Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Ижара мулки
. Тадбиркорларнинг кўпчилиги ўзга кишилар 
мулкини ижарага олиб, фаолият кўрсатади. Бунинг натижасида 
шаклланган мулк ижарачиларга тегишли бўлади. 
Ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари ижарага берилганда 
мулкка бўлган ҳуқуқ кимнинг ихтиѐрида бўлади? 
Ижарага берилаѐтган мулкка эгалик ҳуқуқи ижарага олаѐтган 
соҳибкорнинг ихтиѐрида қолади. Мулк эгаси бўлмиш соҳибкор ижа-
рага бераѐтган мулкдан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини 
шартномада кўрсатилган давр ичида ижарага олувчи шахсга ўтка-
зади. Ижара муддатининг узоқ ѐки қисқа бўлиши ҳар икки томоннинг 
келишувига боғлиқдир. Иқтисодиѐт назарияси тарихидан маълумки, 
мулкни ижарага берувчи соҳибкор ижара муддатининг қисқа бўли-
шига интилса, мулкни ижарага олувчи тадбиркор ижара муддатининг 
узоқ бўлиши учун ҳаракат қилади. 
Аралаш мулк
. Ўтиш даврида кўп укладли тизимда аралаш 
уклад вужудга келади. Мазкур уклад икки тоифалидир: а) давлат 
улуши бор ҳиссадорлик корхоналари; б) қўшма корхоналар.
Аралаш укладда мулклар интеграциялашади, яъни турли 
шаклдаги мулк субъектлари ўз ресурсларини бирлаштириш асосида 
умумий капитал ҳосил этади ва шу асосида хўжалик фаолиятини 
юритади. Аралаш мулк давлат мулки, хусусий мулк, маҳаллий 
корхона, хорижий корхоналар қоришмасидан ҳосил бўлади. 
Аралаш мулк ҳиссадорликка асосланади. Иқтисодий ривожла-
нишнинг турли шароитида мулклар бир-бири билан қўшилиши мум-
кин. Ҳозирги давр иқтисодиѐтида бир хил хусусий ѐки ижтимоий 
мулк шакли соф ҳолда мавжуд бўлган ҳолдаги мулкни бирон-бир 
давлатдан топиш қийин. Шундай йўл билан фаолият кўрсатиш мум-
кин бўлганлигидан улар «Аралаш иқтисодиѐт» деб юритилади. Бунда 
эса умумий, хусусий ва аралаш мулк шаклларини учратиш мумкин. 
Аралаш мулкда хорижликларнинг иштироки туфайли макроиқ-
тисодиѐтда инвестиция юки енгиллашади. Қўшма корхоналарда маъ-
лум даражада устунлик мавжуд бўлиб, унга замонавий хориж тех-
нологияси жорий этилади, малакали иш кучидан фойдаланилади, бу, 


ўз навбатида, меҳнат унумдорлигининг анча юқори бўлишини таъ-
минлайди. 
Ўтиш даври иқтисодиѐти шароитида макроиқтисодиѐтнинг тур-
ли соҳалари, тармоқларида ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш-
нинг умумлашув даражаси турлича бўлганлиги сабабли, табақалашув 
ҳолати ҳам мураккаблашиб бормоқда. 
Макроиқтисодиѐтнинг турли соҳаларида мулк шаклларининг 
турли хиллари вужудга келмоқда. Мулк шаклларининг айрим турла-
ри олдиндан мавжуд бўлган, айримлари янгитдан вужудга келмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида турли ташкилотлар-диний, ижти-
моий (касаба уюшмаси, сиѐсий партиялар), маҳалла кабиларнинг 
мулклари ҳам вужудга келди. 
Диний ташкилотлар мулки диндорлар тасарруфидаги мачитлар, 
черковлар, синагогалар, улардаги маблаглар, асбоб-ускуналар, диний 
китоблардир. Унинг субъекти муайян мачит, мадраса, черков, синаго-
гада қатнашувчи диндорлардир.
Ижтимоий ташкилотлар, яъни партиялар, касаба ташкилотлари, 
турли жамғгарма фондларидан иборат гуруҳлар тегишли мулк субъ-
ектлари шу ташкилотларнинг аъзолари ҳисобланади. Маҳалла мулки 
– муайян маҳалла ҳудудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ихтиѐ-
ридаги идора-иморатлар, улар ихтиѐридаги асбоб-анжомлар, идиш-
товоқлар, тўпланган маблағлардан иборат. Маҳалла мулки субъекти 
фақат мазкур маҳаллада истиқомат қилувчининг ўзи ҳисобланади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish