Ызбекистон республикаси олий ва



Download 2,03 Mb.
bet84/120
Sana28.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#475041
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   120
Bog'liq
ЯНГИ ТАРИХ УУМ 2017-18

Мавзуга оид адабиётлар.



  1. Новая история стран Европы и Америки. Второй период / Под ред. Е.Е.Юровской и И.М.Кривогуза. – М., 1998.

  2. Новая история стран Европы и Америки. Первый период / Под ред. Е.Е.Юровской и И.М.Кривогуза. – М., 1998.

  3. Бондарчук В.С., Кирсанова Н.В., Медяков А.С. и др. История стран Европы и Америки в Новое время. В 2 частях. Часть 1. - М., 2011.

  4. Бондарчук В.С., Кирсанова Н.В., Медяков А.С. и др. История стран Европы и Америки Новое время. В 2 частях. Часть 2. 1700-1815 годы. - М., 2011.

  5. Альперович М.С. Слёзкии Л.Ю. История Латинской Америки. М. Высшая школа.1981.

  6. И.С.Галкин. Н.Е.Застенкер. Янги тарих З-том. Т:Ўқитувчи 1969.

  7. Рубинштейн Е. Крушение австро-венгерской монархии. М.: Наука, 1963.

  8. Сенченко И.А. Государство и право, история и культура Великобритании и США.- М., 2005

  9. Сказкин С.Д. Конец Австро-русско-германского союза. М.: Наука, 1974.

  10. Собуль А. Первая республика. 1792-1804. М.: Наука, 1974.

  11. Согрин В.В. Политическая история США. XVII-XX вв .-М, 2004.

  12. История дипломатии в 5-ти томах. М.: Наука, 1959-1960.

10-мавзу: Европа ва Америка мамлакатлари 1871-1918 йилларда.


Ажратилган вақт: 2 соат
Европа ва Америка мамлакатлари 1871-1918 йилларда мавзуси бўйича маъруза машғулотининг технологик харитаси.

Т/р
Бажариладиган иш мазмуни Амалга оширувчи маъсул


1. Тайёрлов босқичи
1.1. Дарс мақсади: талабаларда 1871-1918 йилларда Европа ва Америка мамлакатларининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт даражаси, капитализмнинг янги ривожланишбосқичи, мазкур даврдаги ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар, халқаро муносабтларда тутган ўрни мазкур мамлакатлар тараққиётидаги зиддиятлар ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
1.2. Идентив мақсадлар:
1.2.1.Лотин Америкаси мамлакатларининг қолоқлиги сабабларини тушунади.
1.2.2. Европа ва Америка давлатлари тараққиёт даражасини қиёсий таҳлил қилади.
1.2.3. Европа ва Лотин Америкаси давлатларининг халқаро муносабтларда тутган ўрнидан, ички ва ташқи сиёсатидан хулоса чиқаради.
1.2.4. Капиталистик тараққиётнинг тарихий аҳамиятига баҳо беради.
1.3.Асосий тушунча ва иборалар : XIX асрнинг охирги чораги – ХХ асрнинг бошида Европа ва Америка иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишининг асосий хислатлари. Халқаро муносабатлар. Франция-Пруссия уруши (1871 й.).
1.4.Дарс шакли: гуруҳ ва микрогуруҳларда.
1.5.Фойдаланиладиган метод ва усуллар: маъруза, дебат, баҳс, ақлий ҳужум, видеоусул.
1.6. Керакли жиҳоз ва воситалар: Кўргазмали қуроллар, харита, тақдимот, тарқатма материаллари. Ўқитувчи
2. Ўқув машғулотини ташкил қилиш босқичи:
2.1. Мавзу эълон қилинади.
2.2.Маъруза бошланади, асосий қисмлари баён қилинади. Ўқитувчи, 15 минут.

3. Гуруҳда ишлаш босқичи:


3.1. Талабаларга муаммоли савол беради.
3.2.Талабалар фикри эшитилади, бошқа талабалар баҳсга чақирилади.
3.3.Умумий хулосалар чиқарилади ва тўғрилиги текширилади.
3.4. Умумий хулосага келинади. Ўқитувчи, талаба 40 минут.

4. Мустаҳкамлаш ва баҳолаш босқичи:


4.1. Берилган маълумотларни талабалар томонидан ўзлаштирилганини аниқлаш учун қуйдаги саволлар берилади:
- Лотин Америкаси халқларининг қолоқлиги сабаблари нимада?
- Европа ва Америка давлатларидаги ижтимоий ҳаракатларнинг дастурларини қиёсий таҳлил қилинг.
-Европа ва Америка давлатларида либерал ислоҳотлоарни амалга оширишда қайси тарихий шахсларнинг хизматлари катта бўлди?
- Олигархия тушунчаси кимларга нисбатан қўлланилган? Ўқитувчи, 15 минут.

5. Ўқув машғулотини якунлаш босқичи:


5.1. Талабалар билими таҳлил қилинади.
5.2.Мустақил иш топшириқлари берилади.
5.3. Ўқитувчи ўз фаолиятини таҳлил қилади ва тегишли ўзгартиришлар киритади. Ўқитувчи, 10 минут.
Асосий саволлар:
1.Халқаро муносабатлар. Франция-Пруссия уруши (1871 й.).
2. XIX аср охири XX аср бошларида Европа ва Америкада сўл кучлар фаолияти.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: XIX асрнинг охирги чораги – ХХ асрнинг бошида Европа ва Америка иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишининг асосий хислатлари. Халқаро муносабатлар. Франция-Пруссия уруши (1871 й.), сўл кучлар фаолияти.


Мавзуга оид муаммолар:


1.XIX аср охири XX аср бошларида Европа ва Америка мамлакатларида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини қарор топтириш муаммолари.
1-савол бўйича дарснинг мақсади: Халқаро муносабатлар. Франция-Пруссия урушининг сабаблари ва Европа сиёсий харитасидаги ўзгаришларнинг халқаро муносабатларга таъсири ҳақида талабада тушунча ҳосил қилиш.

Идентив ўқув мақсади:


1.1. Халқаро муносабатлар. Франция-Пруссия урушининг сабаблари ва Европа сиёсий харитасидаги ўзгаришларнинг халқаро муносабатларга таъсири ҳақида талаба тушунча ҳосил қилади.
1.2.Европа давлатларининг мустамлакачилик сиёсатига баҳо беради.
1.3. Халқаро мустамлакачилик давридаги халқаро зиддиятларнинг сабабини таҳлил қилади.

1-саволнинг баёни:


1869-1870 йилларда Францияда бонапартчилар режимининг кризиси жуда ҳам кучайиб кетди. Буни иккинчи империя душманларигина эмас, балки унинг тарафдорлари ҳам императорнинг ўзи ва унинг аъёнлари ҳам фаҳмлар эдилар. Бонапартчилар тўдаси, фақат ғолибона уруш қилиш йўли билангина ҳокимиятни қўлда сақлаб қолиш, омонат турган император тахтини мустаҳкамлаш, кўтарилиб келаётган инқилоб тўлқинини тўхтатиш мумкин, деган қарорга келдилар. Пруссияни тор-мор келтириш, шимолий-герман иттифоқини тугатиш, Германиянинг тарқоқлиги ва парокандалик даврига қайтариш ва Франциянинг майда герман давлатларининг тақдирини ҳал этувчи кучга айлантириш ва бу билан иккинчи империянинг илгариги обрў ва шуҳратини тиклаш Наполеон III ҳукматининг мўлжал ва мақсадлари эди.Бу мақсадлар франсуз халқига ёт эди. Уруш бонапартчилар тўдасининг фақат шахсий ғаразли манфаатларига мос тушарди холос. Пруссияда ҳам Францияга қарши урушга тайёргарлик ишлари урушдан анча илгари бошланган эди. Бисмарк томонидан ишлаб чиқилган дастурда яъни «Германияни юқоридан», «қилич ва қалқон» сиёсати билан Пруссия бошчилигида бирлаштириш дастурида Францияга қарши уруш муқаррар деб топилган эди. 1868 йилдаёқ Пруссия штаби Францияга қарши уруш операциялари режасини ишлаб чиқиб, ҳарбий тайёргарлик билан бир қаторда сиёсий ва дипломатик тайёргарликлар ҳам кўрилган эди. Пруссия жанубий герман давлатларини ўз томонинга оғдариб олишга, Австрия-Венгрия ва Чор Россиясини бетараф қилиб қўйишга муваффақ бўлган эди. Пруссия юнкерлари, ҳарбийлари буржуазиянинг сиёсатини қўллаб-қувватлаган, кўпчилик қисми мағлубиятга учраган Франция ерларини эгаллашга орзуманд эдилар.
Тарихий тараққиёт тақозоси билан Германия олдига қўйилган асосий, энг муҳим ва энг зарур вазифа Германияни миллий жиҳатдан бирлаштириш, ягона умумгерман давлатини тузишдан иборат эди. Иккинчи империя ягона герман давлати тузилишига йўл қўйишни истамас эди ва қурол кучи билан бунга қаршилик кўрсатарди. Шу сабабли Пруссия юнкерлари, ҳарбийлари ва буржуазияси реакцион ва агрессив мақсадларни кўзлаган бўлишига қарамай, Германиянинг Францияга қарши уруши, унинг бошланғич даврида, ўзининг мазмунинга кўра объектив жиҳатдан немислар учун миллий манфаатни кўзлаган адолатли уруш эди. Бу уруш Германиянинг миллий жиҳатдан бирлашиши учун, бу ишда унга қаршилик кўрсатаётган ташқи реакцион куч яъни бонапартчилар империясига қарши қаратилган уруш эди.
1870 йилда Пруссияда урушга ҳамма зарур тайёргарлик ишлари кўрилиб бўлган эди. Бисмаркнинг фикрича дипломатик вазият ҳам қулай эди. Лекин уруш чиқариш учун бирон баҳона топиш қолган эди, холос. Орадан кўп ўтмай, Испания тахтига номзод кўрсатиш масаласида худди шундай баҳона, ҳам топилиб қолди. 1870 йил 2 июлда Испания ҳукматининг бўш қолган тахтига немис шаҳзодаси, Пруссия қиролининг қариндоши Леопольд Гогенцоллерн-Зигмарингенни таклиф қилди. Франция ҳукмати, Пруссиянинг таъсири кучайиб кетишидан хавфсираб норозилик билдирди. Пруссия қироли Вильгельм I даволаниб турган Элес шаҳрига Франция элчиси Бенедетти бориб, қирол ҳузурига киришга муваффақ бўлди. Қирол Испан тахтига Леопольд номзодини қаттиқ туриб тавсия этмаслигини билдирарди. Дарҳақиқат 12 июлда Леопольд Гогенцоллерн – Зигмаринген Испания тахтидан воз кечганлигини расмий суратда эълон қилди.
Эртасига, 13 июль куни Бенедетти Париждан олган топшириққа амал қилиб, Вильгельмга Франция ҳукматининг янги талабини қўйди. Эртасига қирол Бенедетти билан учрашиб унга, музоқаралар Берлинда давом этиш мумкинлигини билдирди.
Интернационал аъзолари бўлган франсуз ишчилари 1870 йил 2 июль хитобномасидаги немис ишчиларини биргаликда ҳаракат қилишга ва Рейннинг иккала томонидаги истибдодга қарши курашга даъват қилдилар.Лекин на франсуз ва немис ишчилар аҳволни ўзгартириш ва урушга қаршилик кўрсатиш учун етарли кучга эга эмас эдилар.Ҳар икки мамлакатда урушга зўр бериб тайёргарлик кўришаётган эди. Ниҳоят 19 июлда Франция Пруссияга уруш эълон қилди. Наполеон III ҳукмати тўрт йил давомида Пруссияга қарши урушга тайёрланиб келаётган эди. Лекин бонапартчилар матбуотининг мақтанчоқлик билан бақиришларига қарамай, урушнинг тақдири биринчи кундаёқ маълум бўлиб қолди. Франция уруш эълон қилгандан бери икки хафтача ўтган бўлса ҳам, франсуз армияси ҳамон ҳеч нарсага эриша олмаган эди.
Аксинча, Пруссияда қуролли кучларни жой-жойига қўйиш ўз вақтида муваффақиятли борди. Немисларнинг қуролли кучлари уч армияга бўлиниб 31 июлга қадар бу армияларнинг ҳаммаси белгиланган жойга тўпланиб бўлган эди. Франсуз қуролли кучларининг мағлубиятга учраганлиги тўғрисидаги хабарлар Парижга, сўнгра эса мамлакатнинг бошқа қисмига етиб борган заҳоти халқ ғазаби қайнаб кетди.
Буржуа республикачиларнинг қўрқоқлиги ва ожизлиги Қонун чиқарувчи корпусда ҳукмронлик қилувчи депутатлар ҳукматни ўзгартиришга имкон берди.14 августда бланкчилар Бельгиядан яширинча келган Бланк раҳбарлигида Парижда қўзғолон кўтаришга ва Ла-Виллет бульваридаги казармаларини қўлга олишга уриниб кўрдилар. Лекин, бланкчиларнинг оммани сиёсий жиҳатдан тайёрламасдан объектив шарт-шароитларни ҳисобга олмасдан, эски классик фитначилик усуллари билан уюштирган ва ўтказган ҳаракати бу гал ҳам тамомила муваффақиятсизликка учради. Ўнглар Ла–Вилета боғидаги муваффақиятсизликни баҳона қилиб, бундай демократларни яна шафқатсизлик билан таъқиб остига олиш ва мамлакатда террорни кучайтириш учун фойдаландилар. Лекин бу ҳатти-ҳаракатлар жон талвасасига тушиб қолган бонапартчилар режимини ўз ҳалокатини орқага суриш учун қилаётган сўнги уринишлари эди.
24 ва 26 августдаги учунчи мағлубиятдан кейин франсуз армияси барча имтиёзларидан маҳрум бўлиб қолди.
Армиянинг маршал Базен раҳбарлик қилаётган қаноти ғафлатда қолиб, Мец ёнида мағлубиятга учради, лекин Базен Мак-Магон армияси билан қўшилиш учун сўнги имкониятдан фойдалана олмай бутун армиясини Мец қалъасига қамаб қўйишларига имкон берди, бу ерда Базен армиясини немисларнинг устун турган кучлари қуршаб олди. Базеннинг хатолари ва камчиликлари ўша вақтдаёқ хиёнаткорлик деб баҳоланган эди. Мак-Магон ихтиёрида 120 мингдан ортиқ қуролли киши бор эди. Лекин Мак - Магон қўшинлари олға томон тез ва далил бормади. У Париждаги истеҳкомларга таяниб иш кўриш учун Парижга бормоқчи эди. Мак-Магон душман кучларига дуч келиб, шимолий-шарққа бурилди ва бирон - бир мақсадни кўзламай, солдатларни ҳолдан тойдирадиган юришлар қилиб, оқибатда ўз армиясига франсуз қўмондонлигининг хамма хатоларидан усталик билан фойдаланган душман зарбаларига тутиб берди. 30 августда Мак-Магон армияси яна мағлубиятга учради ва Седан ёнида жуда ноқулай позияларида тўхтади.
Бу ерда франсуз армиясини немислар қуршаб олди. Немислар теварак атрофдаги тепаликларга жуда кучли артилерияни жойлаштириб олиб, Седан сойлигида қопқонга тушгандек, қамалиб қолган франсуз армиясини 1-сентябр эрта тонгдан тўпга тута бошлади. Франсуз солдатлари шароит жуда оғир бўлишига қарамай, қатъий жангга шайланиб турган эдилар. Лекин, кундузи соат 3 да Наполеон III Седан қалъасидаги марказий минора устида оқ байроқ кўтариш тўғрисида буйруқ берди.
2-сентябрда жами 3 минг кишини талафот берган франсуз армияси император Наполеон бошлиқ 82000 солдат, офицерлар билан ғолибларга таслим бўлди. Франция олиб борган урушлар тарихда мисли кўрилмаган бу шармандалик иккинчи империя ҳалокатининг қонуний хотимаси эди. Седан ҳалокати тўғрисидаги хабар Парижнинг ҳукмат ва парламент аъзоларига 2-сентябр кечқурун алла маҳалда етиб борди. Бонапартчилар ҳам, оппозиция вакиллари буржуа республикачилари ҳам бу хабарни оммадан яширишга ҳаракат қилдилар. Тьер сулҳ тузиш тўғрисида Пруссияликлар билан дарҳол музоқара бошлашни таклиф қилди.
Лекин юз берган мудҳиш воқеадан хабар топган.Париж меҳнаткашлари 3 сентябр кечқурундан бошлабоқ қўзғалон кўтардилар. Кўчаларда намойишлар бошланиб кетди. 4 сентябр эрталабдан бошлаб пойтахт меҳнаткашлари кўчаларга чиқдилар.
Намойишчилар қонун чиқарувчи корпуснинг мажлислар залига бостириб кирдилар ва бланкичилар бошчилигидаги ишчилар республика эълон қилишни қатъий талаб этдилар. Гамбетта ва Фавр бошлиқ буржуа республикачилар ишчиларнинг бу қатъий қароридан бош тортиш ниятида Қонун чиқарувчи корпус биноси лиқ тўлиб кетган парижликларни ратуша томон бошлаб кетдилар. Лекин бу кўп кишилик маросим ратушага етиб борганда, Грев майдонида худди денгиздай тўлқинланиб турган бошларни, коржама кийган, қўлини мушт қилиб кўтарган оламонни кўрди, ратуша гумбази устида эса қизил байроқ хилпираб турарди. Ратуша биноларидан бланкичилар бўлажак революцион ҳукмат рўйҳатини тузаётган эдилар. Бу ҳукматга Бланки Флуранс, Делеклюз, Рашфор ва бошқалар кириши лозим эди. Буржуа республикачилари ташаббус бланкчилар қўлига ўтиб кетишдан қўрқиб, чаққонлик билан иш кўришга қарор қилдилар. Шу тариқа Париж меҳнаткашлари инқилобнинг дастлабки соатларидаёқ Францияни республика деб эълон қилишга мажбур қилди.
Баъзи ўзгаришлардан кейин ҳукмат қуйидаги составда тузилган эди: ҳукмат бошлиғи ва Париж ҳарбий губернатори орлеанчи генерал Трошю бош министр ўринбосари ва ташқи ишлар министри буржуа республикачиси адвокат Жюл Фавр, ички ишлар министри буржуа республикачиси Люи Гамбетта, ҳарбий министр орлеанчи генерал Морло ва бошқалар эди. Францияда империяни ағдариб ташлаган ва республика тузумини ўрнатган 1870 йил 4 сентябр инқилобини Парижнинг барча меҳнаткашлари қўллаб-қувватлаган ишчилар синфи амалга оширган эди. Шунга карамай, ҳокимиятни буржуазия ўз қўлига олди. Лекин буржуазия омманинг талаблари билан ҳисоблашишга ва республика эълон қилишга мажбур бўлган эди. 1870 йил сентябр инқилоби ўз характери жиҳатидан буржуа-демократик инқилоб эди.
4 сентябрда ҳокимиятни ўз қўлига олган буржуа Муваққат ҳукмати кенг халқ оммасининг ватанпарварлик ғайрат-шижоати билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб, шоша-пиша ўзини «миллий мудофаа ҳукмати» деб эълон қилди. Трошю манифестлар чиқариб, уларда, «Париж губернатори ҳеч қачон прусларга таслим бўлмайди» деди, Жюль Фавр эса ташқи ишлар министри сифатида, «Бир қарич еримизни ҳам, қалъаларимизнинг биронта тошини ҳам ҳеч қачон бировга бермаймиз» деб қасам ичди.
Халқ оммасигина эмас, балки уларга бошчилик қилган сиёсий раҳбарлар бланкичилар, прудонистлар ҳам бошда буржуа ҳукмати сиёсатининг бу ҳақиқий башарасини кўра билмадилар ва тушунмадилар.
1870-йилги буржуа «миллий мудофаа ҳукмати», 1793 йилдаги буржуа инқилобий ҳукмати сингари, республиканинг ташқи душманларига қарши мардонавор кураш олиб борди. 7-сентябрдаги «Ватан хавф остида»деган газета чиқара бошлаган Бланки газетанинг биринчи сонидаёқ ҳукматга сўзсиз қаттиқ ёрдам кўрсатишга ва душман олдида ҳукматга қарши ҳар қандай курашдан ва ҳатто унга нисбатан оппозиция ташкил қилишдан ҳам воз кечишга даъват қилди. Бу, албатта соддадиллик билан қилинган, хаёлларга асосланган қўпол хато ва жуда хавфли эди.
1871 йил 8 февралда жуда шошилинч суратда Миллат мажлисига сайлов ўтказилди. Сайловлар 22 январ қўзғолони бостирилганидан кейин бошланган қаттиқ реакция шароитида ўтди. Демократик кучлар таъқиб остига олинди. Ҳатто Гамбетта аслида Бисмаркнинг талабига мувофиқ ички ишлар министри вазифасидан кетиши лозим эди.
12-февралда миллат мажлисини Бордода очди ва иккинчи куни ўтакетган реакцион Тьерни ижроя ҳокимият бошлиғи қилиб сайлади. Тьер Парижнинг итоатсиз пролетариатидан ўч олиш учун мумкин қадар тезроқ қўлини бўшатиб олиш учун сулҳ шартномалари тўғрисида келишиб олиш мақсадида дарров Бисмарк ҳузурига югурди. Бисмарк эса энди Пруссия қироллигининг вакили эмас, балки 1871 йил 18 январда Версалда эълон қилинган Германия империясининг вакили эди
26 февралда дастлабки битим имзолашди. Германия Франциянинг саноати тараққий қилган ва стратегия жиҳатидан муҳим бўлган икки вилоятини-Эльзас билан Лотарингияни босиб олди. Франция 5 миллиард франк контрибуция тўлаши ва ана шу контрибутция тўланиб бўлгунча ўз территориясининг каттагина қисмида Германиянинг оккупациячи қўшинларини таъминлаб туриши ҳам лозим эди. Сулҳ шартномаси Миллат мажлиси томонидан ратификация қилингунча немислар ўз қўшинларини Парижда сақлаб туришга келишишиб олди.

Муҳокама учун саволлар:


1 ) Франция-Пруссия уруши бошланишининг сабаблари нимадан иборат ?
2) Франция давлатининг урушдан кўзлаган мақсадлари нималардан иборат?
3) 1870- йилдаги инқилоб ўз олдига қўйган мақсадигаэриша олдими?
4) Нима сабабдан у буржуа- демократик инқилоб деб аталди?
5) Инқилобдан кейин Франция -Пруссия урушининг характери қандай ўзгарди?
2-савол бўйича дарснинг мақсади: XIX аср охири XX аср бошларида Европа ва Америкада сўл кучлар фаолияти ҳукмрон доираларнинг уларга муносабати, ижтимоий ҳаракатларнинг ўз мақсадларини амалга ошириш йўлидаги фаолиятини тушунтириш.

Идентив ўқув мақсади:


2.1.XIX-аср охиридаги ички зиддиятлар ва уларни ҳал қилишда ҳукмрон доиралар амалга оширган сиёсатга баҳо беради.
2.2. Ривожланган давлатларнинг сўл кучларга қарши сиёсатини олиб боришдан мақсадлари ҳақида тушунча ҳосил қилади.
2.3.Ижтимоий ҳаракатларнинг демократик жамият қуриш йўлидаги фаолиятининг аҳамиятли эканлигни эътироф этади.

2-саволнинг баёни:


XIX -асрнинг 70-йилларида Буюк Британия дунёдаги энг қудратли ва йирик мустамлакачи давлат ҳисобланиб саноат, илм-фан ривожланиши жиҳатидан АҚШ ва Франциядан ҳам устун турарди. Бошқа индустриал давлатларда бўлгани каби бу ерда ҳам ёввойи капитализмнинг салбий оқибатлари туфайли 1879, 1882, 1890 йилларда қишлоқ ҳўжалиги ва саноатда иқтисодий инқирозлар бўлиб ўтди.
Табиийки, бундай инқирозлар Англиянинг саноат соҳасидаги ҳукмронлигига чек қўйди. Қиролича Виктория (1837-1901) ва примьер-минстр либераллар лидери Глдастонлар илгари сурган «ажойиб яккалик» тамойилига ҳам путур етди.
XIX -аср 90 йилларга келиб Буюк Британия кўмир қазиб чиқариш, пўлат эритиш,чўян ишлаб чиқариш, пахта етиштириш соҳаларида АҚШдан ортда қолди. Окендаги ва мустамлакалардаги бозорларда рақобада янги ташкил топган Германия асосий рақибга айланди.
Аграр соҳадаги инқирозлар туфайли қишлоқ хўжалиги махсулотлари икки баробар камайди. Саноат ва қишлоқ хўжалигидаги инқирозлар ишсизлар ўсишга олиб келди. Шунга қарамасдан саноат қишлоқ хўжалиги ва молиявий соҳаларда йирик монополиялар сони кўпайиб, уларнинг ички ва ташқи сиёсатга таъсири янада кучайди.
XIX -аср охирига келиб инглиз ишчилариннинг ўз ҳақ ҳуқуқлари учун курашиш тажрибаси анча ўсган эди. Ишчилар ҳаракатига тред-юнионлар, социал демократик федерация ва 1890 йилда ташкил топган мустақил ишчилар партияси бошчилик қилди. XX-аср бошида Англиянинг илгарги сиёсий,иқтисодий мавқеини йўқотиши, оммавий ишчилар ҳаракатлари ҳукматни янгича сиёсат олиб боришга мажубур этди. 1895-1902 йилларда ҳукматни бошқарган Сольсберининг консерваторлар ҳукумати ички бозорни ҳимоя қилиш учун протекционизмни жорий этди. Шунга қарамасдан халқнинг аҳволи яхшиланмади. Консерваторлар ва либераллар партиясини ноўрин сиёсатдан норози бўлган ишчилар 1905 йилда ўзларининг лейбористлар партиясини туздилар. Партия ишчилар митингларига бошчилик қилиб жиддий мухолифатга айланиши натижасида Кемпбеллнинг либераллар ҳукмати ён босишга мажбур бўлди. 1908 йил кончилар учун 8 соатлик иш куни, нафақалар тўғрисида қонун қабул қилинди.
Жаҳон уруши арафасида Англия ички хавфсизликни таъминлаш мақсадида ишчилар намойишлари ва ҳаракатларини таъқиқлаб, бутун эътиборни Учлар иттифоқига қарши уруш олиб боришга қаратди.
Италиянинг мустақил давлат сифатида қарор топиши замонавий бозор муносабатлари, енгил ва оғир саноат, қишлоқ ҳўжалиги, ички ва ташқи савдонинг ривжланишига имкон яратди. Мамлакатда эски агарар муносабатлар сақланиб қолганлиги туфайли, капитализм қарама-қаршиликлар гирдобида ривожланди. Италия агар мамлакатлигича қолаверди. Натижада ўртача саноат махсулоти қиймати 1861-1870 йилларда 1 миллиард лирани ташкил этса, қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари қиймати 3 милиард лирани ташкил этди. Эски тузумдан молиявий муаммолар ҳам мерос бўлиб қолган бўлиб, 1870 йилда Италиянинг ташқи қарзи 8300 млн. лирага етди. Ҳукматнинг қарзларидан қутулиш учун банклар компаниялар ва ташқи дунёдан қарз олишга мажбур бўлиши натижасида Италиянинг ички ва ташқи қарамлиги кучайди.
XIX-аср охири XX-аср бошларида Италия иқтисодий тарақииётида талайгина муаммолар мавжуд бўлиб, бу мамлакатнинг аграр тараққиёт босқичидан, индустриал тараққиёт босқичига ўтишни қийинлаштирди. Бу қишлоқ ҳўжалигининг ривожланишида қолоқ аграр муносабатларнинг сақланиб қолиши ички бозорнинг торлиги, ишчилар ва деҳқонларнинг аҳволини оғирлаштирди. Мустақилликнинг дастлабки давридаёқ кўзга ташланган асосий иқтисодий ижтимоий муаммо жануб муаммоси эди. Қолоқ жануб эркин савдо–сотиқ натижасидаги рақобатга дош беролмай, шимолга қарам бўлиб қолди. Жанубдаги аҳолининг яхши яшаши учун Францияга ва бошқа давлатларга чиқиб кетиш тараққиёт учун зарур имкониятларни заифлаштирди. Жанубдаги қолоқлик, қолоқ агарар муносабатлар, ноўрин солиқлар сиёсати, ноўрин меҳнат тақсимоти замирида ишчилар, деҳқонларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум этиш ва турмуш даражасини пасайишига олиб келди. Натижада мамлакатда иш ташлашлар, деҳқонлар ғалаёнлари одатий ҳолга айланди.1871йилда 64 та, 1873 йилда 103 та иш ташлаш бўлиб ўтди. 1907 йилда иш ташловчилар сони 575,630 кишига етди.
XIX-асрнинг охирги чорагида Италиядаги иш ташлашларга, Ишчилар партияси (1885), Социалистик партия (1895) ва касаба уюшмалари раҳбарлик қилдилар.
Франческо Криспи (1887-1896) ҳукмати иш ташлашларни полиция ёрдамида бостирди. Криспи ҳукмати том маънодаги молия саноат корчалонларининг ҳукмати бўлгани учун ташқи сиёсатда мустамлакачилик урушларига алоҳида эътибор берди.
Италияда қўшни давлатлардаги италиянлар яшайдиган ҳудудларни қўшиб олишни талаб қилган шовинистик мухолифатнинг тарғиботи туфайли Франция, Австрия-Венгрия билан муносабатларни кескинлаштирди. Асосий рақиб, Франциянинг Италия қизиқиш доирасида бўлган Тунисни босиб олиши (1881 йил) Италияни Францияга қарши Германия билан 1882 йилда «Учлар иттифоқи» ҳарбий сиёсий блокига бирлашишга олиб келди.
XIX-аср охирида ички сиёсатда фақатгина юқори доиралар манфаатини кўзлаб иш юритиш ва ҳалққа қарши сиёсат, оммавий иш ташлашлар ва Криспи ҳукматининг инқирози XX-аср бошида инқироздан чиқиш учун янгича сиёсат-либерал сиёсат олиб боришни кун тартибига қўйди. Натижада XX-аср бошида ўзига хос либерал ислоҳотлар эраси бошланди. Бу ислоҳотлар Жовани Жоллити номи билан боғлиқ бўлиб, 1903-1914 йилларда бош вазир ва турли вазирликлар раҳбари сифатида фаолият юритди.
Жоллити ислоҳотлари барча жабҳаларнинг ривожланишида хизмат қилди. Тўқимачилик ва бошқа енгил ва оғир саноат тармоқларининг ривожланишига давлат ҳомийлик қилди. Протекционизм сиёсати саноат учун фойдали бўлсада, Жанубга, қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари экспортига салбий таъсир кўрсатди, ички ва ташқи савдо эркинлаштирилди. Германия, Австрия-Венгрия , Швейцария, Бразилия билан савдо битимлари тузилиб, чет эл сармоясининг кириб келишига имконият яратилди. Малакали ишчилар иш ҳақи оширилди.
Жоллитининг ички сиёсатдаги либерал ислоҳотлари саноат, савдо-сотиқнинг ривожланишига, ижтимоий аҳволнинг қисман яхшиланишига туртки бўлди.
Ташқи сиёсатдаги ғалабалар Италияда ўнг шовинистлар фаоллашувини таъминлади. Уларга либерал ислоҳотлар туфайли иқтисодий-ижтимоий барқарорликни таъминлаган Жоллити иш бермай қўйди. Энди уларга мамлакатда темир интизом ўрнатувчи, ғолибона урушлар олиб борадиган раҳбарият зарур эди. Ўнг шовинистлар тазйиқи остида 1914 йил 14 мартда Жоллити истеъфога чиқди. Ҳокимият Саландра бошчилигидаги ўнг оқимга ўтди ва улар бутун эътиборни уруш олиб боришга қаратди.
Франция-Пруссия урушида Пруссиянинг ғалабаси немис давлатларининг асосий душмани бўлган Францияннинг заифлашишига ва Германиянинг бирлашишига имкон берди.
1871 йил 18 январда немис монархлари Вилгельм I ни Германия императори деб эълон қиладилар. Яъни давлат сулолавий бошқарувлардан иборат бўлган 22 монархия, 3 та эркин шаҳар (Любек, Бремен, Гамбург)дан ташкил топган бўлиб, булар сафига кейинчалик Эльзас ва Лотарингия ҳам қўшилди. Мамлакатда юнкерларнинг замонавий капиталистик фермер ҳўжаликлари, эски ва янги дворянлар имтиёзлари сақланиб қолди. 1871 йил 14 апрелда таъсис рейхстаги империя конститутциясини қабул қилди. Унга кўра ҳокимият император ва империя канцлери қўлида тўпланди. Канцлер фақатгина Кайзерга ҳисобот берарди. Ҳокимият тармоқларида Прусс юнкерлари, ҳарбийлар, молия саноат корчалонлари катта ўринни эгаллади.
Рейхстаг-қонун чиқарувчи, Бундесрат-ижроия ҳокимияти ваколатини олди. Рейхстагда турли партиялар фракциялари мавжуд эди. Консерваторлар партияси юнкерлар партияси ҳисобланса, миллий либерал партия сармоядорлар кайфиятини ифодаларди. Мазкур партиялар фақатгина синфий мезондан келиб чиқса, 1870 йил Виндхорат томонидан ташкил этилган марказ партияси этник диний мезондан келиб чиқиб католик динидаги аҳоли хақ ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлиб, асосий сиёсий мухолифат бўлиб қолди.
Бисмарк сиёсий мувозанатни, барқарорликни таъминлаш учун ҳеч қайси партияга бутунлай ён босмаган. Бисмарк бошчилигидаги прусс шовинистлари немис бўлмаган халқларни прусслаштириш сиёсати ўзга эътиқод ва маданият вакиллари томонидан кучли танқидга учрайди.
Прусслаштиришга қарши марказ партиясининг католик мухолифати қарши чиқди. Мухолифатни католик давлатлари фаол қўллаб қувватлади. Бисмарк мухолифатни синдириш учун 1872 йилда руҳонийларнинг мактаблар устидан назорат қилиш, ташвиқот олиб бориши ҳуқуқидан маҳрум этилди. Черковнинг даромад топиш ваколатлари ва манбалари ҳам давлат назоратига ўтди.
Бисмаркнинг аксикатолик сиёсати «культуркампф» деб номланди. Бироқ Бисмаркга репрессия аҳоли диний ҳис туйғуларини жунбушга келтириб, марказ таъсирини ўсиши туфайли, 1876 йил антиклерикал қонунчилкка чек қўйилди. Париж коммунасидан етарли сабоқ олган Бисмарк ишчилар ҳарактининг кенгайишига йўл қўймади.
Ишчиларнинг партиялари, социал демократик партия, социалистик ишчилар партияси ва атоқли арбоблар А.Бебел, В.Либкнехт ва Марксистлар таъқибга олинди.
1878 йил 2 июнда сўл кучларнинг Кайзерга нисбатан авантюраси туфайли 19 октябрда рейхстаг «Жамиятга қарши социал демократик хатарларга қарши фавқулотда қонун»ни қабул қилди.
Ички сиёсат шовинизм, тожовузкорликка асосланган Бисмарк ҳукумати ташқи сиёсати иқтисодий, молиявий манфаатларини қондириш учун тажовузкор урушларни олиб борди.
Фуқаролар уруши туфайли қулчиликнинг бекор қилиниши, табиий, ижтимоий имкониятлари юқори АҚШнинг иқтисодий тараққиётида янги босқич бошланишига сабаб бўлди. Аҳоли сони шиддат билан ўсиб 1880 йил 90,2 млн.дан 1900 йил 76 млн.га етди. Урушдан сўнг жанубда жиддий ўзгаришлар юзага келди. Президент Грант ҳукмати (1868-1876) 1870 йил Коституцияга ўзгартириш киритиб қора танли аҳолига сайлов ҳуқуқини жорий этди. Натижада Жануб сиёсий иқтисодий ҳаётида негрларнинг фаоллиги ошди.
Бироқ ўнг доиралар ва қора танлиларга қарши ку-клус-клан террорчилик гуруҳларининг жинояткорона фаолияти негрларга берилган ҳуқуқларининг қоғозда қолиб кетишга сабаб бўлди. Конгресс 1872 йил исёнчи плантаторларга амнистиянинг эълон қилиниши натижасида негрларга қарши ҳуружлар янада кучайди.
Саноат ишлаб чиқариш, қишлоқ ҳўжалигидаги катта сакрашга Европадан кириб келаётган иммигрантлар (14 миллион) ва Европа капиталлари (3 млрд) самарали таъсир қилди. АҚШда бизнес руҳининг ҳукмронлиги ва либерал ислоҳотлар ҳам иқтисодий юксалишни белгиловчи омиллардан эди. Енгил ва оғир саноатнинг кўпгина соҳаларини бирлаштирган Рокфэллернинг «Стандарт ойл» трести, Карнегининг пўлат трести, «Женерал электр компани», йирик банклар Морган, Кун Леб, Меллон, Рокфеллерлар ички ва ташқи сиёсатни белгиловчи молия олигархларига айланиб, уларнинг манфаатларини республикачилар ва демократлар партияси ҳимоя қиларди. Вандербильт, Хантингтон каби илғор транспорт буржуазияси ўзларининг монополиясини темир йўл соҳасида ўрнатди. 1900 йил 140 минг миль узунликдаги темир йўл қурилди.
Ижтимоий зиддиятларни юмшатиш, ташқи савдони ривожлантириш, лоббизм ва коррупциянинг олдини олиш учун конгресс 1883 йилда «Фуқаролик ҳизмати тўғрисида», 1887 йил халқаро савдо тўғрисида қонун ва 1890 йилда «Антирест қонуни»ни қабул қилди. Лекин бу қонунлар демократик тамойиллар сустлиги шароитида кутилган натижаларни бермасди. Ёввойи капитализм, иқтисодий инқирозлар шароитида ҳақ-ҳуқуқлар учун ишчиларнинг курашлари фаоллашди.
XIX-аср охирларида АҚШда ишчилар, фермерлар манфаатларини ҳимоя қилувчи қуйдаги ташкилотлар мавжуд эди:
1. 1867 йилда ташкил топган фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Гренжерлар ташкилоти.
2. 1876 йилда тузилган Социалистик партия.
3. 1878 йилда ташкил топган Паудерли раҳбарлигидаги «Меҳнат рицарлари ордени»
4. 1881 йил тузилган Гомперс раҳбарлигидаги Америка меҳнат федерацияси.
1886 йил 1 майдаги умумий иш ташлашларга 350 мингдан ортиқ ишчи тортилди. 11 ноябрга келиб ишчилар ҳаракати тўлиқ бостирилди. Биринчи жаҳон уруши арафасида ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга Билл Хейвуд, Южин Дебс, Фостерлар раҳбарлик қилди. Уруш арафасида ички барқарорликни таъминлаш мақсадида президент В.Вилсон ишчиларга бир мунча ҳуқуқлар ва енгилликларни яратиб берди.
Австрия –Венгрия дуалистик монархияси империядаги миллий озодлик ҳаракатларини бостириш ва империяни сақлаб қолиш мақсадида икки қардош халқ австриялик ва венгрияликларнинг сиёсий иттифоқи эди. Давлатни қирол билан икки палатали парламент (рейхстаг ва сейм) идора қиларди. 1867 йилда қабул қилинган конституция мамлакатни австриялик ва венгриялик доиралар биргаликда бошқаришни тасдиқлади. Конститутция қиролга катта ваколатлар берди. Иқтисодий ҳаётда ҳам феодал анъаналар сақланиб қолган, саноати заиф, Австрия-Венгрияда чет эл капиталининг таъсири сақланиб қолди. Бу даврда Австрия–Венгрия ҳукмрон доираларининг ўзига бўйсунувчи халқларга нисбатан юритилган иқтисодий, сиёсий, маданий–маънавий жабҳалардаги зулмкор сиёсатлари империяда миллий озодлик ҳаракатларининг янги босқичини бошлаб берди. Габсбургларнинг энг бой мулки бўлган Чехия мустақиллиги учун курашларнинг энг фаол маркази бўлиб қолди. Мустақиллик учун курашга Чех миллий партияси бошчилик қилди. Партия икки оқимга: Ригер, Палацкий раҳбарлигида кекса чех партиясига, ака-ука Грегар ва Сладковский раҳбарлигидаги ўнг кайфиятидаги ёш чехлар партиясига ажралди. Чехлар сиёсий ҳуқуқлар берилишини ва чех тили давлат тили деб эълон қилинишини талаб қилди. Чехиянинг чехлар миллий ҳудудида чех тилини, немислар яшайдиган ҳудудларда немис тилини жорий этиш сиёсатини кекса чех партияси ёқласа, ёш чехлар буни рад этдилар. Чехиядаги воқеалар барча ҳудудларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Империяни немислаштириш сиёсатига қарши бўлган ва мустақиллик талаб қилаётган миллий озодлик ҳаракатлари қамраб олди. Миллий озодлик ҳаракатлари ишчилар ҳаракатининг ўсишига олиб келди. 1884 йилда Таафе ҳукмати ишчилар ҳаракатини синдириш учун «Фавқулотда қонун»ни жорий этди. Империяда анъанавий тарзда давом этган ишчилар ҳаракатига 1889 йилда ташкил топган Виктор Адлер раҳбарлигидаги Австрия социал демократик партияси ва 1890 йилда ташкил топган Поль Энгельман раҳбарлигидаги Венгрия социал демократик партияси бошчилик қилди.
Ички сиёсати шовинизмга асосланган Габсбурглар ташқи сиёсатда Германия билан яқинлашиш, Жанубий- Шарқий Европада ўз гегемонлигини ўрнатиш, бу борадаги рақибларни заифлаштириш йўлидан боришди. Франция ва Туркияга қарши 1873 йилда Австрия-Венгрия, Германия, Россия «Уч император иттифоқи»ни тузди. Бироқ 1878 йилги рус-турк урушидан сўнг Берлин конгрессига кўра Россиянинг қизиқишидаги Босния Герцоговинанинг қўшиб олиниши Россия билан муносабатларнинг ёмонлашиб, Уч император иттифоқининг тарқалишига олиб келди. Қолаверса Берлин конгрессида Болгариянинг чегаралари кенгайишига йўл қўйилмади. Болқон ярим ороли учун Англия, Франция, Россия, Туркия билан сиёсий-иқтисодий рақобат ва зиддиятлар Габсбургларни уларнинг душманлари билан яқинлашишга мажбур этди. Натижада 1882 йил Германия ва Италия билан ҳарбий сиёсий блок «Учлар иттифоқи» тузилди.
Саноат, қишлоқ ҳўжалиги, молиявий ҳаётда чет эл монополиялари ва банкларининг назорати ўрнатилиши натижасида аҳоли турмуш даражаси янада пасайиб кетди. Шу даврда сиёсий иқтисодий ҳаётни бошқаришда тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш борасида Австрия-Венгрия ўртасида зиддият юзага келди. Чунки империяни бошқаришда австриялик ҳукмрон кучлар тенг ҳуқуқий асосда бошқарув тамойилларини бузиб, ҳокимиятнинг катта қисмини ўз назоратига олиб Венгриянинг ҳуқуқларини поймол этдилар. Венгрия Сеймининг мустақиллик партияси рейхстагдан алоҳида божхона ва армия тузишга рухсат беришни талаб қилди. Фақатгина кучли полиция режими мухолифатнинг ривожланишига йўл қўймади. Миллий курашлар, Галициядаги поляклар ва украинлар ўртасидаги зиддиятлар, Тирольдаги италянлар қўзғолони ва Чехиядаги чиқишлар билан янада кескинлашди. 1905 йил 4 ноябрда Гауч ҳкумати миллий исёнлар тазйиқи остида умумий сайлов ҳуқуқини жорий этишга мажбур бўлди. Бироқ славянларга немис аҳолисига қараганда кам ўрин ажратилди. Асосий мақсади Болқонни босиб олиш бўлган тахт вориси Франц Фердинанд ва унинг ҳарбий партияси 1908 йил 5 ноябрда Босния ва Герцоговинани босиб олди. Биринчи жаҳон урушига тайёргарлик кўраётган Габсбурглар темир интизом ўрнатиш учун миллий курашларни бостириш йўлига ўтди. 1912 йилда Хорватиядаги исёнларни синдириш учун унинг сейми тарқатиб юборилди. Карпаторти Украинаси, Галициядаги поляклар қўзғолонлари шафқатсиз бостирилди. Шовинизм, жаҳон уруши ишчилар ҳаракатида оғмачи ревизионистларни вужудга келтирди. Уларнинг лидерлари Бауе, Адлер, Ренерлар маданий миллий автономия ғоясини тарғиб этди. Бунинг акси бўлган сўл социал-демократик партияларнинг чиқишлари шафқатсиз жазоланди. Жаҳон уруши арафасида империянинг парчаланиб кетишига йўл қўймаслик учун Франц Фердинанд ва унинг доираси Венгрия ва Славян ерларини тенг ҳуқуқли асосда Австрия қўл остидаги федерацияга бирлаштиришни илгари сурган «Триализм» лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу лойҳани амалга ошириб бўлмасада, миллий низоларни курашларни чалғитиб жаҳон урушига кириб бориш учун ўзига хос сиёсий найранг бўлиб хизмат қилди.

Муҳокама учун саволлар:


1.Нима учун ижтимоий тенгликни илгари сурган ҳаракатлар фаоллашиб қолдилар?
2.Оппортунист ва ревизионист тушунчасига шарҳ ва мисоллар келтиринг?
3.«Триализм» лойиҳаси қандай моҳиятга эга?
4. “Жоллити эраси” ниму учун барҳам топди?
5. Биринчи жаҳон уруши арафасида Европа ва АҚШнинг ишчилар ҳаракатига муносабати қандай эди?
Назорат топшириқлари:
1. Инглиз ишчилар манфаатини ҳимоя қилувчи партия қандай номланган?
А) Социал демократик.
Б) Либерал С) Консерватор
Д) Лейборист Е) Христиан демократик.
2.Париж коммунасига қачон асос солинди?
А) 1874йил 24 апрель
Б) 1871 йил 18 март
С)1876 йил 24 май
Д) 1872 йил 24 июн.
3.Жолитти эраси деганда қандай тарихий жараён тушунилади?
А).Либерал ислоҳотлар.
Б).Ўнг сиёсат кучайган давр.
С).Ренессанс даври.
Д).Мустамлакачилик даври.
Е).Фашизм даври.
4.Бисмаркнинг культуркампф сиёсати қандай сиёсат?
А) Ишчиларга қарши. Б) Маданият учун кураш.
С) Африкани осиб олиш. Д) Яшин тезлигида уруш
Е) тўғри жавоб йўқ.
5.АҚШда 1890 йилда қандай қонун қабул қилинди?
А) “Даваткорлик тўғрисида”
Б) “Фуқаролик тўғрисида” қонун
С) “Антитрест қонуни”
Д) “Конвент тўғрисида”
Е) Тўғри жавоб йўқ

Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:


1. Ўша даврда сўл ғояларнинг либерал қадриятлар билан муросасизлиги сабабларини аниқлаш.
2. Капиталистик тараққиёт ва янгича халқаро тартибдаги зиддиятлар.
Мавзу бўйича асосий якунлар:
1.Европада 1847-1848 йиллардаги инқилобий воқеалардан сўнг ҳукмрон доиралар мавжуд тартибни бирмунча ислоҳ қилишга мажбур бўлдилар. Либерал ислоҳотлар бирмунча ижтимоий йўналишларга юз бурди.
2.XIX аср оирида фан-техника тараққиёти натижасида капиталистик тараққиёт ўзининг янги босқичига қадам қўйиши билан халқаро мустамлакачилик тизими узил-кесил қарор топди.
3.Капитализм ривожлансада синфий зиддиятлар сақланиб қолди. Ишчилар партиялар фаоллаши натижасида Европада демократия учун кураш кучайди.
4. Германия ва Италиянинг ташкил топиши ва мустамлакачилик сиёсати натижасида халқаро майдонда эски ва янги империялар ўртасидаги кескинлик кучайиб, биринчи жаҳон урушига замин яратилди.

Мавзуга оид адабиётлар.


1. Новая история стран Европы и Америки. Второй период / Под ред. Е.Е.Юровской и И.М.Кривогуза. – М., 1998.


2. Новая история стран Европы и Америки. Первый период / Под ред. Е.Е.Юровской и И.М.Кривогуза. – М., 1998.
3. Бондарчук В.С., Кирсанова Н.В., Медяков А.С. и др. История стран Европы и Америки в Новое время. В 2 частях. Часть 1. - М., 2011.
4. Бондарчук В.С., Кирсанова Н.В., Медяков А.С. и др. История стран Европы и Америки Новое время. В 2 частях. Часть 2. 1700-1815 годы. - М., 2011.
5. Альперович М.С. Слёзкии Л.Ю. История Латинской Америки. М. Высшая школа.1981.
6. И.С.Галкин. Н.Е.Застенкер. Янги тарих З-том. Т:Ўқитувчи 1969.
7. Рубинштейн Е. Крушение австро-венгерской монархии. М.: Наука, 1963.
8. Сенченко И.А. Государство и право, история и культура Великобритании и США.- М., 2005
9. Сказкин С.Д. Конец Австро-русско-германского союза. М.: Наука, 1974.
10. Собуль А. Первая республика. 1792-1804. М.: Наука, 1974.
11. Согрин В.В. Политическая история США. XVII-XX вв .-М, 2004.
12. История дипломатии в 5-ти томах. М.: Наука, 1959-1960.


Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish