Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
2-§. Товар ишлаб чиқариш
Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликка қарама-қарши омил 
сифатида юзага келган. Демак, маҳсулотнинг натурал шакли товар 
шакли билан ўрин алмашган. Товар хўжалиги иқтисодий жиҳатдан 
мустақил, маълум истеъмол маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисос-
лашган, ўз эҳтиѐжларини олди-сотди, яъни бозор орқали қондиради-
ган алоҳида хўжалик туридир. 
Товар хўжалиги бевосита бозор билан боғланган, бозор талаб-
лари асосида ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этадиган илғор 
хўжалик ҳисобланади.
Товар ишлаб чиқариш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муайян 
тузилиши бўлиб, бунда кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар 
товар-пул муносабатлари, яъни бозор -маҳсулотларни олди-сотди 
қилиш орқали рўѐбга чиқарилади. 
Демак, товар хўжалиги бозор билан боғланган бўлиб, бозор та-
лабига қараб товар ишлаб чиқарилади. Жамиятда меҳнат тақсимоти 
чуқурлашиб бориши натижасида товар хўжалигининг турлари ҳам 
кўпайиб боради. Товар хўжалигининг ибтидоий даври оддий товар 
хўжалиги шаклида бўлган. Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши, иш-


лаб чиқаришнинг индустриал тараққиѐт даврига келиб йирик ихти-
сослашган товар хўжалиги ривожлана бошлади. 
Оддий товар хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларига асосланган 
бўлса-да, хўжалик эгаси ва аъзолари шахсий меҳнатга суянадилар. 
Ишлаб чиқаришдан мақсад оила ва хўжалик эҳтиѐжларини қонди-
ришдан иборатдир. Йирик ихтисослашган товар хўжалиги йирик ху-
сусий мулкчиликка асосланган бўлиб, ѐлланма меҳнатдан фойдала-
нади. Чунки унинг мақсади товар ишлаб чиқариб фойда олишдир. 
Шундай экан, товар ишлаб чиқариш маҳсулотни бозор учун, яъни 
пул воситасида олди-сотди қилиш мақсадида бунѐдга келтирилган. 
Товар ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши узоқ тараққиѐт мобайнида 
товар ишлаб чиқариш йўсинини объектив тарзда юзага келтиради. 
Чунки бозор орқали айирбошламай туриб кишиларнинг кун кўриши 
қийин кечган. 
Товар ишлаб чиқариш объектив тарзда икки асосга таянади ва 
икки хил заруриятни вужудга келтиради: 
1.
Меҳнат тақсимоти-бунда товарлар ва хизматлар ишлаб чиқа-
ришнинг бирор турига ихтисослаштирилади, яъни бир неча хил ма-
ҳсулот ишлаб чиқариш, кейинчалик маҳсулотнинг айрим бир турини 
ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Бирор хил товар ишлаб 
чиқарувчи ўз эҳтиѐжини қондириш учун маҳсулотини бошқа бир ке-
ракли товарга айирбошлашга ўта бошлайди. Шундай товар ишлаб 
чиқарувчилар бир-бири билан рўпара бўладилар ва натижада товар-
лар айирбошланади. Демак, товарлар доимо қўлдан-қўлга ўтиб тура-
ди. Бу жараѐнда истеъмол қиймати алмашинув қийматига тенглаш-
тирилади. Натижада меҳнат унумдорлиги анча оша боради. Демак, 
товарларни айирбошлаш нафақат зарурият, балки товар ишлаб чиқа-
рувчилар учун ҳам фойдали ҳисобланади. Шу туфайли товар ишлаб 
чиқарувчиларнинг нимани ва қанча ишлаб чиқариш, уни қандай 
баҳоларда сотиш товар эгасининг ўзига боғлиқ бўлади. Товар ишлаб 
чиқарувчи фақат бозор қонунларини тан олади ва унинг талаблари 
билан ҳисоблашади. Товар хўжалиги шароитида хусусий манфаат-
ларни рўѐбга чиқариш учун тегишли шарт-шароитлар юзага келади.
2.
Ишлаб чиқарувчилар бир-биридан алоҳидалашиб кетганлари-
дан кейин улар (хизмат кўрсатувчилар) иқтисодий жиҳатдан муста-
қилликка эришадилар. Улар маълум шаклдаги йирик мулк эгаларига 
айланиб, мулкни мустақил равишда ўз тасарруфига ола бошлайдилар. 


Мулкдорлар ўртасида товар айирбошлаш рўй беради. Бу жараѐнда 
ҳар бир мулк эгасининг ўзига хос манфаатлари намоѐн бўлади. 
Жамият миқѐсида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижаси-
да айирбошлаш учун яратилган айрим товарларни эмас, балки яра-
тилган барча товарларни айирбошлаш, бозорга чиқариш умумий тус-
га айланади. Бундай шароитда товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш 
бир марта бўладиган тасодифий ҳол эмас, балки миллионлаб марта 
қайтариладиган узлуксиз жараѐндир. Товар ишлаб чиқариш бозор 
иқтисодиѐти муносабатлари тизимининг моддий асосидир. Маҳсу-
лотларни товар шаклида ишлаб чиқариш ижтимоий ишлаб чиқариш-
нинг муайян тузилиши бўлиб, бунда кишилар ўртасидаги иқтисодий 
муносабатлар бозор орқали, уларнинг меҳнат маҳсулотларини олди-
сотди қилиш орқали намоѐн бўлади. Товарни сотишдан мақсад унинг 
ўрнига бошқа товарни сотиб олиш ва ўз эҳтиѐжини қондиришдир. 
Бунда эҳтиѐжнинг шахсий ѐки ишлаб чиқариш учун керак-керак-
маслигининг аҳамияти йўқ. Чунки ишлаб чиқарувчи айни вақтда ис-
теъмолчи ҳамдир. У бир томондан, сотувчи бўлса, бошқа томондан, 
харидор ҳисобланади. 
Истеъмол буюмларининг умуман товарга айланишининг сабаби 
уларнинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган хусусий меҳнатлари маҳсулот-
лари эканлигидандир. Бундай хусусий меҳнатларнинг йиғиндиси 
жамиятнинг жами меҳнатини ташкил этади. Ишлаб чиқарувчилар ўз 
меҳнатларининг маҳсулотларини айирбошлаш йўли билангина бир-
бирлари билан ижтимоий алоқага киришадиларки, шу туфайли улар 
меҳнати ижтимоий тус олади. 
Жамият аъзоларининг жами меҳнат бўлиб, вақти билан ижти-
моий меҳнат, унинг турлари ихтисослаша боради. Меҳнат тақсимоти 
ижтимоий меҳнатнинг мустақил вазифаларини бажарувчи меҳнат 
турларига ажралишидан иборат жараѐнидир. 
Меҳнат тақсимоти ижтимоий меҳнат фаолиятининг сифат жи-
ҳатдан оширилишини тақозо этади. Меҳнат тақсимоти юз берганда 
бир меҳнат туридан иккинчиси, иккинчисидан учинчиси ва ҳоказо 
тарзда ажралиб чиқади ҳамда бу жараѐн узлуксиз давом этаверади. 
Ҳар бир меҳнат тури мустақил вазифани бажаради, лекин унинг 
бошқа турлар билан боғланган ҳолда ишлаб чиқаришда қатнашади. 
Кишиларнинг меҳнат бозор орқали мужассамлаштириладиган жами 
меҳнатнинг бир қисми ҳисобланади. Бозордаги ўзаро алоқалар асли-
да меҳнатни ижтимоий зарурият сифатида эътироф қилишнинг бево-


сита эмас, балки билвосита йўли, яъни товарни бозорда, олди-сотди 
йўли билан амалга ошириладиган меҳнатнинг эътироф этилишидан 
бошқа нарса эмас. 
Тарихий тараққиѐтдан маълумки, товар ишлаб чиқариш уму-
минсоний, иқтисодий ҳодисадир. Ҳозирги даврда давлатларнинг 
тараққиѐт қай даражада бўлишидан қатъи назар, уларнинг барчасида 
товар ишлаб чиқариш мавжуд. Товар ишлаб чиқарувчиларнинг мав-
қеи зиддиятлидир. Бир томондан, уларнинг меҳнати ижтимоий харак-
терга эга, яъни уларнинг товарига муҳтож бўлган шахслар тимсолида 
жамият учун зарурдир. Иккинчи томондан, уларнинг меҳнати алоҳи-
да меҳнат мавқеида бўлиб, у ўз ҳисобидан амалга оширилади ва 
номаълум истеъмолчига мўлжаллангандир. 
Товар ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнатнинг ижтимоий 
аҳамияти унинг бозорда ўз харидорини топганганлиги, сотилганган-
лиги билан тасдиқланади. Демак, товар ишлаб чиқарувчиларнинг 
меҳнати айни бир вақтда ҳам ижтимоий, ҳам алоҳидалашган меҳнат-
дир. Меҳнатнинг ижтимоий характери билан унинг алоҳидалашуви 
ўртасидаги зиддият товар ишлаб чиқарувчиларнинг алоҳида зиддия-
тидир. Бу зиддият ҳар бир товарга татбиқан бозорда ҳал этилади. 
Лекин шу билан бирга, у умумий ижтимоий хўжалик товар тузуми-
нинг зиддияти сифатида доим такрор пайдо бўлиб туради. Жами 
ижтимоий меҳнат таркибига кириш ҳар бир товар ишлаб чиқарувчи 
учун жуда мураккаб ва ҳаѐтий муҳим муаммодир. Чунки у муваффа-
қиятсизликка учраган тақдирда ўз маҳсулотини сота олмайди ва 
зарар кўради, баъзан эса хонавайрон бўлиши ҳам мумкин. Муаммо 
шу билан чуқурлашадики, ижтимоий эҳтиѐжлар таркиби ҳамиша 
бирдай берилган доимий ўзгармас нарса эмас. Вақти-вақти билан бу 
таркиб албатта топиб туради. Бинобарин, ишлаб чиқариш таркиби, 
жами ижтимоий меҳнат таркиби ҳам қайта тузилиши керак. Товар 
ишлаб чиқарувчи ўз товарининг сотилмай қолиши хавфи тузилиши 
билан бозордаги ҳолатни ҳушѐрона кузатиб боришга, доим бозорга 
мослашиб туришга мажбур бўлиб туради. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish