1.3. КРОСС ЮГУРИШНИНГ ЖОЙИНИ ВА МАСОФАСИНИ ТАНЛАШ
Масофа бошлиги ва бош ҳакам масофани танлаганда биринчи уринда автоинспекция ходимлари билан келишиб олиш ва кейинчалик улар билан ҳамкорликда мусобақа ўтказишлари керак.
Бу масалаларни хал этганда йулларда транспортни юриш зичлиги ва уларни вактинчалик (қатнашчилар югуриб утгунга қадар) тухтатиб турилиш имконияти хисобга олинади. Бундан ташқари югуриш масофаси темир йулларни кесиб утмаслиги керак.
Оммавий енгил атлетика кроссини ўтказиш мулжалланган жойни шахарга (турар жойга) якинрок танланиши лозим; бу йулча урмонзор (дарахатлар, буталар) дан, баланд-пастликлардан ва табиий тусиклардан иборат бўлиши зарур.
Албатта, кросс маркази истирохат боги ёки унинг олдида жойлашган стадион танланса, жуда яхши бўлади. Кросс йулчасини старт ва марра учун кенгрок майдончаси бўлган жойда танлаган яхши.
Қатнашчилар, ҳакамлар хизмати учун хоналар, буфет, ечиниш хоналари, душ хоналар ва хоказолар старт ва маррага якинрок жойланиши керак.
Кросс масофалари ёпик доира шаклида боши берк булмаган сиртмоксимон шаклда бўлиши мумкин. 3 км масофадан ортик бўлган масофалар 2 ёки 3 доирадан бўлиши мумкин. Республикамиз шароитда сув каналлари буйлаб кросс ва узоқ масофаларига югуриш мусобақаларини ўтказиш ижобий тажарибаси мавжуд. Югуриш масофаси чузилган сиртмок шаклда бўлиб, масофа ўртасида бурилиш белгиланади.
Барча масофаларнинг марраси бир жойда бўлиши масалахат берилади, чунки маррага етган югурувчиларни қабул қилиш ва қатнашувчиларнинг натижасини аниқлаш учун бир жойда турадиган жихозлар зарур бўлади.
БИРИНЧИ ҲИЛИ. Старт ва марра бир майдонда (стадионнинг марказий қисмида) жойлашган бўлади. Бунда старт берувчи марра ҳакамлари бир-бирларини кўриб туради, бу эса ҳакамлар хайъатининг ишини олиб бориши учун жуда қулайдир.
Ундан ташқари томашабинлар учун ҳам қулайлик яратилади, улар старт берилиши ва спортчиларнинг маррага етишини минбардан туриб кузатадилар.
Югуриш масофасининг бундай жойлаштиришда ноқулайлик ҳам бор, бу ҳолда стадионда жуда куп сонли спортчилар тупланади. Натижада футбол майдонининг яшил куклами паймол килиниши мумкин.
ИККИНЧИ ҲИЛИ. Стадионнинг марказий қисмида факат марра ҳакамлар хизмати жойлашади. Барча масофаларнинг старт берилиши стадионга қарашли майдонда бўлади. УЧИНЧИ ҲИЛИ.Агарда паркда, урмонда ёки стадионга қарашли майдонда етарли даража кенг йулаклар булса, бунда старт ва маррани узаро шундай муносабатда жойлаштириш мумкин. Старт ва марра жойларини белгилашда зарур шартларидан бири шуки, бунда марра ҳакамлар старт берувчи ҳакамнинг байрогини силташ ёки пистолетдан ўқ узиш орқали старт бериш пайтини яхши кўришлари зарур.
Танланадиган кросс масофасининг хусусияти ва мураккаблик даражаси қатнашиш гуруҳларининг спорт тайёргарлигига мос келиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |