Ызбекистон Ало=а ва Ахборотлаштириш Агентлиги


МРТ 1347 ва 1343 стандарти радиоинтерфейсига протокол



Download 1,34 Mb.
bet21/21
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#115247
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Мобил алоқа тизимлари

МРТ 1347 ва 1343 стандарти радиоинтерфейсига протокол.

Транкинг алока тизимини базавий станция контроллери ва радиоинтерфейси МРТ 1347 стандартига мос келади, абонент радио ускунасига талабларини эса МРТ 1343 стандарти аниклади.
МРТ 1347 стандартига мос равишда базавий станция узатгичи частоталар фарқи 12,5 кГц ни ташкил қиладиган радиосталларни шакллашни таъминлаши керак. Бунда капаллар номерланиши 58 дан бошланиб 560 да тугайди, частота диапазони 201,2125 МГц дан 207,4875 МГц гача бўлган оралиқда бўлиши керак. Абсолют барқарорсизлик – 1кГц дан максимал частота девиацияси эса – 2,5 кГц дан ошмаслиги керак. НУҚТ хабарлари фаза модуляцияси қўлланилади. Стандартга мос равишда рақамли хабар узатишда модуляция параметрлари қуйидаги талабларга мос келиши керак:

  1. Канал полосасида сигнал сатхи минус 35 Дб дан ошмаслиги керак;

  2. Узатиш тезлиги 1200 бит|с тенг бўлиши керак;

  3. Ташувчилар частотаси қуйидагича бўлиши керак;

- “0” ни узатишига 1800Гц мос келади,
–“1” ни узатишга 1200 Гц мос келади;
4. Модулятор АЧХ сини нотекслиги 1,5 дБ дан кичик бўлиши керак.

    1. МАР 27 транкинг тармоғига руҳсат этиш протоколи.

Тармок тизимининг нутк хабарлари радиоканаллари буйича маълумотлар узатиш учун, МРт 27 (Mobile Accses Protocol) протоколи кулланилади, у радиостанцияга MPI протоколи билан мослаштирилган маълумотлар терминалини, ЭХМ ва бошка ракамли тизимларни улаш имконини беради.
Худди шундай уланиш структура схема куйидаги расмда келтирилган.




  1. Бўлим. Ҳаракатдаги уяли радиоалоқа тизимлари.




    1. ҲУАТ қурилиш принципи ва частота режаланиши.

ХУАТ курилиш принципига мос равишда R радиусли хизмат худуди шартли равишда ташки чизилган айланаси R га тенг уяларга булинади, уяни идеал шакли айланадир, лекин майдонлар ва узаро таъсирларини хисоблашни осонлаштириш максадида асос килиб тугри олтибурчак олинган. Аслида, худуд рельефи, курилиш ва бошка факторлар хисобига уя нотугри айлана шаклига эга.



  1. Ҳаракатдаги уяли алоқа тизимларининг (ҲУАТ) мавжуд бўлган стандартлари

1-расмда ҳаракатдаги алоқа тармоғларини классификацияси келтирилган . Унинг ичига ердаги ва сунъий йўлдош орқали умумий фойдаланиш ҳаракатдаги алоқа Рамоғи киритилган, улар ёрдамида тармоқ абонентларига электрон алоқанинг турли хизматлари, умумий фойдаланиш телефон тармоғидаги абонентлар билан ҳам алоқа ўрнатиш имкони ҳам берилади. Абонентлар ўз тармоқларига радио каналлари бўйича уланадилар, улар ҳаракатдаги абонент станциялари (АС) билан базавий станциялар (БС) орасидаги радио каналдир. АС ни тармоққа уланиши шундай ташкил қилинган. БС лар орасида радио линиялар ёки кабел алоқа линилари ёрдамида транспорт тармоғи қурилади. Уланиш тармоғи билан транспорт тармоғи биргаликда ҳаракатдаги алоқа тармоғини ҳосил қилади.


Умумий фойдаланиш телефон тармоғи билан ўзаро таъсир иерархияни иҳтиёрий махаллий, ҳудуд ичида ва шаҳарлараро сатҳида ташкил қилиш мумкин.



1-расм. Ҳаракатдаги алоқа тармоғларининг классификацияси.


ҲУАТ авлодлар бўйича бўлинади. Биринчи авлод – бу аналог стандарт тизимлари. Иккинчи авлод – бу рақамли стандарт тизимлари. Ва ниҳоят IMT-2000 ҳозирда ҲУАТ ни учинчи авлоди сифатида кўриляпти. ҲУАТ нинг стандартлар мисоли 1-жадвалда келтирилган.


Ҳозирги пайитда иккинчи авлод тизимлари кенг тарқалган ва учинчи авлод тизимлари ривожланишининг бошида турибмиз, биринчи авлод тизимлари эса аста-секинлик билан фойдаланишдан чиқириб ташланяпти.
1-жадвал

Стандарт

Стан­дартнинг тўла номи

Час­тоталар диапазони, МГц

Амалга киритилган йил

Аналог стандартлар

NMT 450

Nordic Mobile Telephony

450

1981

AMPS

Advanced Mobile Phone System

800

1983

TACS

Total Access Communication System

900

1985

NMT-900

Nordic Mobile Telephony

900

1986

Рақамли стандартлар

GSM-900

Global System for Mobile Communication

900

1991

D-AMPS

Advanced Mobile Phone Service

800 и 1800

1991

DCS-1800

Digital Cellular System

1800

1992

PDC

Personal Digital Cellular

800 (900) и 1500

1994

CDMA

Code Division Multiple Access

800 и 1800

1995


    1. ҲУАТ нинг аналог стандартлари

ҲУАТ учун Скандинавия мамлакатлари ишлаб чиқди ва мамлакатларга боғлиқ бўлмаган ҳолда АС лари тизимнинг ҳамма базавий станциялари билан тўла мослашувчан. Ҳамма ҳаракатдаги абонентлар тизимга кирувчи иҳтиёрий мамлакатларда ишлаш имконига эга.


NMT-450 стандарти тўрта турдаги ҳаракатдаги станция ишлатади:
- оддий ҳаракатдаги станциялар;
- устунликка эга бўлган ҳаракатдаги станциялар;
- портатив ҳаракатдаги станциялар;
- ҳаракатдаги станция-таксофонлар.
Бу тизим ердаги ҳаракатдаги объектларга хизиат кўрсатиш учун ишлаб чиқилган, лекин ультра қиска тўлқинлар етиб бориши мумкин бўлган ҳудуддаги ҳаракатдаги денгиз станцияларига ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.
40 тадан ошиқ давлатлар NMT-450 и NMT-900 стандартларини қабул қилишди. Россия NMT-450 стандартини федерал стандарт сифатида қабул қилди. Ўзбекистонда биринчи операторлардан бирлари ҳам NMT-450 стандартидан фойдаланишган.
ҲУАТ ни NMT-450 ва NMT-900 стандартларнинг қурилиш принциплари деярли бир хил. Иккиси ҳам NMT-450 стандарти спецификациясига асосланган. NMT-900 стандартларнинг такомиллашиш фарқига асосан ускуналар таркибига кичик улчамли қул станциялари киритилиши, ҳамда кенгайтирилган имкониятли бошқариш тизими ва алоқа хизмати кўпайганлигини киритса бўлади. Лекин кичик ўлчамли қўл станциялари NMT-450 стандарти учун ҳам ишлаб чиқилган.
NMT-900 стандартининг кодини тузилишҳида NMT-450 стандартидан фарқи қушимча ахборотлар, перфекс ва линия сигналлари қўшилган. Бундан ташқарии мобил коммутация станцияси билан БС орасидаги ўзаро таъсирга тегишли бўлган спецификация қисми ўзгартирилган.
NMT-450 ва NMT-900 стандартларнинг солиштирма характеристикалари 2-жадвалда келтирилган.

2-жадвал





Параметр ва характеристикалар номи

NMT-450

NMT-900

1

Частот полосаси (МГц):
- дан узатиш учун
- АС билан қабул қилиш учун

420-490
453-457,5


463-467,5

890-960
890-915


935-960

2

Каналларнинг частота фарқи, кГц

25(20)

25 (12,5 кўчикли)

3

+абул қили шва узатиш дуплекс каналларининг частоталар фарқи, МГц

10

45

4

Каналлар сони

180 (225)

999 (1999-кўчикли)

5

Уя радиуси, км

15-40

2-20

6

Базовий станция узатгичини қуввати, Вт

max 50

max 25

7

Абонент станция узатгичини қуввати, Вт

15
1,5
0,15

6
1
0,1

Аналог EMS-2500 уяли радиотелефон тизими тўла автоматик ишлайди. қўзғалмас ва ҳаракатдаги алоқа тармоғининг аппарат, ҳамда дастурий таъминот ташкил этувчиларидан иборат.


EMX-2500 асосидаги ҲУАТ ни тузилиш схемаси 2-расмда келтирилган.


2-расм. EMX-2500 асосидаги ҲУАТ ни тузилиш схемаси.


Базовий станция 8 ёки 16 нутқ каналларига мўлжалланган. Йўналтириш диаграмма бурчаги 60, 120 ва 360 бўлган антенналар қўлланилади. Уядаги БС лар бир-бири билан базавий станция контроллерлари (БСК) ва коммутация маркази (КМ) билан боғланади. Ҳар хил протоколли ҲУАТ лар билан алоқа EMX – 2500 асосида амалга оширилиши мумкин.


DYNA T.A.C. - AMPS (Advanced Mobile Phone) стандартини қўллашга асосланган. Бу стандарт асосан Шимолий ва Жанубий Америкада, ҳамда Австралия, Янги Зеландия, осиё ва Ўрта шарқда ишлатилади. +ўшимча нутқ алоқа каналлар сонини оширишни таъминлайдиган, поласаси кенгайтирилган E-AMPS стандарти ҳам ишлатилади.
TACS, E - TACS (Total Area Coverage System) – Европа, Осиё, Ўрта Шарқда ва Африкада ишлатилади.
J - TACS (Japanese TACS) – Японияда ишлатилади.
Ҳар хил ҲУАТ лар эгаллайдиган частота полосалари билан фарқланади а вшу сабабли ўз частота каналларига эга. AMPS, TACS, ва E-TACS ҲУАТ ларни асосий характеристикалари таҳминан бир ҳил. Юқорида келтирилган ва бошқа ҲУАТ ларнинг асосий характеристикалари 3-жадвлда келтирилган.
Аналог ҲУАТ нинг асосий стандартлари
3-жадвал

Алоқа тизимининг характеристики



AMPS
(А+Ш)



HCMTS
(Япония)



NMT-450
Сканди-навия мамлакатлари

NMT-900
Сканди-навия мамлакатлари

C-450
(Германия)



TACS
(Англия)



ETACS
(Англия)



RTMS-101H


(Италия)

RADIOCOM-200


(Франция)

Амалга киритилган йил

1983

1979
1988-янгиси

1981

1986

1985

1985

1987

1985

1985

Узатишдаги частоталар полосаси (МГц)
- базовий станция
- абонент станцияси

870-890
825-845

870-885
925-940

463-647,5
453-457,5

935-960
890-915

461,3-465,74
451,3-455,74

935-950
890-905

917-933
872-888

460-465
450-455

202,7-205,1
424,8-427,9
194,7-197,1
418,8-417,9

Дуплекс каналлар фарқи (МГц)

45

55

10

45

10

45

45

10

8;10

Каналлар чатота полосаси (МГц)

30

25/12,5

25/20

12,5

20/10

25

25

25

12,5

Базовий станция нурлайдиган қувват (Вт)

100(1)

50/25

50

100

100

100

100

25/25

25 дан 70 гача

Абонент станцияси нурлайдиган қувват (Вт)

3

5/1

15/2

6/1

15

2-20

2-20

10/1

11




    1. GSM тармоғининг архитектураси

GSM тармоғининг тузилиш архитектураси билан танишамиз. Танишув давомида тармоғнинг ташкил этувчиларини номини ва уларни қисқармаларидан фойдаланамиз.


Тузилиш схеманинг энг сода қисми – абонент станцияси (АС), у икки қисмдан иборат: қўл телефони, яъни АС ва уяли алоқа оператори билан шартнома тузилгандан сўнг олинадиган АИМ (абонентни идентификациялаш модули) смарт-карточкаси. Иҳтиёрий автомобил ўзининг русум рақами бўлганидек, уяли телефон ҳам ўзининг рақамига эга, М+ХИ (мобил қурилманинг халқаро идентификатори), бу рақам тармоғни сўрови бўйича узатилиш мумкин. АИМ ўз навбатида ўз ичида АХИР (абонентни халқаро идентификациялаш рақами)ни сақлайди. М+ХИ ва АХИР ларнинг бир-биридан фарқи тушунарли бўлган бўлса керак - М+ХИ аниқ бир телефонга, АХИР эса аниқ бир абонентга тегишли бўлади.
Тармоқни «Марказий нерв тизими» ТКТ (тармоқ ва коммутация тизими) ҳисобланади, «мия» вазифасини бажарувчи КМ (коммутация маркази) дейилади. КМ ни кўпчилик «коммутатор» дейишади, ҳамда алоқа муаммолари пайдо бўлганда уни айблашади. КМ тармоқда битта бўлмаслиги ҳам мумкин (бу ҳол кўп процессорли компьютер тизимига хос бўлади). КМ чақириқларни йўналтириш, биллинг тизими учун маълумотлар шакллаш, кўп жараёнларни бошқариш ва бошқа кўп вазифаларни бажариш билан шуғулланади.
Тармоқни муҳимлиги бўйича кейинги ташкил этувчиси, ҳамда ТКТ га кирувчи ЎАР (ўз абонентларининг регистри) ва ҲР (ҳаракт регистри) ҳисобланади. ЎАР қўпол қилиб айтганда, кўриб чиқилаётган тармоқ билан шартнома тузган ҳамма абонентлар ҳақидаги маълумотлар базасини сақлайди. Унда абонентлар рақамлари ҳақида ахборот (рақамлар остида қуйидагилар назарда тутилади: биринчидан юқорида айтиб ўтилган АХИР, иккинчидан интеграллашган хизматларни рақамли тармоғининг телефон рақами (ИХРТТР), яъни оддий қилиб тушунтирилганда телефон рақами), фойдаланиладиган хизматлар рўйҳатини ва бошқаларни сақлайди.
Тизимда битта бўлган ЎАР дан фарқли бўлган ҲР бир нечта бўлиши мумкин ва уларнинг ҳар бири тармоқдаги ўз қисмини назорат қилади. ҲР да унинг (фақат унинг!) ҳудудида (бунда фақат ўзининг абоненларига эмас, роуминг тармоғида рўйҳатга олинганларга ҳам хизмат кўрсатилади) жойлашганабонентлар ҳакида маълумотлар сақлайди. Абонент бир ҲР нинг хизмат кўрсатиш ҳудидан чиқиши билан бу абонент туғрисидаги ахборотлар янги ҲР га кўчирилади. эскисидан ўчириб ташланади. ЎАР билан ҲР ни кўп ўхшашликлари бор, лекин айтиб ўтиш жойизки ЎАР да абонентлари қаеда бўлишидан қатъи назар, фақат тармоқнинг ўз абонетлари, ҲР да эса, унинг хизмат кўрсатиш ҳудудида бўлган абонентлар ҳақидаги ахборотлар сақланади. ЎАР да ҳар бир абонент учун мазкур вақтда хизмат курсатиш ҳудудини назорат қилаётган ҲР га йнаналтирув бўлади (бунда бу ҲР Ер шарининг бошқа бир чеккасида бўлган бегона тармоққа тегишли бўлиши мумкин).


3-расм. GSM тармоғининг соддалаштирилган архитектураси.


ТКТ яна иккита ташкил этувчиларни ўз ичига олади – аутентификация маркази (АМ) ва ускунани идентификациялаш регистри (УИР). АМ абонент асллигини аниқлаш жараёни учун ишлатилади, УИР эса руҳсат берилган уяли телефонларни тармоққа улаш учун жавоб беради. Уяли тармоқни асосий кисмларидан бири базавий станция тизими (БСТ) ҳисобланади. Агар тармоқни одам организмига ўхшатилса, унда БСТ ни «қўл» ва «оёқ»лар дейиш мумкин. БСТ бир неча «қўл» ва «оёқ»лардан – базавий станция контроллерлари (БСК), ҳамда кўп панжа – базавий станциялардан (БС) иборат бўлади. БС ларни кўп жойларда кўриш мумкин, БС бу биттадан ўн олттгача нурлатгичлардан иборат бўлган қабул қилиб узатувчи қурилмадир. Ҳар бир БСК бир гуруҳ БС ларни назорат қилади ва каналларни бошқариш ва тақсимлашни, БС ларнинг қувват сатҳини ва шу кабиларни бажарилишига жавоб беради. Одатда БСК тармоқда бир нечта бўлади (БС лар сони эса бир неча юзта бўлади).


Тармоқни ишлашини бошқариш бошқариш ва хизмат кўрсатиш тизими (БХКТ) ёрдамида амалга оширилади. БХКТ турли хил трафик ва иш жараёнини назорат қиладиган хизмат ва ёрдамчи тизимлардан иборат бўлади.
Вақт синхронлаш интервали (SB) БС ва АС ни вақт бўйича синхронлаштириш учун қўлланилади. SB 64 битдан иборат бўлган синхрон кетма-кетликдан иборат, ҳамда TDMA кадр рақами ҳақида ахборот ва БС ни идентификацион кодини ташийди. Такрорланувчи SB интерваллар синхронлаш каналини ҳосил қилади.
Ўрнатиш интервали DB алоқа каналини ўрнанатиш ва тестлашни (текширишни) таъминлайди. DB интервали тузилиши NB билан мос келувчи 26 битли ўрнатиш кетма-кетлигидан иборат. NB интервалида назорат битлари бўлмайди ва ҳеч қандай маълумот узатилмайди, фақат узатгич ишлаётгани ҳақида ахборот бериб турилади.
Руҳсат интервали (АВ) АС ни янги БС га уланишга руҳсат беришни таъминлайди. Руҳсат сўралганда синхронизация каналидан келувчи бу вақт интервали АС томонидан ажратиб олинади. Сигнал узатилиш вақтих али ўлчанмаганлиги сабабли, бошида 8 битдан иборат бўлган тугаллаш комбинацияси, кейин эса БС учун 41 битли синхронлаш кетма-кетлиги узатилади. Бундай узатилаётган кетма-кетликнинг тузилиши БС ни 36 шифрланган битларни тўғри қабул қилинишини таъминлайди. Бундан ташқари АВ интервал 68,25 бит давомийликка эга бўлган катта ҳимоя интервалига мавжуд, бу (сигнал узатилиш вақтидан қатъи назар) бошқа АС лар узатиш пакетларидан етарлича вақт силжишини таъминлайди.
Ҳимоя интервалини давомийлиги битта уяда сигнали унча катта бўлмаган ушланиб қолишни иккиланган қийматига мос келади ва уяни максимал руҳсат этилган ўлчамини аниқлайди. GSM стандартида уя радиуси таҳминан 35 км ни ташкил қилади, радио сигнални тўғри ва қайтиш йўналишидаги тарқали швақти 233,3 мкс ни ташкил қилади.
GSM стандартида сигнални шакллаш хусусиятларидан бири, алоқа сеанси давомида сигналларни частотасини аста сакрашлари (SFH - Slow Frequency Hopping) қўланиши ҳисобланади. Бундай сакрашлар радио тўлқинларни кўп нурли тарқалиш шароитида радио каналларда частота фарқини таъминлаш учун зарур. Частота сакрашлари SFH ҳамма ҳаракатдаги тармоқларда кодлаш самаралигини ошириш қўлланилади. SFH қўлланилганда хабарни TDMA кадрда абонент учун ажратилган вақт интервалида (577 мкс) узатилганда, кейинги кадрлар белгиланган янги частотада узатилади (қабул қилинади). Частотани қайта созлаш учун 1 мс вақт ажратилади. Бу частота бўйича сакрашлар жараёнида қабул қили шва узатиш каналлари орасидаги фарқ 45 МГц сақланади.
GSM стандартида қабул қилинган TDMA кадр тузилиши ва сигналларни шакллаш принциплари каналдаги кодлаш усуллари билан биргаликда қабул қилиш учун зарур бўлган сигнал-шовқин нисбатини 9 дБ гача камайтиришга имкон берди, аналог уяли алоқа тизим стандартларида эса бу кўрсатгич 17-18 дБ ни ташкил қилади.



    1. Радио сигнал модуляцияси

GSM стандартида замонавий спектрал-эффектив минимал частота силжишли Гаусс частота манипуляцияси (GMSK) қўлланилади. Бундай модуляция турида, нурланаётган радио сигнални чатота полосасини камайтириш мақсадида, сигнал модуляторгача Гаусс характеристикасига эга бўлган паст частотали филтрдан ўтказилади. GMSK модуляторида радиосигнални шакллантиришда битта ахборот бити интервалида ташувчини фазасини 90 га ўзгартириш йўли билан радиосигнални шаклланади. Бу модуляция усулида сигналларни ажратишда, фазани бундай ўзгариши мумкин бўлган энг кичик қиймати ҳисобланади. Ўз навбатида синусоидал сигнални фазасини узлуксиз ўзгариши натижасида частотаси дискрет ўзгарадиган частота модуляциясини беради, Гаусс филтрини қўллаш эса частотани дискрет ўзгаришини ўтишларни силиқлайди.


GSM стандартида меъёрлаштирилган полоса тушунчаси ишлатилади, у қуйидагича аниқланади: ВТ, бунда В – минус 3 дБ сатҳ бўйича филтрни полоса кенглиги; Т – хабарни битта ахборот битининг давомийлиги. GSM стандартида GMSK ни бу параметр ВТ қ 0,3 тенг бўлади.
GMSK сигналини шакиллашда асосий қисм бўлиб, битта қўшувчи ва иккита кўпайтиргичдан иборат бўлган 1/Q квадратур модулятор ҳисобланади. Квадратур модулятор вазифасига узлуксиз ва аниқ фаза модуляциясини олиш киради. Бу схемада кириш сигнали аввал “sin” ва “cos” деб белгиланган блокларга келувчи иккита квадратур ташкил этувчиларига бўлинади. Кейин кўпайтиргичларда синусоидал ва косинусоидал тебранишларнинг амплитуда ўзгариши бажарилади. Кейинчалик бу сигналлар қўшилади ва GMSK сигнал олинади.
GMSK сигналини шаклланиш принципини тушунтирувчи диаграммалар 6-расмда келтирилган.

6-расм. GMSK сигналини шаклланиш принципини тушунтирувчи диаграммалар.

GSM стандартида GMSK модуляциясини танланилишига сабаб бўлган авзалликлари:



  • GMSK сигналини сатҳи доимий, бу эса узатгични чиқиш қувватини самарали ишлатиш имконини беради;

  • полосадан ташқаридаги нурланишлар сатҳи паст булганда GMSK сигналининг спектри нисбатан ихчам бўлиши;

  • етарлича катта халақитга чидамлик.






Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish