Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Зарурий маҳсулот
соф маҳсулотнинг бир қисми бўлиб, у иш ку-
чини нормал қайта тиклаш, яъни унинг ишга лаѐқатини сақлаб ту-
риш, оиласини таъминлаш учун кетадиган маҳсулотдир. Зарурий 
маҳсулот озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жойларни сақлаб туриш, тар-
киб топган маданий ва социал эҳтиѐжлар, экологик заруратлар ва 
ҳоказоларга қилинадиган чиқимларни қоплашга кетади. 
Қўшимча маҳсулот
соф маҳсулотнинг бир қисми бўлиб, у 
меҳнатчилар томонидан зарурий маҳсулотдан ташқари, қўшимча иш 
вақти даврида яратилган қисмидир. Қўшимча маҳсулот давлат, 
тадбиркорлар, мулкдорларга тегишли бўлиб, ер эгасига рента, 
капитал эгасига фойда ва фоиз тариқасида олинади. 
Соф миллий маҳсулотнинг жамият аъзоларига уларнинг 
даромади сифатида теккан қисми миллий даромад деб юритилади. 
Миллий даромад жамият тараққиѐтининг деярли ҳамма босқичларига 
хос бўлиб, жамият миқѐсидаги барча даромадлар йиғиндиси ҳсиоб-
ланади. У табиатан янгидан яратилган маҳсулот бўлиб, пул шаклида 
ифодаланади. Миллий даромад, моддий жиҳатдан олганда, ишлаб 
чиқариш воситалари ва истеъмол буюмларидан иборат бўлиб, 
зарурий ва қўшимча маҳсулотни ўз ичига олади. 
Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажмини билиш учун ялпи мил-
лий маҳсулот ва унинг пул шаклидаги қиймати ҳисобланадиган 
таркибий қисми соф миллий маҳсулот (СММ) ва миллий даромад 
(МД)ни нархларнинг ўзгариши таъсиридан ҳоли этиш керак. Маҳ-
сулотларнинг нархи ўсиб кетса, сунъий равишда ялпи миллий маҳсу-
лот (ЯММ) нинг миқдори ѐки ҳажми ҳам ўсиб кетади ва аксинча. 


Демак, маҳсулотнинг моддий ҳажми унинг пулдаги ҳажмига тўғри 
келмай қолади. 
Шу сабабли, иқтисодиѐт фани номинал ва реал ЯММни фарқлаб 
туриб таҳлил этади. Пулда ифодаланган ва муайян нархларда ҳисоб-
ланган маҳсулот номинал ялпи миллий маҳсулот деб аталади. Номи-
нал маҳсулот ҳажми маҳсулотнинг моддий миқдори ва нархига боғ-
лиқдир. Жамият эҳтиѐжларини моддий шаклдаги маҳсулотлар (иш-
лаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари) қондиради. Истеъмол 
учун маҳсулотнинг ўзи керак, маҳсулотнинг неча сўм туришига эмас, 
балки унинг миқдори ва сифатига қараб истеъмол юз беради. Ишлаб 
чиқаришнинг ҳақиқий моддий ҳажмини реал ЯММ белгилайди. Реал 
ЯММ ишлаб чиқаришнинг нарх ўзгариши назарда тутилиб ҳисоблан-
ган амалдаги миқѐсини ифодаловчи маҳсулотдир. Реал ЯММни 
ҳисоблашда нархнинг ўзгариши эътиборга олинади, шунга қараб, 
номинал маҳсулот ҳажми ортган шароитда реал маҳсулот камайиши 
ҳам мумкин. Номинал маҳсулот ҳажми билан нархлар ўзгариши 
ўртасидаги нисбатдир. Агар номинал маҳсулот ҳажмига нисбатан 
нархлар секин ўсса, реал маҳсулот кўпаяди ва аксинча. 
Реал маҳсулот ҳисобланганда нархлар индекси қўлланилади. 
Реал маҳсулот номинал маҳсулотнинг нархлар индекси бўлинмасига 
тенгдир (нархлар индекси ошиб ѐки камайиб туриши мумкин). 
Ишлаб чиқариш ҳажми меҳнат унумдорлигининг ўсиб боришига 
боғлиқ бўлади. Ресурсларнинг чекланганлигидан жамият ўз эҳтиѐж-
ларини қондириш, етказилаѐтган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш 
учун меҳнат унумдорлигини ўстириш йўлидан боради. Меҳнат унум-
дорлиги меҳнат натижасини, меҳнат самарадорлигини англатади. 
Меҳнат унумдорлиги вақт бирлигида яратилган маҳсулот ва хиз-
матлар миқдори ѐки маҳсулот ва хизматлар бирлигини яратиш учун 
сарфланган иш вақтидир. Демак, меҳнат унумдорлиги юмушчи 
томонидан сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига, 
яъни киши куни, киши соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот 
миқдори билан аниқланади. Чекланган ресурслар натижасида уларни 
кўпроқ ишлатиб, эҳтиѐжларни тўла қондириб бўлмайди. Шу сабабли, 
жамият ресурсларни тежаб ишлатиш йўлига ўтади, ресурс бирлиги-
дан кўпроқ маҳсулот олади, бунда ҳам моддий, ҳам меҳнат 
ресурслари тежалади. Бу меҳнат унумдорлигининг ўсиб боришини 
англатади. 


Меҳнат унумдорлигининг ўсишига қуйидаги омиллар таъсир 
этади: 
- меҳнат қуроллари такомиллашади, техник-технологик даража-
си ўсади, машиналашган ишлаб чиқаришда ғоят ва муттасил ўсиб 
боради; 
- ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг меҳнат малакаси 
ва маҳорати ўсиб боради, чунки мураккаб техника-технология юксак 
савия ва малакани талаб қилади; 
- ишлаб чиқаришнинг табиий шароити, табиий ресурсларнинг 
сифати ва уларни ишлаш шароитининг қулай бўлиши. 
Ижтимоий меҳнат унумдорлигини аниқлашда профессор 
А.Ўлмасов услуби асосида қуйидаги формулада ифодалаш мумкин: 

 

ЯММ = 3 млрд доллар, ИС = 500 минг. 


Бу ерда: Му – меҳнат унумдорлиги; Ис – ишчилар сони; 
МД – миллий даромад; ЯММ-ялпи миллий маҳсулот. 
Ушбу кўрсаткич жамиятда меҳнат унумдорлиги ва жамиятнинг 
ишлаб чиқариш қуввати даражасини ифодалайди. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлашда ҳар бир соҳа ва 
тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмоқ зарур. Қишлоқ 
хўжалигида ишлаб чиқаришнинг муҳим омилларидан бири ер ҳисоб-
ланади. Ердан самарали фойдаланиш кўрсаткичи аниқланади. Бу кўр-
саткич ер майдонининг ҳар бир гектаридан олинган ҳосилдорликнинг 
даражаси билан ҳисобланади. 
Шунингдек, самарадорликни аниқлашда яна қўшимча бир қанча 
иқтисодий кўрсаткичлар ѐрдамидан фойдаланилади: яъни меҳнат 
сиғими, материал сиғими, ишлаб чиқариш фондлари сиғими, энергия 
сиғими ва ҳоказолар. Улар ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот бирлигини 
яратиш учун сарфланган меҳнат, энергия, моддий харажатлар миқдо-
рини ифодалайди. Демак, турли омиллар самарадорлигини аниқлаш-


да бу кўрсаткичлардан фойдаланилади. Ишлаб чиқариш самарадор-
лигига қуйидаги омиллар бевосита таъсир кўрсатади: 
– ишлаб чиқаришда янги техника ва технологиялардан 
фойдаланиш; 
– ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва кооперациялаш; 
– ишлаб чиқаришнинг таркибий қисмларини такомиллаштириш 
ва бозор иқтисодиѐти талабларига мослаштириш; 
– ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг ҳар бирининг ўз 
меҳнати натижасидан манфаатдорлигини ошириш; 
– чекланган ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланиш, сифатли ва 
арзон хом ашѐлардан ва энергия турларини қўллаб, деҳқончиликда 
экинларнинг янги ҳосилдор навларини ва чорва молларининг 
маҳсулдор зотларини кўпайтириш; 
– ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг билим савияси, 
малакаси ва маҳоратини ошириш ва ҳоказолар. Ушбу омиллар 
иқтисодиѐтнинг ҳамма соҳаларининг ишлаб чиқариш самарадорли-
гини оширишда таъсир қиладиган асосий ва умумий омиллардир. 
Ҳар бир соҳанинг, тармоқнинг ўзига хос бўлган кўплаб омиллари 
мавжудки, улардан фойдаланиш ишлаб чиқариш самарадорлигини 
янада ошириш имконияти ҳисобланади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish