II.МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ЖОЙИ ВА МУДДАТИ
Мусобақа 2011 йил 4-5 феврал кунлари 4-сонли Болалар Усмирлар спорт мактабининг мужмуасида утказилади. Етиб келиш куни 3 феврал.
III.МУСОБАКЛАРНИ ЎТКАЗИШГА РАХБАРЛИК ҚИЛИШ
Мусобақаларни ўтказишга рахабарлик килиш Навоий вилояти маданият ва спорт ишлари бошкармаси ва Енгил атлетика федерацияси томонидан амалга оширилади. Мусобақани ўтказиш бевосита спорт ишлари буйича ҳакамлар коллегияси зиммасидадир.
IV.МУСОБАҚА ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР
Низомнинг бу булимида қатнашувчилари ташкилотлар ва уларнинг таркиби, ёш гуруҳлари ва махоратлари буйича қатнашчиларнинг сони, кандай ёшдаги гуруҳлар ва разряд турларидаги қатнашчилар мусобақага куйилиши, уларга кандай талаблар куйилиши (врач рухсати, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тест хужжати, спорт разряди ва хоказо) курсатилади. Ёш гуруҳлари буйича қатнашувчиларни тугилган йили белгиланади. Жамоа қатнашчилари кандай спорт кийимида бўлиши курсатилади.
V.МУСОБАҚА ДАСТУРИ Хотин-кизлар, укувчи-ёшлар учун белгиланган масофалар курсатилади.
Эркаклар учун –5,6,8,10,12,14 км масофалар;
Хотин-кизлар учун – 0,5,1, 1,5, 2, 3,4,5,6 км масофалар;
Кизлар учун – 0,5,1,1,5,2,3 км масофалар;
VI. ШАХСИЙ ВА ЖАМОА БИРИНЧИЛИГИНИНГ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
Мусобақа кийин усулда: Шахсий, жамоа ёки аралаш усулида утказилиши хисобга олинади. Жамоа ва шахсий жамоа мусобақаларида қуйидагилар курсатилади:
- Жамоани ташкил этувчи қатнашчиларнинг сони ва уларнинг жинси, ёши, разряд гуруҳлари ва турларига караб кандай таксимланиши;
-мусобақа дастурининг хар бир турида неча кишини куйиш мумкинлиги;
- жамоа биринчилигини аниқлашда хар бир турда неча кишининг ва айнан кимларнинг натижалари хисобга олиниши;
ЖАМОА БИРИНЧИЛИКЛАРИНИ БАХОЛАШ УСУЛЛАРИ
Бахолаш усулларининг энг куп таркалган турлари:
1. Очколар ёрдамида бахолаш, бу усул хар бир мусобақа катнашчисининг натижасини эквивалент ва объектив бахолашга имкон беради;
2.Курсатилган натижаларни йигиндисини ўртача арифметик сони, жадвал асосида очколарга ўтказиш, яъни бахолашнинг аралаш усули;
3. Эришилган урин асосида бахолаш (Олимпиада тартиби).
Юкори даражада аниқ булмаса ҳам, энг оддий усул- эгаллаган уринларига караб бахолашдир. I урин –1 очко, II урин – 2 очко, III урин – 3 очко 10 урин –10 очко ва хакоза. Бундай бахолаш усули энг кичкина йигинди усулида бахолаш деб аталади.
Айирим холларда очколар тескари тартибда хисобланади яъни эгалланадиган урин энг куп очколар йигиндиси асосида тасдикланади. Чунончи, I уринни эгаллаган спортчи муайян мусобақада катнашган спортчилар сонига тенг бўлган энг куп очкога эга бўлади. Бу тартиб барча жамоалардан ҳам бир ҳил сондаги қатнашчиларнинг натижалари хисобга олинган холлардагина кулланиши мумкин. Мусобақа турида натижа курсата олмаган катнашчига 0,5 очко, мусобақанинг шу турига келмаган катнашчига 0 очко белгиланди.
Уринлар асосида бахоланадиган тартиби:
I уринга - 7 очко, II уринга-5 очко, III уринга- 4 очко, IV уринга – 3 очко, V уринга – 2 очко ва VI уринга- 1 очко берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |