Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Давлатнинг фискал (хазинабонлик), бюджет сиѐсати



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Давлатнинг фискал (хазинабонлик), бюджет сиѐсати. 
Давлат-
нинг иқтисодиѐтни барқарорлаштириш ва жонлантириш, бюджет 
камомадини пасайтириш, мамлакат иқтисодиѐтига таъсир ўтказиш 
механизми қуйидагича: ишлаб чиқаришнинг пасайиши даврида жами 
талабларни ошириш учун давлат ижтимоий ишлар, яъни йўл, кўпроқ 
ва шунга ўхшаш қурилишлар бўйича давлат дастурларини амалга 
ошириб, кўпчилик тармоқ ва фирмаларнинг жонланишига ѐрдам 
бериши учун харажатларни кўпайтиради. Шунингдек, иқтисодиѐтни 
кўтариш учун давлат ўз даромадини қисқартиради, яъни аҳоли ва 
корхоналардан олинадиган солиқларни камайтиради. Бунда аҳоли-
нинг истеъмол товарларга бўлган талаби, корхоналарнинг эса ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришга имконияти ортади ва натижада иқтисо-
диѐт жонланади. Давлат солиқ тизими тадбиркорлик фаолиятига 
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Солиқ даражалари юқори бўлса, 
хатто яхши фаолият юритаѐтган фирма ҳам нафақат ишлаб чиқариш-
ни кенгайтириш, балки оддий ишлаб чиқаришни ҳам амалга ошира 
олмай қолиши мумкин. Шунинг учун солиқ сиѐсатида давлат айрим 
соҳа тармоқларидаги тадбиркорликка имтиѐзлар бериш, кичик кор-
хоналар ривожланишини рағбатлантириш, корхоналарга даромадла-
ридан бир қисмини ишлаб чиқаришни реконструкциялаш, янги тех-
ника, технологияларни жорий этиш ва кенгайтириш учун имконият-
лар яратишни кўзда тутиши лозим. 
Давлат харажатларининг пасайиши маълум вазиятларда бюджет 
тақчиллигининг камайишига ва инфляция жараѐнининг секинлашу-
вига олиб келади. Лекин иқтисодиѐтни барқарорлаштириш ва бошқа-
риш фақат давлат ташкилотларининг фаолияти билангина чегаралан-
майди. Чунки давлат бундай ишга улгурмаслиги ѐки унинг имкония-
ти бўлмаслиги мумкин. Шунингдек, бозор иқтисодиѐти шароитида 
иқтисодиѐтда салбий жараѐнлар юзага келган заҳоти ўз-ўзини ташкил 
этадиган ва ўз-ўзини бошқарадиган механизмлар ишга тушади. У 
автоматик равишда солиқ тушумларини, ижтимоий нафақа тўловла-
рини ўзгартиришга имкон беради. Даромадлар ошган сари ўсиб 


борувчи прогрессив солиқ тизими шундай мувофиқлаштирувчи 
восита бўлиб хизмат қилади. Аввалдан давлат томонидан белгилаб 
қўйилганлигига кўра, даромадлар ошган сари солиқ ставкаси ҳам 
ортиб боради. 
Давлатнинг фискал сиѐсати, биринчи навбатда, иқтисодий 
беқарорликни яхшилашга қаратилган бўлади. Лекин бунда давлат, 
айниқса, чуқур инқироз даврида, пул-кредит сиѐсатини қўллаб амалга 
оширади. 
Пул-кредит сиѐсати давлатнинг банк фоиз ставкалари орқали 
пул миқдори ва кредитларни мақсадга мувофиқ ҳолда бошқаришга 
йўналтирилган сиѐсатидир. Фискал сиѐсатидан фарқли ўлароқ, пул-
кредит сиѐсати ишлаб чиқаришнинг пасайишига ва инфляцияни 
маълум кўринишда жиловлашга имкон беради. 
Бу сиѐсатнинг моҳияти шундан иборатки, давлат муомаладаги 
пул миқдорига ва банк фоиз ставкасига таъсир кўрсатади. Улар эса, 
ўз навбатида, истеъмол ва инвестиция талабларига таъсир қилади. 
Давлат томонидан пул-кредит сиѐсатини юритишда Давлат Мар-
казий банки асосий роль ўйнайди. Иқтисодий вазиятдан келиб чиққан 
ҳолда Марказий банк тижорат банкларига бериладиган кредит 
ставкаларини бошқариш орқали иқтисодиѐтга таъсир кўрсатади. 
Шунингдек, Марказий банк тижорат банкларига берадиган 
кредит нормаларининг миқдорини ошириш ѐки камайтириш орқали 
ҳам иқтисодиѐтга таъсир кўрсатиш имкониятига эга. 
Бундан ташқариш, давлат иқтисодий ўсиш ва инфляцияга 
қимматбаҳо қоғозларни чиқариб сотиш ѐки сотиб олиш орқали ҳам 
таъсир ўтказиши мумкин. 
Жаҳон таржрибасидан маълумки, давлат томонидан бюджет ва 
пулкредит сиѐсати ўзаро боғлиқ ва мувофиқлаштирилган ҳолда олиб 
борилгандагина тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши ва иқти-
содиѐтнинг ўсишига самарали таъсир кўрсатади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish