Ix-xii асрлaрдa яшaб ижoд қилгaн Ўртa Oсиёлик буюк aллoмaлaр вa улaрнинг жaҳoн цивилизацияси ривoжигa қўшгaн ҳиссaлaри



Download 22,47 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi22,47 Kb.
#37147
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўрта аср алломалари

Абу Райхон Беруний (973-1048 йй). Хоразмда таваллуд топган бу мутафаккир, серқирра олим астрономия, тарих, тиббиёт, риёзиёт, жуғрофия, геодезия, метеорология, этнография, фалсафа, филологияга оид 150 га яқин асарлар яратган. Бу асарлар Беруний номини жаҳонга таратди. Шунингдек, унинг хикоялар, шеърлар битганлиги хам маълум. Беруний ўрта асрда биринчи бўлиб глобус яратди. У араб, форс, ҳинд туркий тилларни мукаммал билган. Унинг «Фармоканазия», «Геодезия», «Ҳиндистон», «Минерология», «Маъсуд қонуни», «қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарлари ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган. Махмуд Ғазнавий саройда ҳам хизматда бўлган. У Ибн Сино билан ҳам замондош эди.


Абу Али Ибн Сино (980-1037 йил) У фалсафа, мантиқ рухшунослик, адабиётшунослик, шеърият, мусиқа, геология, минерология, физика, математика, тиббиёт, астрономияга оид юзлаб асарлар яратди. Абу Алининг илмий қизиқишлари доираси шу қадар кенг бўлганки, унинг 40 дан зиёд тиббиётга, 30 га яқин астрономия ва табиатшунослик фанларига, 185 та фалсафа, мантиқ ва илоҳиётга бағишланган асарлар яратгани маълум.

Бухорода қурилган Исмоил Сомоний қабри устига пишиқ ғишт билан қурилган гўзал мақбара. Бу бино тўртбурчак шаклида бўлиб, томи гумбаз қилиб ёпилган. Тўртбурчакдан найзали равотлар ёрдами билан саккиз қиррали шаклга ўтилган. Шу билан бирга бу бино тўрт фасадлидир. Унинг тўртала томони ҳам бир хил, олд томонидек безатилган. Оддий қилиб айтганда, бинонинг олди, ёни ва орқа томони йўқ. Ҳамма томони бир хилда безатилган. Исмоил Сомоний мақбарасини қуришда ва безатишда араблардаги ўша давр учун хос бўлган меъморий хусусиятлардан ҳам кўп фойдаланилган. Масалан, бинонинг ташқи бурчакларига устунлар ўрнатиш. Бино ичидаги бундай шакддаги, шунингдек, думалоқ манзарали майдонлар ҳам исломгача бўлган ёдгорликларда учрайди.


IХ-Х аср меъморчилигининг ривожланиш йўлларининг сакланиб қолганлигини кўплаб масжидлар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Ёзма манбаларда қайд қилинишича, сомонийлар давридаги кўпгина масжидлар ўз вақтида арабларгача бўлган ибодатхоналарнинг масжидга мослаштириш асосида қурилган. Улар бир хонали бўлиб, масжиднинг томлари устунга таяниб турган. Масжидларнинг томи одатда гумбаз шаклида бўлган. Масжидларда, айниқса, меҳроблари шаклли, ёзувли қилиб қирқилган ғиштлар, ўйма ганчлар ва ҳатто тилла сувлар билан безатилган Бу даврга оид масжидлар тўғрисида сўз юритилганда, Бухородаги Мағоки Атторон, Пойканд масжиди, Термиздаги Чорустун, Шаҳристондаги Чилдухтарон масжидларини қайд қилиш мумкин. Бу ёдгорликлар Ўрта Осиёда диний меъморчиликнинг ривожланиш йўлларини кузатиш имкониятини берди. Наршахийнинг ёзишича, амир Наср ибн Аҳмад Бухоро Регистонида ўзи учун катга сарой қурдирган ва унинг қурилишига кагга маблағ сарфлаган. Бу сарой ғоят гўзал бўлган. Саройнинг олдида эса девонлар учун бинолар қурилган. Амир ва ҳокимлар саройи Нишопур, Марв, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда ҳам бўлган. Бу саройлар ўзларининг катталиги ва гўзаллиги билан ажралиб турган. Кўп ҳолларда бундай саройлар кушманзара жойларда, боғлар ичида бунёд этилган.

Download 22,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish