Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


XX БОБ. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ, УНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ ВА



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

XX БОБ. ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ, УНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ ВА 
ҲОЗИРГИ ТАРКИБИ 
 
1-§. Жаҳон хўжалигининг шаклланиш босқичлари 
Ҳозирга қадар иқтисодий ҳодисалар, асосан, алоҳида олинган 
мамлакат халқ хўжалигида қандай намоѐн бўлса, шундай ўрганиб 
келинди. Ва бу тўғридир. Чунки ҳозирги вақтда хўжалик ҳаѐтининг 
байналминаллашуви кучайишига қарамай, миллий иқтисодиѐтлар 
ишлаб чиқариш айирбошлашни ташкил этиш марказлари бўлиб 
қолмоқда. Миллий хўжаликлар алоҳида олинган давлатлар миқѐсида 
тарихан қарор топган ҳаѐтнинг моддий ва ижтимоий шароитларини 
такрор ишлаб чиқариш тизими сифатида намоѐн бўлади. Турли дав-
латларнинг бир бутун ички иқтисодий тизимлари йиғиндиси мамла-
катлараро меҳнат тақсимоти ва халқаро иқтисодий муносабатлар 
ривожланишининг асосини ташкил этади. Аммо бу жараѐн узоқ 
давом этиб, тобора янги ва янги мамлакатларни, фаолият турларини, 
фирма ва компанияларни ўз домига тортди, ғоят мураккаб иқтисодий 
алоқаларни юзага келтирди. Бозор иқтисодиѐтининг кўп асрлик 
тараққиѐти натижасида капиталистик кўринишдаги жаҳон хўжалиги 
вужудга келди. Маълумки жаҳон мамлакатлари бир-биридан табиий-
иқлимий шароитлари, ишлаб чиқаришнинг мавжуд техник даражаси, 
ижтимоий-иқтисодий муносабатлари бўйича фарқ қилади. Ўз аҳоли-
сининг эҳтиѐжларини қондириш учун зарур бўлган ҳамма нарсани 
ўзи ишлаб чиқара оладиган миллий иқтисодиѐтни топиш мушкул. 
Мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган фарқлар меҳнат тақсимоти-
нинг янги даражасини, халқаро меҳнат тақсимотини вужудга кел-
тирди. 
Халқаро меҳнат тақсимоти, яъни мамлакатлар ўртасидаги меҳ-
нат тақсимоти алоҳида олинган миллий хўжаликларнинг барқарор 
иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган у ѐки бу маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришга ихтисослашувига суянади. Бунда мамлакат ва улар ўрта-
сида маълум миқдор ва сифат нисбатида ишлаб чиқариш натижала-
рини ўзаро айирбошлаш вужудга келади. 
Халқаро меҳнат тақсимоти бутун жаҳон мамлакатлари ўртаси-
даги фан-техника, ишлаб чиқариш, савдо-иқтисодий алоқаларнинг 
объектив асоси ҳисобланади. Айни шундай пойдеворда мамлакатлар 
миллий хўжаликлари жаҳон хўжалиги доирасига киради ва шу 
туфайли ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви умумжаҳон жа-


раѐнига айланади. Халқаро меҳнат тақсимоти умумжаҳон бозори ва 
умуман жаҳон хўжаликлари шаклланиши ва ривожланишининг 
шарти ҳамда ҳал қилувчи омилидир. 
Жаҳон хўжалиги халқаро иқтисодий муносабатлар тизими ва 
уларнинг амалга оширила бориш воситаларининг бир бутун яхлитли-
гидан иборат. Халқаро меҳнат тақсимоти хўжаликнинг моддий асоси-
ни ташкил этади. Бунда халқаро иқтисодий муносабатлар ўз-ўзича 
мавжуд бўлмай, балки турли миллий иқтисодиѐтлар доирасида юзага 
келадиган иқтисодий ва ижтимоий жараѐнларнинг ўзига хос давоми, 
ривожланиши сифатида майдонга чиқади. Шу билан бирга, халқаро 
хўжалик алоқалари маълум мустақилликка, ўзининг амал қилиш ва 
ривожланиш қонуниятларига эга бўлиб, алоҳида давлатларнинг ички 
иқтисодий аҳволига катта таъсир кўрсатади. 
Ўзаро халқаро меҳнат тақсимоти ва меҳнат кооперацияси билан 
боғланган ҳамда бир-бири билан маълум иқтисодий ўзаро муносабат-
ларда бўлган миллий хужаликларнинг яхлит тизими умумжаҳон 
хўжалиги ҳисобланади. 
Умумжаҳон хўжалиги мураккаб ва ҳаракатчан уюшмадир. 
Унинг ҳозирги ҳолати кўп асрлик эволюция натижасида вужудга 
келган. Умумжаҳон хўжалигининг қарор топиши ва ривожланиши 
кишилик жамияти ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ жараѐндир. 
Бу жараѐн босқичларини қуйидаги схемада яққол кўриш мумкин: 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish