Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

ЯММ = C + Ig + G + Xп 
Бунда: 
ЯММ – ялпи миллий маҳсулот; 
С – уй хўжалиги истеъмол харажатлари; 
Ig – ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари; 
G – товар ва хизматлар бўйича давлат хариди; 
Хn – соф экспорт. 
ЯММни ишлаб чиқарувчиларнинг барча даромадлари йиғинди-
си кўринишида ҳисоблашда, асосан, қуйидаги кўрсаткичлардан 
фойдаланилади. Биринчидан, истеъмол қилинган капитал ҳажми ѐки 
амортизация (А), яъни жорий йилдаги ЯММни ишлаб чиқариш 
жараѐнида истеъмол қилинган инвестиция товарларни сотиб олишга 
мўлжалланган ажратмалардан иборат. 
Иккинчидан, бизнесга солинадиган эгри солиқлар (Т) маҳсулот 
баҳосини оширувчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади. Со-
тишдан олинган солиқ, акцизлар, мулкка солиқлар, лиценция тўлов-
лари ва божхона божлари шулар жумласидандир. 
Учинчидан, ѐлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W), яъни хусу-
сий ва давлат компанияларининг иш ҳақини тўлашга сарфлаган уму-


мий харажатлари (иш ҳақи ва унга қўшимчалар, ижтимоий суғурта, 
пенсия, бандлик ва бошқа ижтимоий фондларга ажратмалар, 
бадаллар). 
Тўртинчидан, ижара ҳақи (R1). Бу иқтисодий мулк ресурслари 
билан таъминловчи уй хўжаликларининг даромадларидир. Масалан, 
ижарага берилган турар жойлар, бинолар, асбоб-ускуналар, ер ва 
бошқалардан олинадиган даромадлар. 
Бешинчидан, фоиз ставкалари ѐки фоиз даромадлари (R), яъни 
пул капиталини етказиб берувчиларга хусусий бизнес даромадидан 
олинадиган пул тўловлари. 
Олтинчидан, мулкдан келадиган даромад ѐки фойда (P). Бу мулк 
эгаларининг даромадлари ва корпорацияларнинг олган фойдалари 
(TR)дан иборат. Ўз навбатида, корпорацияларнинг фойдалари 
қуйидагилардан ташкил топади: 
– корпорацияларнинг олган фойдасига солиқ ѐки фойда солиғи; 
– ҳиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидентлар (P1); 
– тақсимланмаган фойда (P2)/ 
Шундай қилиб, ЯММни даромадлар асосида ҳисоблашда 
қуйидаги формула қўл келади: 
ЯММ = A + T + W + R1 + R + P – TR + P1 + P2 
 
Мамлакат миллий ҳисобчилик тизимида ЯММ кўрсаткичлари-
дан ташқари яна бир нечта бир-бири билан алоқадор бўлган кўрсат-
кичлар ҳам мавжуд. Улар миллий ҳисобчилик тизимидаги тушунча-
ларни кенгайтириш учун хизмат қилади. Бу кўрсаткичларга ЯММ, 
СММ, МД ихтиѐрдаги даромад ва солиқлар тўлангандан кейинги 
даромадларни киритиш мумкин. 
ЯИМ ҳам ЯММ каби моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар 
натижасидан ташкил топади. ЯИМ бирор мамлакат ҳудудида жой-
лашган корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқарган товар ва хизмат-
ларнинг умумий йиғиндисидан иборатдир. ЯИМнинг ЯММдан фарқи 
муайян мамлакат юридик ва жисмоний шахсларининг хориждан 
оладиган фойда ва даромадлари ўртасидаги фарқлардан иборатдир, 
яъни: 
ЯММ+ 
ЯИМ+ 
шу мамлакат юридик ва 
жисмоний 
шахсларнинг 
хориждан оладиган фойда ва 

хорижий инвесторлар ва 
ишчиларнинг 
шу 
мамлакатда олган фойда 


даромадлари 
ва даромадлари 
ЯММни ҳисоблашда айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Масалан, 
ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот миқдоридан шу 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда истеъмол қилинган асосий ишлаб 
чиқариш воситаларининг қиймати, яъни амортизация қиймати ҳисоб-
га олинмайди. Шунинг учун ҳам миллий ҳисобчилик тизимида СММ 
кўрсаткичи асосий ҳисобланади. СММнинг ЯММдан фарқи, юқорида 
айтганимиздек, амортизация ажратмалари миқдорига тенглигидадир, 
яъни: 
ЯММ – Аа + СММ 
Бу ерда: Аа – амортизация ажратмаси. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish