Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
2-§. Рента муносабатлари 
Ер рентаси ерга бўлган мулкчилик муносабатлари вужудга ке-
лишининг маҳсули ва унинг иқтисодий нуқтаи-назардан реализация 
қилинишидир. Республикамизда ер эгаси ўз ерининг монопол эгаси 
сифатида унинг узоқ муддатга қолдирилиши ва унга эгалик қилиш 
иштиѐқида куйиб-пишади, бундай ҳолат ерга эгалик қилиш ҳиссиѐ-
тини кучайтириб юборади. Чунки ер қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқа-
ришида энг ноѐб моддий омил бўлиб, ер эгасининг мулкий монопо-
лияси ҳисобланади. Шунинг учун у бу ерда ҳар хил қурилишлар 
қуриши, уни ижарага бериши, сотиши ѐки гаровга қўйиб, пул олиши 
ва шу пулни ишлатиши мумкин. Ер эгаси ўзига маъқул бўлган ва 
кўпроқ фойда берадиган қулай усуллардан фойдаланади. Бозор 
иқтисодиѐти тизимида ердан фойдаланишнинг кенг тарқалган усули 
уни ижарага беришдан иборат. Албатт, у ерни маълум ҳақ эвазига 
маълум муддатга бериб рента олиш пайида бўлади. 
Шундай қилиб, ер фақат мулк монополияси сифатида намоѐн-
лашиб қолмай, ишлаб чиқариш, хўжалик юритиш монополияси сифа-
тида ҳам намоѐнлашади. Ер хўжалик юритиш объекти сифатида узоқ 
муддатга ижарага берилганда, ундан фойдаланиш даражаси юқори 
бўлади. Таъкидлаш керакки, муайян бир пайтда унумли фойдаланиш 
учун ажратиладиган ернинг ҳажми чекланган бўлади. Яхши ва ўртача 
сифатли ерлар мустақил товар ишлаб чиқарувчилар сифатида иш 
олиб борадиган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчи субъектлари то-
монидан эгаллаб бўлинганлиги туфайли ер хўжалик юритиш моно-
полиясига айланиб қолади. Бундай шароитда бозорнинг қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжини қондириш учун сифати 
ѐмон ерлардан ҳам фойдаланиш зарурати туғилади. Пировардида, 
ѐмон ерларда маҳсулот етиштириш ва уни сотиш иқтисодий жиҳат-
дан фойдали бўлиб чиқиши лозим. Бундай ерлардан олинаѐтган 
маҳсулотларнинг нархи такрор ишлаб чиқариш учун нормал ҳолатда 


бўлиши керак. Натижада нарх бир хил бўлса-да, ўртача ва яхши ер-
ларда доимий қўшимча соф даромад сифатида вужудга келиб, диф-
ференциал рентага айланади. 
Ер рентаси ер эгалари билан уни ижарага олувчиларнинг 
маълум муддатга келишилган ҳолда олиб, мустақил хўжалик объекти 
сифатида фойдаланишдаги муносабатни ифодалайди. Рента даража-
си, яъни рента миқдори қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: 
-ернинг табиий унумдорлиги; 
-ернинг истеъмолчиларга нисбатан узоқ -яқин жойлашганлиги; 
-маҳсулот ишлаб чиқаришда моддий ва меҳнат ресурсларига 
сарфланган харажатлар. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши унумдорлиги ва жойлашиши 
жиҳатидан турлича бўлган ерлардан фойдаланиш билан боғлиқдир. 
Шу туфайли хўжалик юритиш омили даражаси бир хил бўлгани 
ҳолда сифат жиҳатдан яхшироқ ерларда ортиқча соф даромад ҳосил 
бўлади. Лекин қишлоқ хўжалигининг ундан фарқи шундаки, бу ерда 
ортиқча даромад доимийлик касб этади. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналарининг истеъмол-
чиларга яқинлиги муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш учун сарф қилинадиган 
транспорт харажатлари қанчалик кўп кетса олинадиган даромад 
миқдори шунчалик кўпаяди ва аксинча.
Рентанинг турлари хилма-хил бўлиб, улар қуйидагилардан ибо-
рат:
а) абсолют ер рентаси; 
б) дифференциал (табақалашган) рента I ва II; 
в) монопол рента; 
г) қазилма бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан олина-
диган рента. Уларнинг ҳаммаси ерга капитал ва меҳнат сарфланиб 
келадиган ва ер эгасига тегадиган даромаддир. 
Абсолют ер рентаси
. Маълумки, ерга бўлган монопол эгалик 
натижасида энг сифати паст ерлар ҳам бепул ижарага берилмайди. Ер 
участкаларининг сифати қандай бўлишидан қатъи назар, ер мулк 
бўлганлиги учун унинг эгалари абсолют рента олади. Абсолют ер 
рентаси энг унумдор, ўртача унумдор ва унумдорлиги паст бўлган 
ерлардан ҳам олинади. Барча участкалардан олинадиган рента 
миқдори тенг бўлади. Сифатли ерлардан ундириладиган абсолют 
рента, умуман олганда, рента миқдоридан кам бўлади. 


Шунингдек, ер танқислиги шароитида унинг мулк бўлиши ва 
банд этилиши ундан олинадиган маҳсулотларга талабнинг ортиб бо-
риши натижасида абсолют рента олиш имкони туғилади. Талаб ош-
ган сайин ѐмон, ҳатто, энг ўта ѐмон ерлардан ҳам фойдаланилади. 
Сифатсиз ерлар-дан олинган маҳсулот нархи сарфланган харажатни 
қоплаши керак. Чунки унинг таркибида тадбиркорнинг нормал фой-
даси ва рента ҳам бўлади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот қимматга 
тушса-да, бозор шу маҳсулотни кўтаради. Негаки, у бозор эҳтиѐжини 
қондиради. Сифати паст ердан олинган маҳсулотнинг одатдагидан 
юқори нархда сотилиши абсолют рентани ҳосил қилади, бинобарин, 
ер эгаси уни ўзига ўзлаштиради. 
Шунингдек, бундай ер участкаларининг эгалари абсолют рента 
билан бир қаторда дифференциал рента ҳам оладилар.
Дифференциал (табақалашган) рента
ернинг сифатига қараб 
олинадиган рента бўлиб, абсолют рентадан ортиқча қисмидир. Диф-
ференциал рентанинг табиий шарти миқдори чекланган ернинг сифа-
ти, яъни унинг унумдорлигига боғлиқлигидадир. 
Тупроқ ҳосилдорлиги икки хил бўлади: табиий ва иқтисодий. 
Табиий ҳосилдорлик тупроқнинг кимѐвий ва физик хоссаларига 
боғлиқ бўлиб, табиат инъоми ҳисобланади. Ернинг ҳосилдорлиги ҳар 
хил бўлганидан, унга сарфланган ресурслар ҳам турлича натижа бе-
ради. Ернинг сифатига қараб, муайян миқдордаги моддий ва меҳнат 
ресурслари сарфланади ва натижада турлича ҳосил олинади. Шундай 
қилиб, ердан олинаѐтган ҳосилдорликнинг фарқига қараб, рента ҳам 
тафовутланади. 
Тупроқнинг иқтисодий ҳосилдорлиги дейилганда, ерга қўшимча 
ишлов бериш, қўшимча ресурслар сарфлаш орқали унинг сифатини 
ошириш тадбирлари тушунилади. Чунки шундай тадбирлар амалга 
оширилганда маълум даражада ернинг унумдорлиги кўтарилади. 
Тупроқнинг иқтисодий ҳосилдорлигини тубдан оширишда фан-
техника ютуқлари ва меҳнат сарфи муҳим роль ўйнайди. Иқтисодий 
ҳосилдорликни ошириб бориш чексиз эмаслигини ҳам таъкидлаш ло-
зим. Чунки ерга сарфланган қўшимча ресурслар ҳосилдорликни 
маълум чегарага қадар ошириб боради, холос. Қўшимча сарфланган 
ресурслар сарфига нисбатан ҳосилдорлик маълум даражада ўсади, 
кейинчалик эса ўсмай қолади. 
Дифференциал рента келиб чиқишига қараб, дифференциал рен-
та I ва дифференциал рента II дан иборат. 


Дифференциал рента I
тупроқнинг табиий ҳосилдорлиги билан 
боғлиқ ҳамда ер участкаларининг саноат марказлари, бозорлар ва 
алоқа йўлларига яқин жойлашган серунумли ерлардан пайдо бўлади. 
Маълумки, ер участкалари табиий унумдорлиги жиҳатидан фарқла-
нади. Ер участкаларининг сифати ўта яхши, яхши, ўртача, ѐмон ва 
ўта ѐмон бўлиши мумкин. Ўта ѐмон ѐки ѐмон ерлар экилганда улар-
дан олинадиган маҳсулотларга кетган ишлаб чиқариш нархи учун 
асос бўлиб ҳисобланади, яъни бозор нархи орқали қопланади. Бундан 
ташқарии, нархга абсолют рента ҳам киради, чунки энг ѐмон ер ҳам 
текинга берилмайди. Ўта ѐмон ердан яхши ер сари борилганда инди-
видуал харажатлар камая боради. Ёмон ерларга кетган сарфлар нати-
жасида кам ҳосил олинса, яхши ерларда, аксинча, кўпроқ ҳосил оли-
нади. Демак, турли ерлардан олинган ялпи ҳосил ўртасидаги фарқ 
маҳсулот бирлигига кетган сарфларни ҳам фарқлантиради. Ўртача 
ишлаб чиқариш харажатлари ҳар хил бўлади. Ўта ѐмон ѐки ѐмон ер-
ларга кетган харажатлар маҳсулотларнинг бозор нархига киради, 
ўртача ва яхши ерлардаги харажатлар ундан пастроқ бўлади. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бозор нархи бир хил, ер-
нинг сифатига қараб, ўртача харажатлар ҳар хил бўлганлиги сабабли 
бозор нархига асос бўлган ѐмон ердаги харажатлар билан бошқа 
сифатлироқ ердаги харажатлар ўртасидаги фарқ дифференциал рента 
I ни пайдо қилади. Проф. А.Ўлмасов тузган жадвалга асосланиб 
дифференциал рента I ва II ни таҳлил этамиз (1-жадвал). 
1-жадвал 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish