Ызбекистон республикаси олий ва ырта



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/113
Sana06.07.2022
Hajmi1,61 Mb.
#746511
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   113
Bog'liq
Бизнес режалаш. Махмудов

 
 
 
 
10.1-расм. Ташкилий қарорлар ва бошқарув 
Бироқ бу ерда кўп нарса корхона ҳажми, мулкчилик шакли, иш фаолияти 
ва бошқа белгиларига ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, корхона ҳажми ўсиши 
билан унинг тузилмаси ҳам ўзгаради, у янада стандартлашган ва формаллашган 
бўлади. Корхона ҳажмининг кенгайиши ёки кичрайиши мос равишда бошқарув 
бўғинлари сонига таъсир кўрсатади, бошқарув фаолияти билан машғул бўлган 
ходимлар сонига ўзгартириш киритади, бошқарув харажатларининг ўсиши ёки 
камайишига олиб келади. 
Айрим корхоналар ўз тузилмасини махсус ташкилий ахборотномалар 
чиқариш йўли билан формаллаштиради. Бу ахборотномаларда одатда 
корхонанинг тарихи ва унинг ташкилий тузилмаси, ишлаб чиқариш мақсади ва 
турлари, раҳбарият фаолиятининг ёритилиши, кадрлар сиёсати, бандлик 
шароитлари, энг кам ва энг юқори иш ҳақи каби маълумотлар ўрин олади. 
Бундай ахборотлар шунингдек, кўп ҳолларда корхона фаолиятини реклама 
қилиш ва бозордаги имиджини оширишга хизмат қилади. 
Бизнес-режа ва унинг бўлимлари ҳаётийлигини таъминлаш мақсадида 
бошқарув тизими – менежментни маркетинг билан боғлаши муҳим. Улар у ёки 
бу даражада ташкилий режа билан боғлиқ бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш 
муваффақияти ва кутилаётган фойда даражасига эришишига хизмат қилади. 
Айнан шундай боғлиқлик бошқарувни ташкил қилишни нафақат ўз 
истеъмолчиси ва бозорига, балки барча бозорлар ва истеъмолчиларга ҳамда 
қабул қилинган ва амалга оширилаётган тадбирларнинг мақсадга 
Ташкилий 
қарорлар 
Ишлаб чиқаришнинг бори-
шини ташкил қилиш 
Бошқарув тизимини 
ташкил қилиш 
Ваколатлар тузилмаси 
Коммуникациялар тузилмаси 
Маҳаллий жойлар 
тузилмаси 
Бошқарув тузилмаси 
децентрализация 
марказлашув 
Чизиқли-штатли тизим 
Функционал тизим 
Матрицали тизим 
Чизиқли тизим 


106 
мувофиқлигига йўналтирилган мукаммал тизим шаклида ифодалашга имкон 
беради. Масалан, корхонада бошқарувни ташкил этишнинг ҳамда бизнес 
самарадорлиги нуқтаи назаридан кимлар ва нима сабабдан корхона 
маҳсулотини сотиб олмаётганлиги бефарқ қолдирмаслиги керак. Корхона 
харидорлари (ёки корхона харидори бўлмаганлар) бошқалардан нима сотиб 
олади? Улар учун ушбу харидлар қандай қийматга эга? Бизнесни жонлантириш 
ва истеъмолчилик талабининг ўсиши учун қандай ташкилий ва бошқарув 
қарорларини қабул қилиш зарур? Корхонада бошқарувни ташкил қилиш ягона 
мақсад эмаслиги сабабли шу ва шу каби бошқа саволларнинг жавоби ҳар бир 
ишлаб чиқариш корхонаси раҳбариятининг бошқарув ҳатти-ҳаракатлари 
асосида ётиши лозим. 
Янги ташкил этилаётган корхона учун юқорида айтиб ўтилган 
вазифалардан ташқари бизнес миқёсига мос келувчи ташкилий тузилмани 
шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Уни тавсифлаб беришда одатда 
қуйидаги масалалар ёритилади: 
a.
асосий бошқарув лавозимлари ва бошқарув ходимларининг умумий 
сони; 
b.
бошқарув тизимининг иерархия босқичлари сони; 
c.
у ёки бу лавозимларга мутахассислар резюмесини тўплаш ва бошқарув 
командасини шакллантириш; 
d.
бошқарув командаси аъзолари ўртасида ролларни тақсимлаш ва ҳар 
бир команда аъзосининг функцияларини белгилаб олиш; 
e.
бошқарув командасининг ҳар бир аъзоси учун ойлик иш ҳақи 
миқдорини белгилаш; 
f.
бошқарув командаси аъзоларини ёллаш шартлари. 
Корхонанинг оптимал ташкилий тузилмасини шакллантириш бир 
вақтнинг ўзида амалга ошириладиган нарса эмас. Унинг ечими кўп ҳолларда 
нафақат кўп вақт, балки катта ташкилотчилик ишларини, қобилиятини ҳам 
талаб қилади. Айниқса бошқарув командасини тузиш оғир ва мураккаб иш 
ҳисобланади. Бунда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур: 
g.
команда аъзоларининг психологик жиҳатдан бир-бирига мос 
келишини таъминлаш; 
h.
команданинг ягона организм каби фаолият кўрсатишини таъминлаш; 
i.
ҳар бир команда аъзоси жамоа олдига қўйилган мақсадни тўлиқ 
тушуна олиши лозим; 
j.
команда аъзоси ўз малакасини мунтазам ошириб бориши керак; 
k.
қонуний асосда корхона нуфузини ошириш ва фойдасини ўстириш 
учун барча зарур ишларни амалга ошириш. 
Ташкилий 
тузилманинг 
асосий 
тавсифи 
(характеристикаси) 
қуйидагилардан келиб чиқади:


Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish