Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси



Download 59,55 Kb.
bet1/13
Sana02.11.2022
Hajmi59,55 Kb.
#859323
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Тергов ҳужжатлари наъмуналари


Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок
этишга жалб қилиш тўғрисида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 11.01.2018 йилда соат 2030ларда Ф.Каримов ғаразли ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил қилиш мақсадида, ўзи яшаб келган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Истиқлол” кўчаси, 18-уй, 7-хонадонда фуқаро Т.Акбаров ва Ж.Парпиеваларга 100.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган.


СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Миробод туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Орият” тадбири жараёнида Ф.Каримов томонидан содир этилган мазкур жиноят фош этилиб, ундан холислар иштирокида ашёвий далил сифатида 100.000 сўм миқдорида пул олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 12.01.2018 йилда Департаментнинг туман бўлими томонидан Ф.Каримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Юқоридагиларга кўра, Ф.Каримовни мазкур жиноят иши юзасидан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 359, 360-моддаларини қўллаб,


Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1. Мазкур жиноят иши бўйича Ф.Каримов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-модда 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинсин.


2. Ушбу қарор гумон қилинувчи Ф.Каримовга эълон қилиниб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ
ва мажбуриятлари тушунтирилсин.
3. Қарор нусхаси туман прокурорига юборилсин.


Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов

Ушбу қарор менга 20__ йил “___” ________ куни эълон қилинди ва унинг моҳияти тушунтирилди.


Гумон қилинувчи: (имзо) Ф.Каримов


Менга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 111-моддасига асосан, ЖПКнинг 48-моддасида назарда тутилган гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, яъни гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; у ушланган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекснинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши, суриштирувда ва дастлабки терговда иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарорлари ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишни тергов қилишда тартибга риоя этиши шартлиги тушунтирилди.


Гумон қилинувчи: (имзо) Ф.Каримов


Ҳимоячи: (имзо) Д.Саидов



Download 59,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish