Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга



Download 59,55 Kb.
bet4/13
Sana02.11.2022
Hajmi59,55 Kb.
#859323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Тергов ҳужжатлари наъмуналари

Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга
жалб қилиш тўғрисида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, ушбу кун иш юритувимдаги 15/1223-сонли жиноят иши бўйича тўпланган материаллар билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

Дастлабки терговда тўпланган ҳужжатларга кўра, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Саховат кўчаси, 10-уйда яшовчи, 12.07.1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган Набиев Карим Салимович Миробод туман ИИБ вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонаси бошлиғининг ўринбосари, яъни мансабдор шахс лавозимида ишлаб келиб, бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи ҳокимият ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги ва мансаб сохтакорлиги ҳамда одил судловга қарши жиноятлар туркумига кирувчи қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала қилишда ифодаланган жиноятни қуйидаги вақт, усул ва ҳолатларда қасддан содир этган.


Хусусан, К.Набиев Миробод туман ИИБ вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонаси бошлиғининг ўринбосари, яъни мансабдор шахс лавозимида ишлаб келиб, мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, 11.05.2017 йилда фуқаро С.Рахмоновни қотиллик аломатлари билан топилган фуқаро В.Пармузинани қасддан ўлдирганликда гумон қилиб, туман ИИБ биносига олиб келишганлиги ва 17.05.2017 йилга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ушлаб туриш учун ўтказилганида, С.Рахмоновни бошқа жиноятчилардан холи бўлган 22-камерага ўтказиб, шу ерда уни содир этилган ушбу қотиллик жиноятини бўйнига олишга мажбур қилиб, уни чап қўлининг билагига кишан уриб, кишаннинг иккинчи қисгичини панжарага маҳкамлаб, ўзи билан олиб келган резина таёқ (дубинка) ва электрошокер билан танасининг турли жойларига уриб, уни қийноққа солиб, унга оғир тан жароҳати етказган.
Шундай қилиб, Набиев Карим Салимович ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлишида ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала қилиш, яъни гумон қилинувчига ундан бирор-бир ахборот, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш, бирор-бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда содир этилган қонунга хилоф руҳий ёки жисмоний таъсир кўрсатишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
235-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этган.

Шунингдек, К.Набиев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ушлаб турилган С.Рахмановни олган тан жароҳатларидан ҳушидан кетганлигини кўриб, ўзи томонидан содир қилинган жиноятни яшириш ва жавобгарликдан қутилиш мақсадида шу куни соат 2300ларда С.Рахмановни гўёки ҳибсхонадаги ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига бўйсунмасдан қочишга уринганлиги ҳақида сохта маълумотлар киритилган билдирги ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб, қўл остидаги ходимларга ҳам шу ҳолатни тасдиқлашни буюриб, акс ҳолда уларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, 12.05.2017 йил эрталаб, ушбу сохта ҳужжатларни туман ИИБ бошлиғига тақдим қилган.
Шундай қилиб, Набиев Карим Салимович ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан мансаб сохтакорлиги, яъни давлат органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, такроран расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлишида ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси
2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этган.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 361-моддасини қўллаб,



Download 59,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish