133
биттаси қўлланиши мумкин. Солиштирма баҳолашни ўтказишга келадиган
бўлсак, бу ҳолатда иккала кўрсаткични ҳам қараб чиқиш лозим, чунки улар
инвесторга инвестиция лойиҳаси самарадорлигини ҳар томонлама баҳолашга
имкон беради.
Даромадлилик индекси қуйидаги кўрсаткичлар билан бир хил маънога
эга: «рентабеллик индекси», «фойдалилик индекси».
«Ички даромадлилик нормаси» кўрсаткичини тавсифлашда шунга
эътибор қаратиш керакки, у солиштирма баҳолаш учун энг тўғри келувчи
кўрсаткич ҳисобланади. Бунда солиштирма баҳолаш нафақат инвестиция
лойиҳалари доирасида, балки ундан кенг миқёсда ҳам қўлланиши мумкин
(масалан, инвестиция лойиҳаси бўйича ички даромадлилик нормасини
компаниянинг жорий хўжалик фаолияти жараёнида фойдаланилувчи
активларнинг фойдалилик даражаси билан, инвестициялар фойдалилигининг
ўртача нормаси билан, муқобил инвестициялаш бўйича фойдалилик нормаси
билан солиштириш).
Бундан ташқари, ҳар бир компания ўзининг инвестиция таваккалчилиги
даражасини ҳисобга олган ҳолда ўзи учун инвестиция лойиҳаларини баҳолашда
ички даромадлилик нормасининг мезон кўрсаткичини белгилаши мумкин. Ички
даромадлилик нормаси пастроқ бўлган лойиҳалар автоматик равишда реал
инвестициялар самарадорлигига мос келмаслиги сабабли рад қилинади. Бундай
кўрсаткич инвестиция лойиҳаларини баҳолаш амалиётида «ички даромадлилик
нормасининг йўл қўйиш мумкин бўлган ставкаси» номини олган.
«Ички даромадлилик нормаси» кўрсаткичи шунингдек, бошқа номларга
ҳам эга, масалан, «инвестициялар рентабеллик нормаси».
Юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичларнинг барчаси ўртасида ўзаро
алоқа мавжуд. Шу сабабли реал инвестициялар самарадорлигини баҳолашда бу
кўрсаткичларни комплексли равишда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
«Ўзини қоплаш даври» кўрсаткичини тавсифлашда шунга эътибор
қаратиш
керакки,
бу
кўрсаткич
инвестициялар
самарадорлигини
башоратлашдан
ташқари,
инвестициялар
ликвидлиги
билан
боғлиқ
таваккалчилик даражасини аниқлашда ҳам қўлланиши мумкин (яхши
биламизки, лойиҳани амалга ошириш даври қанчалик узоқ бўлса, инвестиция
таваккалчиликлари ҳам шунчалик юқори бўлади). Бу кўрсаткичнинг камчилиги
шундаки, у инвестициялар ўзини қоплаган даврдан кейин шаклланган пул
оқимларини ҳисобга олмайди. Масалан, эксплуатация муддати узоқ бўлган
инвестиция лойиҳалари бўйича олинган соф келтирилган даромад миқдори
эксплуатация муддати қисқа бўлган инвестиция лойиҳалари бўйича олинган
соф келтирилган даромад миқдоридан анча кўп бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: