Ызбекистон республикаси олий ва



Download 2,03 Mb.
bet82/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

Муҳокама учун саволлар:
1. XIX аср охирида капиталистик давлатлар ўртасида халқаро муносабатлар қандай характерланади?
2. Биринчи жаҳон уруши арафасида капиталистик давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар қандай эди?
3. Ривожланаётган давлатларнинг мустамлакачилик сиёсати қандай амалга оширилди?
7.АҚШнинг Узоқ Шарқдаги экспансиячилик сиёсатининг маркази қайси давлат бўлди?
8.Уруш арафасида Франциянинг ўз олдига қўйган мақсади нима эди?
2-савол бўйича дарснинг мақсади: XX аср бошларида мустамлакачи давлатлар ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашуви сабаблари, империалистик урушлар, Антантанинг ташкил топиши, Болқон урушлари ва биринчи жаҳон урушининг сабаблари ҳақида талабаларда тушунча ҳосил қилиш.


Идентив ўқув мақсади:
2.1. XX аср бошларида мустамлакачи давлатлар ўзртасидаги зиддиятларнинг сабабларини тушунади.
2.2. Антантанинг ташкил топиши ва Учлар Иттифоқи билан қарама-қаршилигини ўрганади.
2.3. Болқон урушлари ва биринчи жаҳон урушининг сабабларини таҳлил қилади.
2-саволнинг баёни:

1910- йилда кескин халқаро кризис юз бермади. Бироқ бу йил бир қадар тинч ўтган энг сўнги йил бўлди. 1911-йилнинг май ойида франсуз қўшинлари ғалаёнларни бостириш ва франсуз фуқароларини ҳимоя қилиш баҳонаси билан Марокашнинг пойтахти Фес шаҳрини босиб олди. Франсуз империализми амалда Марокашни босиб олмоқда эди.


Германия ҳукмати бунга тўсқинлик қилишга қодир бўлмай, ҳеч бўлмаса моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиб қолишга қарор қилди.1-июлда Марокашнинг Атлантик қирғоғидаги Агадир шаҳри ёнидаги кўрфазда «Пантера» номли герман ҳарбий кемаси якорь ташлади. Агадир географик жиҳатдан жуда қулай жойлашганлиги Гибралтар бўғозига яқин бўлганлиги учун муҳим стартегик аҳамиятга эга эди. Агадир ўзига хос бир гаров бўлиб, Германия бу шаҳарни эгаллаш билан Францияни жиддий ён беришларга мажбур қилиш ниятида эди. Агар Германия ҳукмати Марокашнинг бир бўлагини қўлга кирита олмаса, бунинг эвазига Франциянинг экваториал Африкадаги ерларига эга бўлмоқчи эди. Дастлаб у бутун франсуз Конгосини беришни талаб қилди. Франсуз ҳукмати бу даъвони рад қилди. Натижада уруш кўланкаси пайдо бўлди.
Франция-Германия жанжалига Англия аралашди. 1911-йил 12-июлда кабинетнинг топшириғи билан жамоатчилик олдида сўзлаган нутқида Лойд Жорж Англия Марокаш масаласида Германияга қарши урушдан ҳам тап тортмаслигини очиқ айтди. Британия министрининг айтган сўзлари Вилгельм II ва унинг ҳукматини ўз даъволарини камайтиришга мажбур этди. 1911-йил кузида Германия Марокашдаги франсуз протекторатини тан олди. Франция эса бунинг эвазига Конгодаги ўз ерининг унча катта бўлмаган қисмини Германияга берди.
Агадир кризиси тугамасданоқ Италия-Туркия уруши бошланиб кетди. Италия Усмонийлар империясининг бир вилояти бўлган Триполитанияни босиб олишга кўпдан ҳаракат қилиб келарди. 1900- йили Франция-Италия шартномасига биноан, Италия мустамлака эгаллашга қаратилган бу урушга Франциянинг розилигини таъминлаб қўйган эди.
Италия қўшинлари Триполитанияда жойлашган заиф турк гарнизонлари устидан осонлик билан ғалаба қозондилар. Лекин, Триполитанияни босиб олишини узоқ вақтгача тан олишга кўнмаган эди. Бироқ Болқонда бошланиб кетган уруш Туркияни сулҳ шартномасига имзо чекишга ва Триполитанияда итальян империалистларга беришга 1912 йилда мажбур қилди.
1912-йилда Болгария билан Сербия Чор Росиясининг, шунингдек Антантага кирган бошқа давлатларнинг воситачилиги билан ўзаро иттифоқ бўлиш ҳақида шартнома туздилар, холбуки бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар шу давргача кўпинча душманлик руҳида бўлиб келган эди. Кўп ўтмай Сербия билан Болгарияга Греция билан Черногория қўшилиб, Болқон Иттифоқини ташкил этдилар. Буларнинг ҳаммасини Усмонийлар империясига қарши курашиш учун бирлаштирган эди, чунки ҳали кўпгина славянлар ва греклар бу империя зулми остида яшардилар.
Болқон иттифоқи давлатлари Туркияга қарши урушни 1912 йил октябр ойида бошладилар. Россия буларнинг уруш бошланганликларини маъқулламади, чунки Россияга Болқон блоки Туркияга қарши уруш учун эмас, балки Германия ва Австрия-Венгрияга қарши курашиш учун зарур эди. Лекин Россия ўзини катта Европа урушига тайёр эмас, деб ҳисобларди.
Туркия тез фурсатда тор-мор қилинди. Болгар қўшинлари Константинополь томон йўл олдилар, грек қўшинлари Салоникини ишғол қилдилар, серблар эса Македониянинг катта қисмини яъни Шимолий Албанияни ва Новипазар ҳудудини босиб олдилар.
1912-йилда Туркия сулҳ тузишни сўради. Бўлажак сулҳ шартлари ҳақида музоқаралар бошланиб кетди. Музоқаралар узоқ давом этди, бир неча бор келишмовчиликлар чиқиб мураккаблашди ва натижада Болқонда янги уруш, ёки ҳатто Европа уруши бошланиб кетиш хавфи туғилди. Сербия денгизга чиқадиган йўлга эга бўлиш учун Шимолий Албанияни талаб қилди. Бироқ у Австрия-Венгрия Сербиядан ўз даъвосидан воз кечишни талаб қилди. Австрия-Венгрия ҳукмати Сербияга қарши урушиш билан таҳдид солди ва ҳатто ўз армиясини қисман сафарбар қилди. Чор ҳукмати урушга тайёргарлиги бўлмаганлиги учун Босния кризиси кунларидагидёқ, Австрия-Венгрия билан бўлган жанжалда Сербияни қувватлаган бўлса ҳам уруш чиқармасликка ҳаракат қилди.
Сербия яна ён берди. Сербиянинг денгизга чиқиш йўлини қўлга киритмоқчи бўлиб, келгуси 1913-йил кузида қилган яна бир уриниши бир томондан Австрия -Венгрия ва Германия, иккинчи томондан, Сербия ва уни қувватлаган Россия ўртасида янада кескинроқ, жанжал чиқишига олиб келди.1913-йил январида ҳарбий ҳаракатлар яна бошланиб кетди, лекин турк қўшинлари янгидан-янги мағлубиятга учрайвердилар. Туркия яна сулҳ тузишни сўради.
Ўша даврдаги нотинч вазиятда ҳар бир халқаро жанжал жаҳон урушига олиб келиши жуда осон эди. 1911, 1912, 1913 йиллардаги сиёсий кризислар умумий урушга олиб келмади, лекин ҳар гал ҳам тинчлик қил устида турарди. 1914-йилги кризис ана шу қилнинг узилишига олиб келди.
28-июнда Серб миллатчилик ташкилотининг агентлари Сараевода Австрия тахт вориси Франц-Фердинандни ўлдирдилар. Австриядаги ҳарбий партия улуғ сербчилик ҳаракатининг бу янги кўринишидан Сербияни тор-мор қилиш учун баҳона сифатида фойдаланишни талаб қилиб чиқдилар. Бироқ аввал герман ҳукматининг бу ҳақдаги фикрини билишга қарор қилинди, чунки Сербия билан уруш бошлаш Россиянинг аралашувига олиб келиши осон эканлигини Австрия - Венгрияда яхши тушунардилар.
25 июлда Сербия бош министри Пашич Австрия элчисига жавоб қайтариб унда серб ҳукмати ультиматумининг Сербия учун жуда ҳақоратли бўлган битта шартидан ташқари ҳамма шартларини қабул қилишга рози эканлиги айтилган эди. Сербиянинг ён беришига қарамай, Австрия-Венгрия элчиси дипломатик алоқаларни узиб, дарҳол шу шартни бажаришни талаб қилди. Герман ҳарбийлари томонидан қўллаб-қувватланаётган Австрия-Венгрия ҳукмати воситачилик таклифларининг ҳаммасини рад қилди. Австрия-Венгрия ўз қуролли кучларининг кўпчилик қисмини сафарбар қилиб, 28- июлда Сербияга уруш эълон қилди. 29- июлда чор ҳукмати қисман сафарбарлик ўтказишга, Австрия-Венгрияга қарши ҳаракат қилиши мўлжалланган қисмлар тўпланадиган ҳарбий кругларнингина, шунингдек Қора денгиз ва Болтиқ денгизи флотларини сафарбар қилишга қарор қилди.
29- июлгача Берлинда Англиянинг бетараф қолишига умидвор эдилар. Бироқ 29-июлда Англия ташқи ишлар министри Грей Германия элчисига, агар қитъадаги урушга Германия билан Франция ҳам тортилса, Англия Франция томонида туриб уришади, деб тўғридан - тўғри айтди.
Агар шу кунга қадар Германия уруш чиқариш учун ҳар томонлама ҳаракат қилиб келган бўлса, энди герман канцлери, кечикиб бўлса ҳам австралияликларни бирон-бир йўл топиб, келишишга рози қилиш учун уриниб кўрди. Аммо Бетман -Гольвегнинг қўрқа —писа қилаётган ҳаракати ҳам герман бош штаби томонидан бўғиб қўйилган эди.
Бу штабнинг бошлиғи кичик Мольтке ҳарбий ҳаракатларни тезроқ бошлашни талаб қилиб чиқди.У бундай музоқаралар ҳеч қандай натижа бермайди ва
фойдасиздир, бу музоқараларнинг чўзилиб кетиши Германияни урушнинг дастлабки ҳафталарида имтиёзлардан, яъни руслар сафарбарлиги чўзилиб кетганлиги орқасида қўлга киритиладиган имтиёзлардан маҳрум қилади деб ҳисоблади.
29-июлда герман ҳукмати, Россия бошлаган ҳарбий тайёргарлик тўхтатилмаса, Германия сафарбарликка киришади, деб дўқ урди. Лекин, рус ҳукмати 30-июлда умумий сафарбарлик эълон қилди. Ўша куниёқ Австрия-Венгрия ҳукмати ҳам, Россияда сафарбарлик бошланганлигидан бехабар умумий сафарбарлик эълон қилди. 31-июлда герман ҳукмати ҳарбий тайёргарликни тўхтатишни талаб қилиб Россияга ультиматум топширди. Рус ҳукмати бунга рад жавоби қайтарди ва шундан сўнг 1- августда Германия Россияга уруш эълон қилди. 3- августда герман ҳукмати сохта баённомаларга асосланиб Францияга уруш эълон қилди. Германия армияси Шлиффен режасига мувофиқ Бельгиянинг бетарафлигини бузиб, Бельгия ҳудуди орқали Францияга йўл олди.
4-августда Грей Берлинга ультиматум юбориб, Бельгиянинг бетарафлигини ҳурмат қилишга қатъий ваъда беришни талаб қилди. Бельгиянинг бетарафлиги масаласи фақат баҳона бўлди, инглиз империалистлари урушда қатнашаётганликларини оқлаш ва жамоатчилик фикрини алдаш учун бу баҳонадан фойдаланишни лозим кўрдилар. Англия ўз ультиматумига жавоб олмагач, 4-августдан 5-августга ўтар кечаси Германияга қарши урушга қўшилди. Биринчи жаҳон уруши ана шу йўсинда бошланиб кетди. Бу уруш икки империалистик гуруҳ ўртасидаги рақобат натижаси бўлди.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish