Ызбекистон республикаси олий ва ырта



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/113
Sana06.07.2022
Hajmi1,61 Mb.
#746511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
Бизнес режалаш. Махмудов

 
 
Масъул мухаррир:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети, «Иқтисодиёт ва 
статистика» факультети декани, иқтисодиёт фанлари 
номзоди, доцент А.Б. Хайитов
Тақризчилар:
Тошкент молия институти ўқув ишлари бўйича проректори, 
иқтисодиёт фанлари доктори, 
профессор 
Ё.А. 
Абдуллаев,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Агробизнес» 
кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Б.Т. Салимов.
Экспертлар:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Минтақа 
иқтисодиёти 
ва 
экология» 
кафедраси 
профессори, 
иқтисодиёт фанлари доктори Т.Ж.Жумаев,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Агробизнес» 
кафедраси доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди А. 
Хакимов. 
 
 
 
 
 
 



 
КИРИШ 
Фанни ўрганишнинг долзарблиги.
Бозор иқтисодиёти шароитларида 
ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир корхона кўп сонли ва 
турли муаммоларга дуч келиб, улардан бири хўжалик юритиш тизимида ўзига 
муносиб ўрин эгаллаш ҳисобланади. 
Бу вазифани корхона (фирма) ўз олдига аниқ ва равшан ишлаб чиқариш 
ғоясини: нимани, қачон ва қанча ишлаб чиқаришни белгилаб қўйган ҳолдагина 
муваффақиятли ҳал қилиш мумкин. Ушбу саволларга берилган ижобий жавоб 
корхонанинг қайси тармоққа мансублиги, мулкчилик шакли, куч-қуввати ва 
бошқа белгиларидан қатъи назар, унинг яратилиши ва келгусида 
муваффақиятли фаолият кўрсатишига асос бўла олади. 
Ғояни реал воқеликка айлантириш учун у корхона маҳсулотлари ёки 
хизматларига буюртмалар олиш тизими билан кучайтирилиши лозим. 
Белгиланган ишлаб чиқариш фаолияти барча турдаги - моддий, меҳнат, 
молиявий ресурслар, шунингдек, ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланиши 
зарур. Бунда маҳсулотни ишлаб чиқаришгина эмас, балки унинг сотилишини 
таъминлаш, яъни сотув каналларини излаб топиш ҳам муҳим аҳамият касб 
этади, корхонанинг маркетинг стратегияси ҳиссаси катта бўлади. 
Бизнес-режа юқорида айтиб ўтилган ва шу каби бошқа вазифаларни ҳал 
қилишга хизмат қилади. У бир томондан корхона имкониятларини аниқ ва 
тўғри баҳолашга имкон берса, бошқа томондан муваффақиятга ва 
режалаштирилган ишнинг даромадлилигига умид қилишга имкон беради. 
Амалиётнинг 
кўрсатишича, 
пухта 
ишлаб 
чиқилган 
бизнес-режа 
рақобатбардошлик шароитларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва моливий 
жиҳатдан барқарорлигини таъминлаб, бозордан ўзига муносиб ўрин эгаллашига 
имкон яратади. 
Бизнес-режа 
инвестицияларни 
асослаб 
берувчи 
умумлаштирувчи 
ҳужжатлардан дастлабкиси бўлиб, маҳсулотларнинг режалаштирилаётган 
номенклатураси ва ишлаб чиқариш ҳажми, сотув бозори ва хом-ашё базаси 
тавсифномаси, ишлаб чиқаришнинг ер, энергетика ва меҳнат ресурсларига 
эҳтиёжлари каби кўриб чиқилаётган лойиҳанинг тижорат, бюджет ва иқтисодий 
самарадорлигига доир тушунча берувчи бир қатор кўрсаткичлар ҳақидаги 
йириклаштирилган маълумотлардан иборат бўлади. Кўрсаткичлар ҳисоб-
китоби 
мамлакатимиз 
ва 
хорижий 
инвестициялаш 
талабларига 
мослаштирилади. 
 
Бизнес-режа интелектуал мулк объекти бўлиб, тижорат сири ҳисобланади 
ва мос равишда ҳимоя қилинади. 
Мазкур қўлланма Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан 
тасдиқланган «Бизнес - режалаштириш» ўқув фани дастури ва ўқув режасига 
мос равишда тайёрланган. У асосан иқтисодий йўналишда таълим олувчи 
талабалар, шунингдек, бизнесни режалаштириш билан қизиқувчи барча 
шахслар учун мўлжалланган. Мазкур ўқув қўлланмани тайёрлашда кўплаб 
хорижий ўқув адабиётларини таҳлил қилиб чиқилди, миллий ва хорижий 



амалиёт 
материалларидан, 
шуниндек 
Тошкент 
давлат 
иқтисодиёт 
университетида тайёрланган «Бизнес - режалаштириш» фани бўйича 
маърузалар матнидан ва матбуотда нашр қилинган бошқа материаллардан 
фойдаланилган. 
Қўлланмада келтирилган материаллар муаллифларнинг мазкур фан 
муаммолари бўйича нуқтаи-назарини акс эттириб, ушбу йўналишда ягона ва 
узил-кесил хулоса чиқаришга даъвогарлик қилмайди. Бундан ташқари, ўқув 
қўлланма таълим жараёнида, айниқса, фанни чуқурлашган тарзда ўрганишда 
бошқа маълумотлар билан тўлдирилиши ва бойитилиши мумкин. 
Давр таълим соҳасида янги педагогик технологиялардан, ўқитишнинг 
фаол ва интерфаол усулларидан кенг фойдаланишни зарурат қилиб қўймоқда. 
Таълимнинг асосий мақсадларидан бири ҳам талабаларнинг ҳақиқатда чуқур 
назарий ва амалий билимларни эгаллашларини таъминлашдир. Бу эса давлат 
таълим стандартларида белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли 
бажарилишига замин яратади. Иқтисодий фанларни ўқитишда ҳам янги 
педагогик технологияларни қўллаш анъанага айланиб бормоқда, ушбу фан 
доирасида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича кўрсатма ҳам 
келтириб ўтилган (1-илова). Ўқитишнинг бундай интерфаол усуллари нафақат 
ўқитувчидан, балки талабалардан ҳам бундай усулларни тушунишни ва бу 
соҳадаги адабиётларни ўрганишни талаб қилади. 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish