меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи инспектор (катта жамоатчи инспектор)ларнинг ўз вазифаларини бажаришларига методик ёрдам кўрсатиши;
меҳнаткашларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиши ва тегишли чоралар кўриши;
юқори ташкилот ва статистика бошқармасига белгиланган шакллар ва муддатларда меҳнат муҳофазаси бўйича ҳисоботлар тақдим қилиши;
қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган бинолар ва иншоотларнинг лойиҳаларида меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ва меъёрларига амал қилинишини;
ишчиларни меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрларига ўқитиш ва билимларини текширишни ташкил қилишни;
бўлинмаларда уч босқичли назоратни тўғри олиб боришни;
иш жойларида ўз вақтида ва сифатли йўриқномалар берилишини;
талабалар, коллежлар ўқувчилари ва мактаб ўқувчиларнинг меҳнат таълимида меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя қилишларини таъминлашни;
ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишда Қоидалар талабларига амал қилинишини;
янги технологик жараёнларни табиқ қилинганда, шунингдек, янги ишлаб чиқариш жиҳозлари ўрнатилганда меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларга амал қилинишини;
буғ ва сув иситиш қозонлари, сиқилган ва суюлтирилган газ учун баллонлар, назорат аппаратуралари, юк кўтариш кранлари ва бошқа жиҳозлардан тўғри фойдаланиш, уларни белгиланган муддатларда текшириш ва синовдан ўтказишни;
шовқин, вибрация, чангланиш, газланиш, ёритиш, ҳарорат, намлик ва ишлаб чиқариш муҳитининг бошқа омиллари даражасини ўлчаш жадвалига амал қилинишини;
бўлинмаларда хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича тадбирлар амалга оширилишини;
бўлинмаларда меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларга амал қилиниши, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалар и федерацияси, давлат назорат органлари ва меҳнат муҳофазаси масалаларини назорат қилувчи шахсларнинг буйруқлари, қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари бажарилишини;
тўсувчи конструкциялар, сақловчи мосламалар ва ҳимоя қурилмалар, шунингдек монтаж жиҳозлари ва бошқаларнинг ҳолатини;
аспирацион ва шамоллатиш тизимлари мавжудлиги ва самарадорлигини;
махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ҳимоя воситаларини сақлаш, ўз вақтида таъмирлаш, бериш, кимёвий тозалаш, ювиш, қуритиш, чангдан тозалаш, зарарсизлантириш, уларга режавий-профилактик ишлов беришни ташкил қилишни;
бўлинмаларни санитария-техник қурилмалар ва санитария-маиший бинолар билан тўла таъминланиши ва уларнинг ҳолатини;
бўлинмаларда меҳнат муҳофазасига ажратилган маблағлардан тўғри фойдаланишни
н а з о р а т қ и л а д и.
юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши;
Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар бузилишини бартараф қилиш бўйича чоралар кўради. Алоҳида ҳолларда, агар ишлаб чиқариш жараёни ишловчиларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солса, машиналар, механизмлар ва жиҳозлардан фойдаланишни, шунингдек бошқа ишларни (зарурат бўлса, пломба қўйиб) тўхтатиб, бу ҳақда раҳбариятга хабар бериши ва меҳнат муҳофазаси бўйича журналга қайд қилиши (уч босқичли назорат босқичи) лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |