа, донишмандона босиқликни
сўфиёна жазавага алмашиб бўлган эди ”, – дея таърифлайди
60
.
Эрон олимлари ичида Доктор Абдулҳусайн Зарринкўб Ру-
мий ҳаёти ва ижоди ҳақида қимматли асарларни яратганлиги
билан ажралиб туради. У “Мавлононинг олтмиш саккиз йил-
лик ажойиб умри бошдан-оёқ бир шеър эди, гўзал, бетакрор,
туғёнли ашъор жараёни, садоси ва бонги эди”, – деб тасвир-
лайди ва “Сири най” асарида Румий ижоди ҳақидаги кимматли
маълумотларни келтириб ўтади
61
.
Эронлик яна бир румийшунос олим С.Гавҳарин Румий
асарларидаги мураккаб тушунчалар, сўзлар ва истилоҳларни
шарҳлаб, луғат тузишга эришади
62
.
Грузиялик олим Э.Д.Джавелидзенинг Румий ҳаёти ва ижо-
ди борасидаги тадқиқотини алоҳида айтиб ўтиш лозимдир. У
ўз тадқиқотида Шарқу Ғарб олимларининг изланишларидан
кенг фойдаланган ҳамда Румий дунёқарашини кенг тарихий
таҳлил қилади. Асар адабиётшунослар ва ижтимоий фикр-
ловчи тарихчиларга мўлжаллаб ёзилган. Джавелидзе Румий
59
Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима.
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) / Форс тилидан Жаъфар
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 4.
60
Ўша жойда. 18-бет.
61
Абулҳусайн Зарринкўб. Пилла-пилла то мулоқоти Худо (Дар борайи зин
-
даги, андиша ва сулуки Мавлоно Жалолиддини Румий). –Теҳрон, 1373 ҳ.
–С. 341; Абулҳусайн Зарринкўб. Сири най. Ж. I. –Теҳрон, 1368 ҳ.
62
Гавҳарин С. Луғот ва таъбироти “Маснавй”-и Жалолиддини Балхй.
–Теҳрон, 1337–1339 ҳ. Ж. 1–3.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари
27
ҳаётига оид аниқ далилларга асосланишга ҳаракат қилган
ва Румий таълимотини “инсони комил фалсафасидир” деб
тавсиф лаган
63
.
Шефик Жон Румийнинг биографиясини, унинг адабиёт-
шуносликда, ислом дини ва маданиятида тутган ўрнини
ёритишга салмоқли ҳисса қўшган олимлардан биридир. У Ру-
мий даҳоси, дунёқараши ва шахсиятининг ҳозирги даврдаги
аҳамиятини очиб берди
64
.
Румий ижоди Ҳиндистону Покистонда ҳам кенг ўрганил-
ган. Жумладан, покистонлик румийшунос А.Ҳ.Халифа томони-
дан яратилган “Муслим фалсафаси тарихи” китобида Румий
таълимотининг фалсафий жиҳати кенг ёритилганлиги билан
эътиборни тортади
65
.
Покистоннинг машҳур шоир ва файласуфи Муҳаммад Иқбол
ҳам “Ўзлик асрори” ва “Жаброил қаноти” асарларида Мавлоно-
ни ўзига пир, йўл кўрсатувчи Хизр деб таърифлайди
66
. Бундан
кўриняптики, Румий таълимоти ва унинг “Маснавий”си барча
даврларда ўз қимматига эга бўлган.
Афғонистонлик румийшунос М.Сирож томонидан “Мавлоно
Балхий ва падари. “Маснавийи маънавий”да “Маориф” таъси-
ри” асари яратилган бўлиб, унда Румийнинг “Маснавийи маъ-
навий” асарининг дунёга келиши ва бунга Баҳоуддин Валад-
нинг “Маориф” китоби таъсири кенг ёритилган. Китобда Саид
Бурҳониддиннинг “Маориф” китоби ҳам тилга олиб ўтилган
67
.
Тожикистонлик румийшунос олимлардан А.М.Богоутдинов
68
ўз тадқиқотида Жалолиддин Румий фалсафий-тасаввуфий
қарашлари ҳақида тўхталиб, унга нисбатан илмий холислик
нуқтаи назаридан ёндашишга ҳаракат қилган. Жумладан, олим
Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарида мавжуд бўлган
63
Джавелидзе Э.Д. У истоков турецкой литературы. 1. Джелаль-ед-дин
Руми (вопросы мировоззрения). –Тбилиси: Мецниереба, 1979. –С. 308.
64
Шефик Джан. Мевлана Джалаледдин Руми – жизнь, личность, мысли.
–М.: Новый свет, 2008. –С. 432.
65
Khalifah H.A. Jalal-ad-din Rumi // A History of Muslim Philosophy. –Pakistan,
1966. V. 2. –P. 820-839.
66
Джавелидзе Э.Д. У истоков турецкой литературы. 1. Джелаль-ед-дин
Руми (вопросы мировоззрения). –Тбилиси: Мецниереба, 1979. –С. 5.
67
Сироч. М. Мавлонои Балхй ва падараш. Таъсири “Маориф” бар “Масна
-
вии маънавй”. –Кобул, 1340 ҳ. –С. 118.
68
Богоутдинов А.М. Очерки по истории таджикской философии. –Сталина
-
бад: Таджикгосиздат, 1961. –С. 332.
Do'stlaringiz bilan baham: |