ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР
Каролин,Мариан, Маршал ороллари ва Гильберт ороли, Микронезияга 4 минг йил аввал Индонезия ва Филиппиндан ахолининг ўтиши, испанлар, голландлар XVIII асрнинг иккинчи ярмида инглизлар.
Каролин,Мариан, Маршал ороллари ва Гильберт ороли, Микронезияга 4 минг йил аввал Индонезия ва Филиппиндан ахолининг ўтиши, Океания оролларига илк бор португалиялик денгизчилар 1511-1512-йиллари келишган (Серран, Абреулар) XVI асрдан испанлар, сўнг голландлар XVIII асрнинг иккинчи ярмидан инглизлар ва франсузлар худудга фаол кириб жойлаша бошлаши. Рус олими Н.Н.Миклуxо-Маклайни Янги Гвинея папуасларини тадкик этиши.
Каролин, Маршалл, Гилберт ороллари аҳолиси. Микронезиянинг марказий ва шарқий ҳудудларида Понапе, Трук ва Кусайелардан ташқари барча ороллар чиғаноқлардан ташкил топиб ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси бой эмас. Аҳолиси юзлаб, баъзида минглаб қилометр узоқликда жойлашган оролларда яшаган. О.Коцебунинг ёзишича илгари Каролин ороллари аҳолиси гуамликлар билан савдо алоқаларида бўлганлар, европаликлар мустамлакалаш бошлангандан сўнг бундай саёхатлар тухтаган. Денгизчилар йўлда юлдузларга қараб сузишган. Гильберт оролидан бўлган қария денгизчи 178 та юлдуз ва юлдузлар туркумини номма —ном, жойлашиши хасида гапириб берган.
Оролларда дехқончилик яхши ривожланган. Айрим жойларда: таро, ямс, батат етиштирилса, баъзи оролларда: банан, нон дарахти, панданус ва кокос ёнгоклари ўсимлик озукларининг асосини ташкил қилади. Мевали дарахтларни парваришлаш асосан эркақларнинг иши бўлиб, аёллар ерга ишлов беришда иштироқ этмаганлар. Асосий кўпчилик оролларда балиқ овлаш аҳолининг асосий машғулоти бўлган. Овни қайиқларда, узунлиги 30 — 40 метрли турлар ёрдамида йил давомида олиб боришган. Балиқни: ковуриб, димлаб ва ҳатто хомлигича ейишган.
Уй ҳайвонлари деярли бўлмаган. Микронезия оролларида товуқни боғлаб қўйиб боқишган ва патларидан безакда фойдаланишган. Латке Понапе ва Лугунор оролларида ярим ёввойи итларни кўрганлигини ёзган.
Тўқув дастгохидан фақат, Каролин оролларида фойдаланишган. У горизонтал (ётиқ) куринишда бўлган. Каролин оролларида пул сифатида чиғаноқларни турли навларини ишлатишган. Тош бўлмаганидан чиғаноқлардан болталар тигини (баъзида 50см.гача) ясаганлар. Пичоқлар ҳам чиғаноқлардан қилинган.
Каролин, Маршалл ва Гильберт оролларида режаси бўйича тўртбурчақли, лекин деворсиз уйлар кўрганлар. Икки томонлама том, устунларда ўрнатилган, 2,5 — 3 метр баландликда қурилган шипда буюмлар сақланган, баъзида шу жойда ухлашган, унга ёғочдан ясалган нарвонда чиқишган. Кўпинча ерда ётиб ухлайверганлар, иссиқ иқлим ҳатто деворларга ҳам эхтиёж туғдирмаган. Маршалл оролларида уйлар яккам —дуккам жойлашган бўлса, Гильбертда бутун —бўтун қишлоқлар учрайди. Оролларда катта жамоа уйлари ҳам мавжуд. Кийимлар кўп эмас, тапани билишмаган. Белига белбоғчалар, қулокларига эса сиргалар гакишган. Татуировка кенг қўлланилган, шарқка томон унинг аҳамияти ошиб борган. Татуировка диний тасавурлар билан боғлиқ бўлган.
Микронезиянинг шарқида қадимги ёғочдан ясалган найза ва қиличлар учрайди. Қиличга скат балигининг ўткир тишлари мустахкамланган. Гильберт оролида кокоснинг қаттиқ толаларидан калқон, совўт ясалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |