Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Давлат мулки
. Ижтимоийлашган бозор иқтисодиѐтига ўтиш 
даврида давлат мулкини хусусийлаштириш ва уни давлат тасарруфи-
дан чиқариш жараѐнида кўп укладли иқтисодиѐт, яъни аралаш иқти-
содиѐтда давлат мулкининг мавқеи катта бўлади. Давлат сектори ҳам 
кўп укладли тузилмага киради, бунда якка давлат мулкчилиги мав-
жуд бўлса-да, бу мулкнинг тасарруфи ҳар хил хўжалик юритиш ша-
роитида рўй беради. Бу ўринда давлат мулки эркин рақобат муҳитини 
ҳосил этса, бошқа ўринда монопол тузилмани юзага келтиради. Бу-
нинг сабаби бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида давлат макроиқтисо-
диѐтнинг барқарорлиги ва унинг ривожланишини таъминлашга асос 
бўлиб хизмат қилувчи тармоқларни ривожлантиришга алоҳида эъти-
бор берилганлигидадир. Шунингдек, у ўтиш даврида аҳолини ижти-
моий ҳимоялаши, айниқса, камбағал қатламнинг яшаш минимуми 


даражасини таъминлаши керак. Ўтиш даврида, табиийки, давлат жа-
мият ва иқтисодиѐт мувозанатини сақлаб туриш учун буфер вазифа-
сини бажаради. Шунга биноан, давлат мулкининг мавқеи ва тутган 
ўрни сезиларли даражада бўлиши заруриятдир. Шу билан бирга, 
давлатнинг мулкнинг сиѐсий-иқтисодий тараққиѐтидаги роли ва аҳа-
мияти каттадир. Ҳақиқатан ҳам давлат мулки халққа тегишли бўлиб, 
у ажратилмайди ва ундан ноѐб ресурсларни қайта ишлашда 
фойдаланилади.
Давлат мулки унга тегишли товар ва хизматлар яратувчи кор-
хоналар мажмуидан иборат бўлиб, давлат сектори жумласига киради. 
Давлат мулк эгаси сифатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулла-
нишни рағбатлантиради. Унинг корхоналари миллий маҳсулот яра-
тувчи кўринишида майдонга чиқади. Ўзбекистон Республикасининг 
бозор иқтисодиѐтига ўтишида кучли давлатнинг фаол иштироки ва 
раҳбарлигида, яъни давлат секторини мустаҳкамлаш, сўнгра бошқа 
мулкларга эркинлик бериш йўли билан амалга оширилди. 
Давлат мулкининг хусусиятларидан бири давлатнинг мутлақ 
монополист бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва яратилган маҳсу-
лотларни якка ўзи ўзлаштираѐтганлигидадир. 
Давлат мулкига қарашли корхоналарда ѐлланиб ишловчи киши-
лар ўз мустақилликларини йўқотадилар. Чунки ишлаб чиқилган маҳ-
сулот давлатнинг хоҳиш-истагига қараб тақсимланади ва қайта тақ-
симланади. Мулкка давлат монополизмининг сақланиб қолиниши, 
иқтисодий ҳаѐтда, маълум даражада, бозор иқтисодиѐти қонуният-
ларининг эркин амал қилиши учун маълум чегараларнинг пайда 
бўлишини тақозо этади. 
Ўзбекистон Фуқаролик кодексида давлат мулки республика 
мулки ва маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар мулкидан 
иборат эканлиги таъкидланган. 
Давлат мулки тизимига мудофаа, давлат бошқаруви, ижтимоий 
тартибни муҳофаза қилиш, ягона энергетика тизимини таъминлаш, 
фундаментал фанларни ривожлантириш, ер, ер ости ва усти бойлик-
лари, фойдали қазилмалар, сув ва сув иншоотлари, табиатни 
муҳофаза қилиш каби қатор объектлар киради. 
Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодиѐтида шундай соҳалар 
мавжудки, Фуқаролик кодексига мувофиқ ер, ер ости ва усти 
бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси, ѐқилғи 
энергетика комплекси, нефть конлари, газ захиралари ва ниҳоят 


«олтин захира»лари, давлат ҳокимияти ва республиканинг бошқа 
ташкилотлари мол-мулки, давлат аҳамиятига молик маданий ва 
тарихий бойликлар, республиканинг бюджет маблағлари, валюта 
фонди ва бошқа давлат фондлари республика мулки ҳисобланади.
Бюджет маблағлари ѐки давлатнинг бошқа маблағлари ҳисоби-
дан яратилган ѐки сотиб олинган корхоналар, бошқа мулкий ком-
плекслар, ўқув, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, 
интеллектуал фаолият натижалари, бошқа мол-мулклар ҳам респуб-
ликанинг фойдаланишида ва тасарруфида бўлиши мумкин. 
Юқорида зикр этилган мулк объектларининг ягона давлат мулки 
таркибида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ўтказилаѐтган иқтисодий 
ислоҳотларнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичи якунлари шун-
дан далолат бермоқдаки, республикада давлат мулки маълум давр-
гача етакчи ўринда бўлиб қолаверади. Бундай ҳолат ўзига хос бўлган 
янги бошқарув тизимини талаб қилади. Ҳозирги шароитда давлат 
мулкига мансуб корхоналарнинг икки тури мавжуд: биринчиси дав-
латнинг тўғридан-тўғри, бевосита раҳбарлигида ишловчи корхона-
лар: иккинчиси тўла тижорат ҳисобида турувчи корхоналар. Демак, 
давлат тадбиркорлик секторида фаолият кўрсатиб, ўз улушига эга 
бўлади. 
Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, 
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг аграр қонун ҳужжатларида 
вакил қилинган органлар тасарруф этади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish