ТЕСТ
12-мавзу учун тест.
Микронезия халқлари тарихий антропологияси
1. Океаниядаги қайси орол аҳолисининг ярмини ҳозирда ҳиндлар ташкил этади?
*а) Фиджи
в) Таити
с) Туамоту
д) Янги Гвинея
2. Микронезияда яшовчи элатлар орасида энг кўп сонлисини топинг.
*а) тунгару
в) белау
с) палау
д) коко
3. Маълумки, маорилар Полинезиянинг энг кўп сонли этносларидан (300 минг киши). Улар қайси ҳудудда яшайдилар?
*а) Янги Зеландияда
в) Янги Гвинеяда
с) Янги Каледонияда
д) Янги Гебридда
4. Полинезияликларнинг асосий машғулоти нима бўлган?
*а) деҳқончилик
в) теримчилик, овчилик
с) балиқчилик
д) чорвачилик
5. Бир қорин наридаги амакиваччалар орасидаги никоҳ қандай номланади?
*а) кросскузен
в) кувада
с) сорорат
д) аванкулат
6. Австралияликлар қўлга ўргатган ҳайвонни аниқланг.
*а) динго
б) кенгуру
с) коала
д) вомбата
7. Австралияликларни қарийб 200 йил аввал Жанубий Осиё веддоидлари билан алоқадорлиги фаразини баён этган олим ким?
*а) И.Симонов
в) Ж.Притчару
с) Э.Эйр
д) Н.Н.Миклухо-Маклай
8. Австралияликларни мустақил ирқ деган хулосага келган олимни кўрсатинг.
*а) Н.Н.Миклухо-Маклай
в) Ж.Притчард
с) Э.Эйр
д) И.Симонов
9. Австралияга аҳоли Жанубий-Шарқий Осиёдан қачон келиб жойлашган?
*а) сўнгги палеолит
в) ўрта палеолит
с) илк палеолит
д) мезолит
10. Юнон тилидан олинган “Микронезия” нима маънони англатади?
*А) майда ороллар
В) кўп ороллар
С) катта ороллар
Д) кичик ороллар
13 мавзу. Гоминидлар эволюциясининг илк босқичи. Австролопитеклар.
Режа:
1. Австролопитекларнинг вужудга келиши
2. Австролопитеклар яшаган табиий шарт шароитлар
3. Илк автролопитеклар гуруҳи
4. Марказий ва Шарқий Африкадан топилган палеантропологик топилмалар тавсифи
5. Ривожланган австролопитеклар гуруҳининг вужудга келиши
6. Ривожланган австролопитекларнинг турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти
7. Марказий ва Жанубий Африкадан топилган палеантропологик топилмалар тавсифи
8. Йирик австролопитеклар гуруҳининг вужудга келиши
9. Йирик австролопитекларнинг турмуш тарзи
10. Шарқий ва Жанубий Африкадан топилган палеантропологик топилмалар тавсифи
11. Австролопителар тўғрисидаги янги антропогенез назариялар.
Бугунги кунда инсон эволюциясининг илк босқичи қилиб австролопитекларни (Australopithecus) кўрсатишимиз мумкин. Инсон эволюцияси босқичида австролопитеклар ўзига хос гуруҳ бўлиб уларни бир хил равишда икки оёқли маймунларга ва маймун бошли одамларга қиёслаш мумкин. Приматлар орасида австролопитекларнинг жойлаштиришнинг муракаблиги шундаки уларнинг тана тузилишларида замонавий маймунларга ва одамларга хос мозаик белгилар бор.
Бу белгилар бирлашмасига қандай ёндошув зарур?
Энг қадимги австролопитек қодиқлари Чад Республикасининг Торос-Меналла деган жойидан топилган бўлиб унинг яшаган даври 7-6 миллион йиллар билан даврлаштирилади. Австролопитеклар гуруҳининг сўнгги вакили эса Жанубий Африканинг Сварткранс деган жойидан топилган бўлиб унинг яшаган даври 900 минг йил билан даврлаштирилади. Бу давр йирик австролопитекларнинг яшаган даври билан чегаралинади. Демак австропитеклар бундан 7 млн дан бошлаб 900 минг йилгача истиқомат қилган. Ушбу даврлар оралиғида уларнинг кўплаб турлари яшаганлиги бугунги кунда фанга маълум бўлиб улгурди. Шундай қилиб австролопитеклар гуруҳларининг бундай катта вақт оралиғида истоқомат қилиши замонавий фанда инсон эволюцияси жараёни хақида кўплаб маълумот беради.
Австролопитеклар тарқалган ҳудуд ҳам жуда катта бўлиб улар Жанубий Сахро чўлларидан бошлаб бутун Африка қитъсини ўз ичига қамраб олади. Бугунги кунда фанга маълум бўлишича австролопитеклар хеч қачон Африка қитъасини тарк этишмаган. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки австролопитекка ўхшаган мавжудот қолдиқлари Африка қитъасидан бошқа Хитой ва Индонезияда ҳам топилган бўлиб лекин улар ўз исботини топмаган ҳамда бахсли мунозараларга бой бўлиб турибди. Африка қитъаси ичида австролопитекларнинг истиқомат қилган ҳудудлари иккта асосий районга бўлинади. Булар Шарқий Африка (Танзания, Кения, Эфиопия) ва Жанубий Африкадир.
Австролопитеклар яшаган давр ва турларига қараб уларни уч гуруҳга буўлиб ўрганишимиз мумкин.
Илк австролпитеклар – 7-4 млн йиллар илгари яшаган бўлиб жуда примитив тана тузилишига эга бўлган. Бугунги кунда уларнинг бир нечта турлари ўрганилган.
Ривожланган австролопитеклар – 4 -2,5 млн йиллар илгари яшаган бўлиб унчалик катта бўлмаган тана тузилишига эга бўлган. Асосан Australopithecus уруғи бир нечта тури билан ажралиб туради.
Йирик австролопитеклар – 2,5-1 млн йиллар илгари яшаган бўлиб жудак йирик тана ва жағ суяклари ва жуда кичик одинги лаблари ва жуда катта пастки лаблари билан ажралиб туради. Йирик австролопитекла ўз навбатида учта турдан иборат Paranthropus гуруҳига ҳам бўлинади.
Бу гуруҳлар ичида яъни Шарқий ҳамда Жанубий Африка Респуликаларида яшаган австролопитеклар ўртасида таксономик боғлиқлик хам хали ўз исботини топгани йўқ. Лекин австролопитекларнинг бир вақтнинг ўзида ва бир қанча ҳудудларда истиқомат қилишгани бир қанча фараз илгари сурилган бўлса ҳам хали фанга номаълумоигича қолмоқда. Яна бир қизиқарли жиҳати шундаки австролопитекларнинг айрим турлар энг қадимги одамлар (ёки "илк Homo") вакиллари билан бир ҳудудда яъни Шарқий Африкада яшаганликлари хақида иккиланишсиз эътироф этишимиз мумкин.
Австролопитекларнинг бош чаноғи шимпанзеникига ўхшаш. Улар асосан йирик жағ суягли, катта бош суяклари, мия хажмининг кичиглиги ва кенг юз тузилиши билан характерланади. Австролопитекларнинг тишлари йирик лекин жойлашувига кўра одамникига яқин бўлган. Шуниси билан улар маймунлардан фарқ қилганлар. Австролопитекларнинг тана тузилишидаги характерли белгилар бу уларнинг оёқларининг узунлиги,, қўлларнинг калталиги, вертикал умуртқа суяги ва кенги пастки тоз суякларидадир. Бу белгилари билан австролопитеклар одамларнинг тана тузилишларига яқинлигини ва фарқли тарафи уларни айрим суякларини кичиглиги билан фарқланишидадир. Австролопитекларнинг бўйлари бир метрдан бир ярим метргача бўлган. Мия хажмлари эса 350-550 см3 булганлиги уларни замонавий горилла ва шимпанзега ўхшашлигини кўрсатади. Агарда замонавий одамнинг мия хажми 1200-1500 см3 билан солиштирадиган бўлсак анча катта фарқ келиб чиқади. Австролопитекларнинг мия хажмининг тузилиши жуда примитив бўлиб шимпанзеникидан жуда кам фарқ қилади.
Австролопитекларнинг турмуш тарзи приматларникига ўхшаш бўлмаган. Улар тропик ўрмонларда ва саванналарда яшаб асосан ўсимликлар билан озиқланишган. Лекин шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки сўнги австролопитеклар баъзи олимларнинг фикрларига кўра антилопаларга ов қилишган ёки катта йиртқич ҳайвонларнинг ўлжалирини тортиб олиб озиқлана бошлаганлар. Илк австролопитеклар асосан ўрмонларда кенг тарқалишган ва яшаганлар. Жанубий Африканинг ривожланган австролопитеклари эса жуда кенг ҳудудларда тарқалганлар. Улар асосан ўрмонлардан тортиб қуруқ саванналарда яшашган. Йирик австролопитеклар эса олимларнинг фикрига кўра кўпроқ сувга яқин жойларда яшашган. Лекин баъзи бир олимларнинг фикрига кўра эса улар асосан қуруқ ва очиқ ландшафтли ҳудудларда яшашган.
Шарқий Африкадан топилган австролопитекларнинг қолдиқлари асосан кўл бўйлари ёки сувга яқин бўлган жойлардан аниқланган. Бу топилмалар уларнинг хаммаси сувга яқин жойларда яшаганликларидан далолат бермайди. Чунки айнан сувга яқин бўлган жойларда уларнинг суяк қолдиқлари яхши сақланган. Балки австролопитекларнинг яшаган ҳудудлари сувдан узоқ жойларда жойлашганлиги ҳам бўлиши мумкин.
Одатда австролопитеклар яшаган давр реконструция қилинган Африка ландшафтлари ўзида ўрмонлар билан бирга қуруқ саванналарни ҳам қамраб олади. Бу ландшафтларнинг ҳилма-ҳиллиги балким кейинчалик замонавий одамларнинг ернинг турли ерларини ўзлаштирилишига олиб келган бўлиши мумкин. Бу саволлар ва тахминларга жавобни айнан австролопитеклак яшаган даврдан қидириш мақсадга муофиқ бўлади.
Австролопитеклар бир нечта индивиддан иборат гуруҳлар билан истиқомат қилишиб озуқа топиш мақсадида Африка қитаъси бўйлаб кўчиб юришган. Меҳнат қуроллари ясашни австролопитеклар хали билишмаган лекин топилган топилмаларни уларнинг меҳнат қуролларидан фойдаланганлиги кўрсатади. Уларнинг қўлларининг ўхшашлиги кўроқ оданикига яқин лекин шу билан бир қаторда бармоқлари кўпроқ эгилган ва ингичка эди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек биринчи меҳнат қуроллари бундан 2,7 миллион йил илгари вужудга келган. Бу воқеа австролопитеклар вужудга келгандан сўнг 4-4,5 миллион йил ўтиб содир бўлган. Жанубий Африка австролопитеклари бундан 2-1,5 миллион йиллар илгари кўпроқ суякдан меҳнат ва ов қуроллари сифатида фойдаланганлигини кўришимиз мумкин.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек энг қадимги австролопитек қодиқлари Чад Республикасининг Торос-Меналла деган жойидан топилган бўлиб унга Sahelanthropus_tchadensis'>Sahelanthropus tchadensis ном берилган. Шу билан топилган бутун бош чаноғига "Тумаи" деб лақаб қўйишган. Sahelanthropus tchadensis нинг яшаган даври бундан 7 миллион йил қилиб даврлаштирилган.
Кениянинг Туген Хиллс жойидан топилган кўплаб палеантрополиг топилмалар 6 миллион йил билан белгиланган. Уларни асосан битта турга бирлаштиришиб Orrorin_tugenensis'>Orrorin tugenensis (Оррорин) деб номлашган. Эфиопиянинг асосан икки Алайла ва Арамис деган жойларидан кўплаб суяк қолдиқлари аниқланган ва уларга Ardipithecus ramidus kadabba (5,5 млн. йилга яқин) ва Ardipithecus ramidus ramidus (4,4 млн. Йил илгари, Ардипитек) деб номлашган. Кениянинг Канапои ва Аллия Бей деган жойларидан топиган топилмаларга эса Australopithecus anamensis (Анамлик австролопитек) деб ном беришган ва унинг яшаган даври 4 миллион йил илгари деб даврлаштирилди.
Уларнинг бўйлари бир метрдан озгина ошиқ бўлган. Мия хажмлари эса шимпанзеники билан бир хил бўлган. Бу илк австролопитеклар гуруҳи юқорида таъкидлаб ўтганимиздек асосан ўрмонларда, ўрмон олди кўл бўйларида ва ўрмон олди дашт зоналарида яшашган. Шубҳасиз, айнан шу мавжудотлар одам билан маймунлар ўртасидаги ўтиш босқичини кўрсатиб беради. Биз амалда улар яшаган давр хақида хеч нарса билмаймиз лекин шу билан бир қаторда йиллар давомида топилаётган топилмалар бизга ўша давр хақида бой маълумотлар бермоқда.
Sahelanthropus нинг бош суяк чаноғи, Orrorin нинг тоз суяк қолдиқлари ва Ardipithecus нинг тоз суяк қолдиқларига қараб бу мавжудотларнинг икки оёқда харакатланган деб бемалол фикр юритишимиз мумкин. Лекин Orrorin ва Ardipithecus нинг қўл суяк қолдиқларидан уларнинг хали ҳам икки оёқда харакатланишига қарамай қўллари ёрдамида худди замонавий горилла ва шимпанзеларга ўхшаб харакатланишган. Илк австролопитеклари тишларининг жойлашуви одам ва маймунларникига ўхшаш бўлган ва бу уларнинг ўртасида учинчи маждудотлигидан дарак беради. Балким Sahelanthropus хозирги гориллаларга қариндош, Ardipithecus эса хозирги шимпанзеларгадир. Australopithecus anamensis эса умуман авлод қолдирмай қирилиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Бу тахминларга келажакдаги тадқиқотлар жавоб бериши мумкин. Масалан Ardipithecusни олимлар 1994 йили топишган бўлса ҳам бирдан кенг оммага маълум қилишмади. Фақатгина орадан 15 йил ўтиб 2009 йили бу топилма хақида тўлиқ маълумот берилди. Бунга сабаб юқорида таъкидлаб ўтган тахминларимиздир. Ардипитекнинг суяк қолдиқларига қараб олимлар уни маймун ва одамни битта танада мужасам бўлганлигини таъкидлашади. Албатта бу нарса фанда узоқ вақт давом этган одам аймундан келиб чиқганми деган саволларга жавоб бера олади. Ардипитекнинг суяк қолдиқларига қараб яна шу нарсани таъкидлашимиз мумкинки улар икки оёқда харакатлана олишидан ташқари кўпроқ вақт қўлда харакатланган. Бунга сабаб қилиб олимлар уларни асосан ёпиқ ҳудудларда яъни ўрмонларда истиқомат қилишганини қўрсатишади.
Олимларнинг бу фикрлари олдинлар фанда маълум бўлган одамлар қуруқликка чиқганидан кейин икки оёқда харакатлана бошлаган деган назарияни бутунлай йўққа чиқаради. О. Лавджой деган олим Ардипитекларнинг икки оёқда харакатлана олишини табиий факторланинг эмас балки ижтимоий ва жинсий алоқаларнинг маҳсули деб ҳисоблайди. Бу мавжудотлар дарахтларда ва шунинг билан бир қаторда ерда харакатлана олишгани ва айрим вақтларда тўрт оёқлаб эмаклаганини ҳам кўришимиз мумкин. Улар асосан ўсимликлар барглари ва илдизлари билан озиқланишган.
Ардипитекларнинг суяк қолдиқлари билан замонавий маймунлар горилла ва шимпанзе шунингдек замонавий одамнинг суяклари солиштириб ўрганилганда шу нарса маълум бўлдики одамсимон маймунларга хос кўп белгилар мустақил равишда ривожланган. Бугунги кунгача одамсимон маймунлар гоминидалардан ажралиб чиқиб кейинчалик горилла ва шимпанзеларга булинишган деган назария мавжуд эди. Бироқ шимпанзе бир қатор белгиларга қараганда горилладан кўра кўпроқ Ардипитекка яқинлиги маълум бўлди. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки гориллалар демак олдинроқ ёки кейинроқ ажралиб чиқиб кетишган. Аммо бу фараз ўзининг бўш тарафларини ҳам кўрсатгани учун вазиятни мутлоқ бошқача қилиб тассаввур қилишимиз ҳам мумкин.
Ардипитек билан Сахелантропнинг солиштрилиши натижасида яна шу нарса маълум бўлдики одма аждодлари эволюцияси узилишлар билан давом этган. 7 млн йил илгари яшаган Сахелантроп ва 4,4 млн йил илгари яшаган Ардипитекларнинг умумий ривожланиш даражаси бир эканлигини кўришимиз мумкин. Лекин шу ўринда бизни бир савол қийнайди. Қандай қилиб бор йўғи 200 минг йил кейин вужудга келган Австролопитек Анаменсиснинг кўплаб тана ва харакат ўзгаришларга келиши ва шунинг билан бир қаторда уларнинг илк Номоларгача ўзгаришсиз қолиши масалани янада чигаллаштиради. Олдинлари ҳам фанда инсон эволюциясидаги бундай сакрашлар ва ўзгаришлар хақида маълумот бўлгани билан уларнинг айнан қачон рўй бергани номаълум эди. Эндиликда фанда биз бу ходисаларни қачон рўё бергани ва инсон эволюциясидаги сакрашларни экологик ўзгаришлар билан қиёслашимиз мумкин.
Кении, Танзании ва Эфиопиянинг кўплаб жойларидан ривожланган австролопитекларнинг суяк қолдиқлари топиб ўрганилган. Уларнинг энг асосийси бу Australopithecus afarensis (Афарлик австролопитек) дир. Афарлик австролопитек бундан тахминан 4 млн йилдан бошлаб 2,5 млн йиллар оралиғида мавжуд бўлган. Афарлик австролопитекларнинг энг машҳури бу Эфиопиянинг Хадар деган жойи Афар чўлидан топилган ва фанда “Люси” номи билан танилган тури. Афарлик австролопитекларга ўхшаган гоминидларнинг суяк қолдивлари Танзаниядан ҳам топилган. Афарлик австролопитеклардан ташқари Шарқий ва Шимолий Африкада 3-3,5 млн вақт оралиғида бошқа турдаги австролопитекларнинг яшаганини кўришимиз мумкин. Масалан Кениянинг Ломекви деган жойидан Kenyanthropus platyops (Силлиқ юзли Кениялик одам) нинг суяк қолдивлари топиб ўрганилган. Чад Республикасининг Коро-Торо деган жойидан эса Australopithecus bahrelghazali (Бахр ал Ғазаллик Австролопитек) нинг қолдиқлари топилган. Австролопитекларнинг бошқа вакиллари қитъанинг жанубидан яъни ЖАР (Жанубий Африка Республикаси) нинг Таунг, Стеркфонтейн ва Макапансгат деган жойларидан топилиб уларни битта турга Australopithecus africanus (Африкалик австролопитек)ка ажратишган. Бу турга фанда машҳур биринчи австролопитек қолдиғи бўлган ёш бола бош чаноғи суяги “Таунглик бола” мансубдир. Улар бундан тахминан 3,5-2,4 млн йиллар илгари вақт оралиғида яшашган. Энг сўнгги ривожланган австролопитек қолдиқлари бундан тахминан 2,5 млн йиллар илгари яшаган бўлиб уларнинг қолдиқлари Эфиопиянинг Боури деган жойидан топилган ва Australopithecus garhi (Гархи австролопитеки) деб номланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |