Ҳозирги пайтда 3 та асосий халқаро ШРЧТ фаолият кўрсатмокда.
Metrocast Америка тизими харф – рақам хабарларни узатиш имкониятига эга.
Бу тизимда кўп тармоқлар бирлаштирилади ва абонентлар маълумотлар базаси мужассамлаштирилган марказ билан бошқарилади, шунинг учун абонентлар тақсимоти хам марказ томонидан амалга оширилади. Metrocast тизимини асосий вазифаси, бу шимолий Америка шахарлари учун пейджинг радиочақириқ узатишдир. Лекин у Буюк Британиядаги BRITISH TELECOM ШРЧТ билан ҳам алова каналларига эга. Иккала тизим POCSAG кодини ишлатишади ва чавирив сигналларинив қабул қилиш учун кабулкилгичлар УКТ диапозонидаги умумий ишчи частоталарни теширади (сканерлайди).
2. Europage Европа тизими Германия, Франция, Италия ва Europage HK Ltd консорциум томонидан тузилган Буюк Британиянинг янги тизимлари худудини ўз ичига олади. Тизим УҚТ диапозонининг умумий ишчи частоталарида ишлайди. Europage ривожи ERMES умумевропа стандартини ишлатишига боғлик.
3. Receptor тизими ЧМ сигналлар радио узатиш спекторидаги ишчи частоталарни ишлатади. Абонент қабул қилгичлари қўл соатларига ўрнатилган. Тизимни АТ&Т фирмаси ишлаб чиқарилган ва биринчи синовлар 1989 йил АҚШда ўтказилган, лекин абонент қабул қилгични яратишда катта улушни Plessy фирмаси қўшди. Ишлаб чиқарувчилар бу тизим худудий тармоқларни ШРЧТ глобал дуневий тармоқда бирлаштиради деб ҳисоблайдилар.
Receptor қабул қилгичи ЧМ – узатиш, микропроцессор ва электрон соат микросхемасидан иборат. Юқори сезгирлик кенг динамик диапазон ва кам энергия сарфлайдиган афзалликларга эга. 50 – 60 мА сиғимли батарейкалар пейджинг радиочақири қабул қилгичи ва соатни ишлатиш давомийлигини бир йилгача таъминлайди. Бк кабул килгичлар Hattori Seiko, Motorolla ва Roadstar япон фирмалари ишлаб чикишган.
ШРЧТ кодлаштирилган хабарларни абонентларга Ер шарининг ихтиёрий нуқтасига узатиш имконини беради, чунки бу тизим Ер сунъий йўлларни базасида қурилган. Биринчи бундай сунъий йулдош ШРЧT Mtel АҚШ фирмаси ишлаб чиқди ва Sky – tel номини олди. Сунъий йўлдош канали 931 МГц частотада ишлайди ва Шимолий Америка ва Сингапурдаги 100 га яқин шахарлардаги абонентларга ҳизмат кўрсатади
Буюк Британияда British – Telecom INMARSAT тизими таркибида сунъий йулдош ШРЧT ни техник синовини ўтказмокда.