Ажратилган вақт: 4- соат. Асосий саволлар: 1.Габсбурглар контрреформация сиёсатининг оқибатлари.
2.Мария Тереза ва Иосиф II нинг “маърифатли абсолютизм” сиёсати.
3.Империядаги миллий низолар ва Габсбургларнинг миллий низоларни ҳал қилиш йўлидаги сиёсати.
4.Австрия империясидаги инқилоб. 5.Дуалистик монархиянинг ташкил топиши.
Семинар машғулотига тайёргарлик кўриш бўйича методик тавсиялар: 1-савол бўйича: Габсбургларнинг кон трреформация сиёсатининг салбий оқибатлари аниқланади.
2-савол бўйича: “маърифатли абсолютизм ” сиёсатининг якунига етмай қолиши сабаблари аниқланади.
3-савол бўйича: империядаги миллий низолар ва Габсбургларнинг миллий низоларни ҳал қилиш йўлидаги сиёсатининг халқаро муносабатларга таъсири ёритилади.
4-савол бўйича: империядаги миллий озодлик ҳаракатларининг инқилобий жараён билан уйғунлашувининг тарихий аҳамиятига баҳо берилади.
5-савол бўйича: Австрия-Венгрия қўшалоқ монархиясининг қарор топишига сабаб бўлган омиллар аниқланади.
Фойдаланиладиган адабиётлар: 1.Б.Ф. Поршнев, В.Ф. Семёнов. Янги тарих. I-том. Т. Ўқитувчи 1967. 255-262 бетлар.
2.Юровской Е.Е. Новая историястран Европы и Америки. М. Высшая школа.1990.110-116 бетлар.
3.Историография истории нового времени стран Европы и Америки. М. Высшая школа.1990. 123-129 бетлар.
4.Холлиев. А. Жахон тарихи. Т. 2002.45 -46 бетлар.
5. Момджян. Х. Н. Освободительние движения народов Австийской империи: Возникновение и рахвитие: конецXVIII в-1849 г.М. Наука.1980
7-мавзу: Германия XVII-XIX асрларда. Ажратилган вақт: 2- соат. Асосий саволлар: 1. Герман давлатларида абсолютизмнинг ўзига хослиги.
2.Бранденбург –Пруссия давлатининг юксалиши.
3. Наполеон ҳукмронлигининг Германияга таъсири.
4.1848-1849 йилги инқилоб ва унинг оқибатлари. 5.Пруссиянинг марказлашган давлат ташкил этиш йўлидаги сиёсати.
Семинар машғулотига тайёргарлик кўриш бўйича методик тавсиялар: 1-савол бўйича: тарқоқ немис давлатларидаги мустабид бошқарувларнинг бир-биридан фарқли томонлари аниқланади.
2-савол бўйича: янги давр япон маданиятидаги ўзгаришлар таҳлил қилинади.
3-савол бўйича: Германиянинг Наполеон томонидан босиб олиниши ва идора этилган даврдаги ўзгаришлар ёритилади.
4-савол бўйича:1848-1849 йиллардаги инқилобининг тарихий аҳамияти шарҳланади.
5-савол бўйича: Пруссия қироллигининг Германияни бирлаштириш йўлидаги сиёсатининг тарихий аҳамияти таҳлил қилинади.